Уч фазали ўзгарувчан ток занжирлари ҳАҚида тушунчалар режа


Download 339.86 Kb.
bet1/4
Sana06.11.2023
Hajmi339.86 Kb.
#1751959
  1   2   3   4
Bog'liq
Мавзу-2 Элтехника


2-МАВЗУ
УЧ ФАЗАЛИ ЎЗГАРУВЧАН ТОК ЗАНЖИРЛАРИ ҲАҚИДА ТУШУНЧАЛАР


Режа:
1. Умумий тушунчалар
2. Уч фазали ЭЮК, кучланиш ва ток системасини ҳосил қилиш
3. Уч фазали занжирларнинг қуувати

Бир фазали ток ўзгарувчан токнинг барча афзалликларига эга бўлишига қарамай, ҳалқ хўжалиги да кенг қўл ланилишига унинг айрим камчиликлари тўсқинлик қилади. Масалан, бир фазали ток ёрдамида айланувчи магнит майдонини ҳосил қилиб бўлмайди. Бундай майдон эса ўзгарувчан токда ишловчи барча двигателларнинг “юраги” ҳисобланади. Технологик қурилмаларни ҳаракатга келтириш учун ишлатишга қулай ва ишончли бўлган катта қувватли ўзгарувчан ток двигателларини яратиш эса фақат кўп фазали ток орқали амалга оширилади.


1891 йилда рус инженери М. О. Доливо-Добровольский уч фазали ток системасини ишлаб чиқиб, уни мазкур двигателларни ишлатишга тадбиқ этди. Бу система ҳозирги вақтда электрлаштириш соҳасида бутун дунёга тарқалган системага айланди. У фазали токнинг кенг кўламда ишлатилиши қуйидаги сабаблар билан боғлиқ:
1. Электр энергиясини уч фазали ток системаси ёрдамида узоқ масофаларга узатиш уни фазалар сони бошқача бўлган ўзгарувчан ток билан узатишга қараганда иқтисодий жиҳатдан бирмунча тежамли ҳисобланади. Чунки электр энергияси уч фазали ток системаси билан узатилганда узатиш линияларига сарф қилинадиган рангли металл уни бир фазали ток системаси билан узатишдагига қараганда 25% кам сарф бўлади.
Уч фазали ток системасининг асосий элементлари ҳисобланган уч фазали асинхрон двигатель ва трансформаторларнинг тузилиши оддий, ишлатишга қулай бўлиб, ишончлилиги ҳамда тежамлилиги нисбатан юқоридир.
3.Бир йўла иккита ишчи кучланиш, яъни фаза кучланиши UФ ва линия кучланиши UЛ нинг борлиги, турли номинал кучланишдаги истеъмолчиларни улаш имконияти фақат кўп фазали (шу жумладан, уч фазали) системага хосдир.
4. Агар уч фазали ЭЮК (ёки кучланиш) системасига симметрик юклама уланган бўлса, унинг оний қуввати ҳар қандай вақт учун ўзгармас бўлади.



Download 339.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling