Turon nashr


Download 1.73 Mb.
bet93/300
Sana08.02.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1178091
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   300
Bog'liq
G

Мисол учун, А дўкон ишлаб чиқарилган 1000та Х бир бирлик маҳсулот учун чакана нарх $10 этиб белгилайди. Лекин ҳеч ким уларни бу нархда сотиб олишга тайёр эмас. Талабни ошириш учун дўкон унинг нархини 8 долларгача пасайтиради. Ушбу нарх нуқтасида 250 харидор пайдо бўлади. Дўкон маҳсулотни қисқа вақт ичида кўпроқ миқдорда чакана сотиш учун нархини 5 долларгача тушуради ва жами 500 харидорга эга бўлади. Дўкон маҳсулотни нархни $ 2 долларга туширади ва 1000 харидорларга эришади ва Х маҳсулотни қисқа вақт ичида сотишга мувафақ бўлади. Ушбу нарх нуқтасида таклиф талабга тенг. Демак, $2-Х маҳсулот учун мувозанат нарх.137
Foundations of Accounting in Business - FAB Study Text 2016. PART A: Chapter 03 «Microeconomic factors» қисмида мувозанат нарх мавзусини ёритишда истеъмолчи профицити ва ишлаб чиқарувчи профицити (Consumer surplus and producer surplus) каби тушунчаларга ҳам қисқача изоҳлари берилган. Булар қуйидагича:
Турли истеъмолчилар томонидан товарнинг бирлик миқдорини истеъмол қилишдан олинадиган маржинал нафлилик (marginal utility) ўзгаради ва шунинг учун улар ушбу товарни сотиб олиш учун таклиф қиладиган нарх ўзгаради. Маржинал нафлилик истеъмолчининг товар ёки хизматнинг яна бир бирлигига эга бўлишидан қўшимча қониқиш ҳосил қилади. Маржинал нафлилик тушунчаси иқтисодчилар томонидан истеъмолчилар қанча маҳсулот сотиб олишга тайёрлигини аниқлаш учун ишлатилади. Ижобий маржинал нафлилик қўшимча маҳсулот истеъмоли умумий нафлиликни оширганда юзага келади. Бошқа томондан, салбий маржинал нафлилик яна бир бирлик истеъмоли умумий нафлиликни камайтирганда юзага келади.138
Шу сабабли, истеъмолчилар товарни тўлашга тайёр бўлган нархдан пастроқ бозор нархида сотиб олишлари мумкин.
Мисол учун, сиз байрам ёки маълум бир кийим-кечак учун маълум миқдорни тўлашга тайёр бўлар эдингиз, лекин сиз уларни сиз кутганингиздан арзонроқ нархда сотиб олишга муваффақ бўлдингиз. Ушбу ҳолат (бу ерда бозор нархи истеъмолчи тўлашга тайёр бўлган нархдан паст) истеъмолчи профицити деб аталади ва уни 16-расмда кўрсатилгандек кўрсатиш мумкин.




Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   300




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling