Тузувчи: Латипов Бобир
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
xrpt gigsbgg8821ce1sgfmdak5i5u1yb6r4c2au3g31espgyf15lc8lm2uhlk6mgmgieh57nvxtec13
3 Кириш Таълим жараёнида янги педагогик ва замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш хозирда давр талабидир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2001 йил 23 майдаги «2001-2005 йилларда компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш, «Intеrnеt» нинг халқаро ахборот тизимларига кенг кириб боришини таъминлаш дастурини ишлаб чиқишни ташкил этишни чора – тадбирлари тўғрисида» ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот -коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида» 2002 йил 30 майдаги ПФ – 3080 – сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2002 йил 6 июндаги «Компютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот – коммуникация технологияларини жорий этиш чора – тадбирлари тўғрисида» ги қарори каби хукуматимиз томонидан қабул қилинган бир неча қарор ва Фармонлар фикримизнинг ёрқин мисолидир. Таълимнинг тараққиёти унинг мазмунининг хар хил вазиятларини ишлаб чиқиш, дидактиканинг замонавий ютуқлари имкониятларидан фойдаланиш, таълим тизимларининг самарадорлигини ошириш, янги ғоялар ва технологияларини илмий ишлаб чиқиш ва амалий асослаш йўналиши томон кетмоқда. Хозирги кунда замонавий техник воситалар ёрдамида таълим олиш дунёвий билимларни ўзлаштиришнинг энг оммавий ва қулай усулларидан ҳисобланади. Узлуксиз таълим олишни таъминлаш учун ахборот технологиялари жуда катта имкониятларни яратиб бермоқда. Ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ахборот захираларини фаол ахборот захираларига айлантириш имконияти мавжуд ҳамда коммуникацион воситалар ёрдамида улардан оммавий фойдаланиш мумкин. Бунга Microsoft office дастурлари яққол мисол бўла олади. Microsoft office дастурлари хозирги пайтда ёшларга хам катта ёшдагиларга хам ишлаш жараёнида жуда керак буладиган катта аҳамият касб этадиган дастурлардир. Ишхона ва идораларда кундалик иш давомида керак бўлган дастурлар туркумига киради. Бу дастурлар хақида давлат бюджет корхоналарида 2015 йилдан бошлаб, "компьютер саводхонлиги" деб аталмиш тест синовлари утказилиши хам кучайтирилган. Microsoft Office дастурлари таркибига кирувчи Microsoft Word, Microsoft Excell, PowerPoint дастурлари ўзининг қатор имкониятлари билан фойдаланувчи учун қулай шар- шароитлар яратмоқда. Жумладан, матн териш, рефератлар, курс ишлари, диплом ишлари, шартномалар ва барча ёзув билан боғлиқ бўлган ишларни ташкил этиш, хар хил хисоб- китоб ишларини бажариш, жадвалллар, диаграммалар тузиш, график тасвирлар тайёрлаш ва презентациялар хосил қилиш учун мўлжаллангандир. Бугун биз ўрганмоқчи бўлган дастур Micrososft Word 2007 дастуридир. Бу дастур Microsoft фирмасининг махсулидир. Хозирги кунда унинг WORD 6.0, WORD 7.0, WORD 8.0, WORD 97, WORD XP ҳамда WORD 2007 турлари кенг тарқалган ва бу дастурлар фақатгина WINDOWS операцион тизим дастури муҳитида ишлайди. WORD дастури жуда кўп имкониятларга эга. Фойдаланувчилар, одатда, унинг фақатгина асосий имкониятларидан фойдаланадилар. WORD дастури – матн муҳаррири деб номланади. WORD кўп функцияли муҳаррирдир. Ушбу муҳаррир кўпгина имкониятларга эгалиги ва қулайлиги туфайли фойдаланувчиларнинг кенг доирасини ўзига жалб этди. Бу муҳаррир ёрдамида Сиз янги матнни киритиш, матнни тайёр шакл асосида киритиш, хатларни қўйилган талабларга асосан тайёрлаш, манзилларга жўнатиш, расм, график, шакл, жадвал ва диаграммалардан 4 фойдаланиш, матнни чоп этишдан аввал экранда кўздан кечириш, матнни киритишда имлони текшириш ва бошқа бир қатор амалларни бажаришингиз мумкин. Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling