Участка сайлов комиссиялари
УК РАИСИ ВА УНИНГ ЎРИНБОСАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
Download 0.94 Mb.
|
4- мавзу. тайёр Хайитов
- Bu sahifa navigatsiya:
- ОВОЗ БЕРУВЧИ ФУҚАРОЛАРНИНГ ТУРГАН ЖОЙИДА ОВОЗ БЕРИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
- «турган жойида овоз берди»
УК РАИСИ ВА УНИНГ ЎРИНБОСАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
Овоз беришни ташкил этиш ва ўтказишни мувофиқлаштириб боради ҳамда назорат қилади, зарурат бўлганда комиссия аъзоларига ёрдам кўрсатади. Участка комиссияси аъзоларининг овоз бериш кунидаги вазифаларини белгилайди. ОАВ вакиллари билан алоқалар ўрнатади, уларда комиссия фаолияти ҳар томонлама ёритилишини ташкиллаштиради. Овоз бериш биносида тинчлик сақланиши ва тартибга риоя қилинишини таъминлайди. Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлайди. Референдум участкаси ҳудудидаги тартибсизлик, ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар аниқланса уларни бартараф этиш чораларини кўради. Қайдлов дафтарига тегишли маълумотлар киритилиб, имзо билан тасдиқланади Овоз бериш айрим фуқаролар соғлиғининг ҳолатига ёки бошқа сабабларга кўра улар турган жойда ташкил этилади ОВОЗ БЕРУВЧИ ФУҚАРОЛАРНИНГ ТУРГАН ЖОЙИДА ОВОЗ БЕРИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ УКнинг камида икки нафар аъзоси кўчма қути билан фуқаронинг турган жойига юборилади Фуқаро яширин овоз бериб бўлганидан сўнг, бу ҳақда фуқаролар рўйхатига қайд қилинади ОВОЗ БЕРУВЧИ ФУҚАРОЛАРНИНГ ТУРГАН ЖОЙИДА ОВОЗ БЕРИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ Турган жойида овоз берган овоз берувчи фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар ҳақида участка комиссияси аъзоси томонидан Референдум участкалари ҳамда участка комиссиялари тўғрисидаги Низомнинг 16-иловасига мувофиқ шаклдаги овоз берувчи фуқаролар рўйхатидан кўчирмага тегишли ёзув киритилади ва овоз берувчи фуқаро бюллетен олганлигини тасдиқлаб, ушбу рўйхатдаги фамилияси қаршисига имзо чекади. Овоз берувчи фуқаро яширин овоз бериб бўлганидан сўнг овоз берувчи фуқаролар рўйхатининг тегишли жойига (овоз берувчи фуқаронинг фамилияси қаршисига) «турган жойида овоз берди» ёзуви киритилади. ОВОЗ БЕРИШНИ ЯКУНЛАШ Участка комиссиясининг раиси ёки раис ўринбосари соат 20:00 да овоз бериш тугаганлигини эълон қилади. Референдум участкаси биносида ҳозир бўлган овоз берувчи фуқароларга овоз бериш учун имконият берилади (агар овоз берувчи фуқаролар бор бўлса). Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган референдум участкаларида овоз бериш қутиларини соат 20:00 дан олдин очиш ва овозларни санаб чиқишга йўл қўйилмайди. Хорижий давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида, ҳарбий қисмларда, санаторийларда, дам олиш уйларида, касалхоналар ва бошқа стационар даволаш муассасаларида, олис ва бориш қийин бўлган ҳудудлардаги фуқаролар турган жойларда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган референдум участкаларида рўйхатга киритилган барча фуқаролар овоз бериб бўлган бўлса, участка комиссияси овоз бериш тугаганлигини исталган вақтда эълон қилиши мумкин. ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ! Download 0.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling