Учебный центр Казначейства


ИЖТИМОИЙ ХАРАЖАТЛАР ТАРКИБИ, 2022 ЙИЛ УЧУН ПРОГНОЗ


Download 1.31 Mb.
bet3/4
Sana18.06.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1582964
1   2   3   4
Bog'liq
мавзу Давлат молияси (5) (2)

ИЖТИМОИЙ ХАРАЖАТЛАР ТАРКИБИ, 2022 ЙИЛ УЧУН ПРОГНОЗ

УМУМИЙ ДАВЛАТ ҚАРЗИНИНГ ЎЗГАРИШ ДИНАМИКАСИ (ЙИЛ ЯКУНИГА) Умумий давлат қарзи 2022 йил якунига 33,5 млрд АҚШ доллари миқдорида (ЯИМга нисбатан 45,2 фоиз) прогноз қилинмоқда.

  • Умумий давлат қарзи, миқдорининг ўсишига қарамай, макроиқтисодий барқарорлик учун хавфсиз даражада қолмоқда.
  • Давлат ташқи қарзи 2022 йил якунлари бўйича 30,4 млрд АҚШ долларини (ЯИМга нисбатан 41 фоиз) ташкил этиши прогноз қилинмоқда, шундан 23,5 млрд АҚШ доллари – Ўзбекистон Республикаси номидан ва 6,9 млрд АҚШ доллари – Ўзбекистон Республикаси кафолати остида жалб қилинган.
  • Ўзбекистон Республикаси ҳукумати номидан ва Ўзбекистон Республикаси кафолати остида жалб қилинган давлат қарзининг чегаравий ҳажми ЯИМнинг 60%идан ошмаслиги зарур.
  • 2022 йилда Ўзбекистон Республикаси номидан ва Ўзбекистон Республикаси кафолати остида ички ва ташқи қарзларни жалб қилиш бўйича янгидан имзоланаётган шартномалар ҳажми 4,5 млрд АҚШ доллари ҳисобида прогноз қилинмоқда.

Бугун давлат молияси қандай бошқариляпти

  • Эндиликда давлат молиясини бошқариш ахборот тизимининг кўплаб Вазирлик ва идоралар ахборот тизимларига интеграция қилиниши ортидан Давлат бюджетига тушадиган ҳар кунлик тушумларни назорат қилиш имконияти мавжуд.
  • Молия вазирлиги томонидан давлат бюджети маблағларини молиялаштиришда ҳар бир босқични назорат қилиш учун барча жараёнлар рақамлаштирилмоқда.
  • Ҳозирги кунда бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчилар сарфланган маблағлар бўйича ҳисоботни автоматлаштирилган тарзда топширади.
  • Молия тизимидаги барча рақамлаштириш амалиётлари Молия вазирлиги қошидаги Ахборот технологиялари маркази давлат унитар корхонаси томонидан амалга оширилади.
  • Эндиликда ахборот тизимлари орқали Молия вазирлиги томонидан ажратилган маблағларнинг ўз вақтида ва мақсадли сарфланишини кузатиб бориш ҳамда тезкор ахборотга эга бўлиш мумкин.

Соҳада жорий этилган лойиҳаларнинг энг етакчилари

  • Молия вазирлиги тизимида рақамлаштириш билан боғлиқ «Ochiq-budjet», «Ijtimoiy himoya Yagona reestri», «UzASBO», «DMBAT», «Gazna resurs», «Subsidiya»,
  • «E-nazorat» va «HR.MF» сингари асосий лойиҳалар амалга оширилди.
  • Булар ичида энг етакчилари «Ochiq-budjet», «Ijtimoiy himoya Yagona reestri» фуқаролар оғирини енгил қилаётган бўлса, «HR.MF» ва «UzASBO» лойиҳалари вазирлик ва идораларнинг бухгалтерия ва кадрлар бўлими ходимлари учун жуда қулайлик яратди.
  • Молия вазирлиги тизимида ҳам рақамлаштиришгача бўлган даврда барча жараёнлар қоғоз кўринишида юритилган. Ҳужжатлар ташкилот раҳбари томонидан имзо ва муҳрланган ҳолда молиялаштириш учун молия органларига тақдим этилган. Рақамлаштириш эса вақт қисқариши ва маблағ тежалишига олиб келди.
  • Биргина «Ijtimoiy himoya Yagona reestri» мисолида келтирадиган бўлсак, олдинлари аҳоли моддий ёрдам олиш учун маҳалла фуқаролар йиғини раиси номига ариза ёзган ҳолда оиласи тўғрисидаги барча маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим этиши керак бўларди.
  • Кейин маҳалла раиси қабул қилинган аризаларни жамлаган ҳолда ҳар ойнинг охирида ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқиб, энг муҳтожларга моддий ёрдам бериш бўйича йиғилиш баённомаси расмийлаштирарди.
  • Шундан сўнг ушбу баённома асосида фуқароларга моддий ёрдам бериш бўйича молия органига сўровнома юбориларди.
  • Молия органлари ушбу сўровномани молиялаштириш учун ғазначилик органи орқали тижорат банкига юборарди ва банк томонидан фуқарога очилган пластик картага пул ўтказиб бериларди...

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling