Твтн фанидан якуний назорат саволлари


Download 37 Kb.
Sana18.09.2023
Hajmi37 Kb.
#1680787
Bog'liq
Назария ПУлар Атт учун 200623


Транспорт воситалари назариясидан педагоглар учун назорат саволлари



  1. Двигателнинг ташқи тезлик характеристикасига шакли нималарга боғлиқ? Унинг шаклини ўзгартирса бўладими?

  2. Ташқи, ички ва тормозловчи характеристикаларининг ўзгаришини ифодалидиган графикларини келтиринг ва графикларнинг ўзгариш қонуниятини тушинтиринг.

  3. Ғилдиракнинг 5 хил ҳаракатланиш режимини тушунтириб беринг.

  4. Ғилдираш радиусининг ғилдиракдаги буровчи мометга (тортувчи, нейтрал, тормозловчи) боғлиқ ўзгаришини тушунтиринг.

  5. Ғилдиракдаги илашиш кучининг шатаксираш (сирпаниш) режимларидаги ўзгариш графигини тушунтиринг.

  6. Ғилдиракнинг ер билан сирпаниш даражаси ошган сари нега илашиш кучи камайишининг физик моҳиятини графиги ёрдамида тушунтиринг.

  7. Ғилдиракнинг шатаксираш шартини изоҳланг.

  8. Автомобилнинг тортиш характеристикаси.

  9. Ғилдиракларнинг ғилдирашига қаршилик кучи. Формуласини ёзиб изоҳ беринг.

  10. Ғилдирашга қаршилик кучи автомобилга таъсир этувчи кучлар схемада қайси нуқтага қўйилади, тушунтиринг.

  11. Баландликка чиқишга қаршилик кучи. Формуласини ёзиб изоҳ беринг.

  12. Ҳаво қаршилик кучи қандай ташкил этувчи омилларга боғлиқ?

  13. Айланувчи массаларнинг инертлигини хисобга олувчи коэффициент ифодасини келтириб чиқаринг.

  14. Автомобилнинг тезланишига қаршилик кучи нега чизиқли ва айланма ҳаракатланувчи қисмлар инертлигидан иборат бўлади?

  15. Масса, инертлик нима? Изоҳланг.

  16. Етакчи ғилдиракларнинг йўл билан илашиш кучи.

  17. Етакчи ғилдиракларнинг шатаксирамасдан ғилдираш шартини тушинтиринг.

  18. Автомобилнинг тортиш баланси графигини чизинг ва тушунтиринг.

  19. Автомобилнинг қувват баланси графигини чизинг ва тушунтиринг.

  20. Динамик омил нима, амалий аҳамиятини талабаларга қандай тушинтирасз? Формуласини ёзинг, таъриф беринг.

  21. Динамик характеристикага таъриф беринг. Графигини чизинг.

  22. Динамик паспортга таъриф беринг. Графигини чизинг.

  23. Автопоезд динамик паспортидан фойдаланишни тушинтиринг.

  24. Тормозланиш вақтидаги автомобилнинг ҳаракат тенгламасини келтириб чиқаринг ва тенглама ҳадларига изоҳ беринг.

  25. Тормозланиш вақтидаги секинланиш формуласини келтириб чиқаринг, тушунтиринг.

  26. Максимал секинланишнинг автомобиль массасига (оғирлигига) боғлиқлигини тушинтиринг.

  27. Автомобилнинг тормозланиш жараёни диаграммасини чизинг ва тушунтиринг.

  28. Тормозланиш вақтини аниқлаш формуласини келтириб чиқаринг, тушунтиринг.

  29. Тормозланиш йўлини аниқлаш формуласини келтириб чиқаринг, тушунтиринг.

  30. Тормозланиш жараёнида олди ва кетинги ғилдираклардаги нормал кучларни аниқлаш ифодасини келтириб чиқаринг, тушунтиринг.

  31. Автомобилнинг эффектив тормозланиш шартини ёзинг ва тушунтиринг.

  32. Тормоз кучларини ўқлараро қайта тақсимланиши графигида ўзгаришни изоҳланг.

  33. Ёнилғи тежамкорлиги (сарфи) қайси омилларга боғлиқлигини ва сабабини тушинтиринг.

  34. Вақтбай [кг/соат]ва солиштирма ёнилғи [г/кВт*соат] сарфи ифодаларини келтириб чиқаринг ва изоҳланг.

  35. Автомобилнинг бўйлама текисликдаги турғунлиги ифодасини келтириб чиқаринг.

  36. Автомобилнинг кўндаланг текисликдаги турғунлиги ифодасини келтириб чиқаринг.

  37. Автомобилнинг бурилишда ағдарилиш бўйича критик тезлигининг ифодасини келтириб чиқаринг.

  38. Автомобилнинг бурилишда сирпаниш бўйича критик тезлиги ифодасини келтириб чиқаринг.

  39. Автомобилнинг бошқарилувчанлик шарти ифодасини келтириб чиқаринг.

  40. Бошқарилувчанлик бўйича критик тезлик ифодасини келтириб чиқаринг.

  41. Қайси компановкадаги автомобилнинг бошқарилувчанлик бўйича критик тезлиги катта бўлади (олди етакчи, кетинги ғилдираклар етакчи)? Сабабини тушинтиринг.

  42. Ғилдиракнинг ҳаракат траекториясидан ёнаки оғишининг (ғилдираш, чала сирпаниш ва сирпаниш билан) режимларини ер билан илашишга боғлиқлигини графикда тушунтиринг.

  43. Автомобилнинг бурилувчанлигига (Нейтрал, Чала, Ортиқча) изоҳ беринг.

  44. Автомобилнинг бурилувчанлигига қандай омиллар таъсир кўрсатади? Эксплуатация жараёнида бурилувчанликни қандай ташкил этилади?

  45. Ўтағонликнинг таянч-тишлашиш кўрсаткичлари.

  46. Трансмиссида “паразит қувват” деб нимага айтилади?

  47. Трансмиссида “паразит қувват” келиб чиқиш сабаби ва уни камайтириш/йўқотиш йўллари.

  48. Қайси компановкадаги автомобиль қияликка чиқишга ўтағон (олди етакчи, кетинги ғилдираклар етакчи)? Асосланг.

Download 37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling