«У ерга бориш — суиқасд билан тенг». Россиялик ҳарбийлар украинларнинг Днипро соҳилидаги плацдарми ҳақида нималар демоқда?


Download 160.2 Kb.
Sana15.11.2023
Hajmi160.2 Kb.
#1774010
Bog'liq
«У ерга бориш — суиқасд билан тенг». Россиялик ҳарбийлар украинларнинг Днипро соҳилидаги плацдарми ҳақида нималар


«У ерга бориш — суиқасд билан тенг». Россиялик ҳарбийлар украинларнинг Днипро соҳилидаги плацдарми ҳақида нималар демоқда?
Украина армияси Днипро соҳилининг оккупация остидаги чап соҳилига ёриб кирган. Ўтган ҳафтада украин қўшини Кринки посёлкасини эгаллаганди, сўнгги кунларда эса бу ерга оғир техникаларини ҳам олиб келди. BBC билан гаплашган россиялик ҳарбийлар Кринки атрофидаги жангларни ўз жонига қасд қилиш деб таърифлаган.

Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Россия армиясидаги манбалар Украина қуролли кучлари нафақат Россия оккупацияси остидаги ҳудудга ўтгани ва Херсон областида Днипро соҳилининг чап соҳилида яхши ҳимояланган ҳудудда илк бор плацдарм ташкил этганини, балки у ерга ҳарбий техникаларини ҳам олиб ўтаётганини тасдиқлади. BBC’нинг Украина қуролли кучларидаги манбасига кўра, Украина ҚК шу нуқтадан нисбатан кенг кўламли юришни бошламоқчи — бу орқали Россия қўшинларини бўлиб ташлаш ва уларнинг таъминот линиясини узиб қўйиш мўлжалланган.
«Ҳа, улар биз томонда. Кринки ҳудудида мустаҳкамланиб олишди. У ерда камида 500 нафар украиналик борлиги аниқ», – деган Россия баталёнларидан бирининг ҳарбийси.
Ҳарбийлар ёриб ўтиш ва Кринкининг эгалланишидан олдин Днипронинг истило остидаги соҳилида Украина қуролли кучларининг бир қанча диверсия-разведка гуруҳлари ҳаракатланганини айтишган. Улар россиялик ҳарбийлар, ўт ўчирувчилар ёки ФВВ ходимларининг либосларини кийиб олиб, «Газел» ва «Жигули» русумли автомобилларда юришган. «Позицияларимизга жуда яқинлашиб келишган. Бизникилар қараб турганида — уларнинг барчасини йиқитишган», – деган BBC манбаси.
Днипро орқали қилинган шундай ҳужумлардан кейин пиёдалар ҳам дарёни кечиб ўтишган ва Кринки атрофидаги ўрмонзорга киришган. «19, 20, 21 октябр кунлари бу ерда бизни тўзитиб юборишди. Аммо кейин бизга денгиз пиёдаларини ёрдамга юборишди ва биз фақат шу туфайли омон қолдик. У ерда танкларни кўрмадим, улар танкларини нариги соҳилдан Антоновка ҳудудидан ҳайдаб ўтишган. Аммо улар бизнинг бир қанча машиналаримизни ҳам эгаллаб олишган», – деган ҳарбийлардан бири.
Украиналик ҳарбийлар соатига 100 км тезликда ҳаракатланувчи қайиқлардан фойдаланишмоқда, кузда эса кучли туман шароитида уларни кузатиш мураккаб, дейди ҳарбийлардан бири.
Украина қуролли кучлари чап соҳилдан парвоз қилган вертолётлардан ҳам фойдаланмоқда, улар жуда пастлаб учиб, россияликларнинг позицияларини бошқарилмайдиган ракеталар билан ўққа тутмоқда ва кейин ортига қайтиб кетмоқда.
«Аллақачон бир неча киши асир олинган. Бизнинг командир барча ўринбосарлари билан биргаликда қўлга тушган. Бизда вазият оғир. Тунда иккита ротамизни яксон этишди. Украинлар Кринки ҳудудида мустаҳкам ўрнашган ва уларни ҳозирча ортга суриб ташлай олмаймиз. Кунора эмас, ҳар куни алмаштиришсиз навбатчиликдамиз. Одамлар етарли эмас. Қолаверса, барча қўрқувда…»
Бир ҳафта олдин россиялик ҳарбийларнинг рациялари олиб кетилган — дастурий таъминотни янгилаш учун ва шундан буён улар алоқасиз жанг қилишмоқда. «Биз олти кундан буён қўлдан келганча ҳаракатланяпмиз. Кўр-кўрона. Ҳозирда вазият бироз тинчланган, лекин бошқа вақтларда бу ерда ҳамма нарса титраб туради. Блиндаж устига отишади».
Download 160.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling