Назорат учун саволлар:
Корпоратив бошқарув нима?
Корпаратив бошқарув қандай ташкил этилади?
Корпоратив бошқарув тамойилларини айтиб беринг?
Агентлик тушунчаси нима?
Корпаратив бошқарувда Кенгашнинг роли?
Корпаратив бошқарувда ижтимоий жавобгарлик нималардан иборат?
Ташкилотларда корпаратив бошқарувнинг ўзига хос хусусиятларини айтиб беринг?
Этика ва маданият корпоратив бошқарувда қандай тартибга солинади?
Milton Friedman корпоратив ижтимоий жавобгарликка қарши қуйидаги йўналишларини айтиб беринг?
Ҳуқуқ, бошқарув, ижтимоий жавобгарлик ва ахлоқ ўртасидаги муносабатлар нималардан иборат ва фарқли жиҳатларини изоҳланг?
Ижтимоий жавобгарлик стратегиялари турларини айтиб беринг?
Копоратив бошқарувда ижрочи бўлмаган директорлар роли, афзаликлари ва камчиликлари нималардан иборат?
.Кенгаш котиби вазифалари нималардан иборат?
Буюк Британияда Кенгаш нечи поғоналик бўлади?
Очиқ ва ёпиқ турдаги корпоратив бошқарув ҳақида тушунчаларингизни изоҳлаб беринг?
Иқтисодиётда корпоратив бошқарув роли қандай?
Глоссарий
Корпоратив бошқарув-бу бошқарув ходимлари томонидан тартибга солинадиган ва назорат қилинадиган тизим.244
Корпоратив ижтимоий жавобгарлик (Сorporate Social Responsibility (CSR)) - бу компаниялар ижтимоий таъсир кўрсатиш ва фойдадан ташқари эътиборни жалб қилиш учун амал қиладиган бизнес ёндашувидир. Унинг асосий мақсади компаниянинг обрўсини ошириш, мижозларнинг содиқлигини ошириш ва кўпроқ савдо-сотиқни яратишдир. Шунингдек, у жамият ва атроф-муҳитга фойда келтиради, чунки корхоналар жамоавий манфаат учун ишлайди.245
Яхлитлик (Integrity). Бизнесдаги яхлитлик ходимлар, мижозлар ва барча бизнес алоқалари билан ҳалол муносабатда бўлишни англатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |