Учебно-методический комплекс по предмету «Религиоведение»
© Университет К И Р И Ш
Download 2.2 Mb.
|
portal.guldu.uz-Dinshunoslik fanidan o`quv-uslubiy majmua
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ислом Каримов
© Университет
К И Р И Ш Дин азалдан инсон маънавиятининг таркибий қисми сифатида одамзотнинг юксак идеаллари, ҳақ ва ҳақиқат, инсоф ва адолат тўғрисидаи орзу-армонларини ўзида мужассам этган, уларни барқарор қоидалар шаклида мустаҳкамлаб келаётган ғоя ва қарашларнинг яхлит бир тизимидир. Ислом Каримов Диншунослик фанининг асосий вазифаларидан бири кишиларни турли динларнинг келиб чиқиши, тараққиёти тарихи, таълимоти, асосий манбалари, ҳозирги даврдаги ҳолати, халқ ҳаётида тутган ўрни ҳақида умумий маълумотлар асосида ҳар томонлама чуқур билимлар билан қуроллантиришдан иборат. Бундай билимларни ҳосил қилишда эса турлича ёндашувлар бўлиб, уларни атрофлича таҳлил қилиш катта илмий аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам юртимизда ўрта ва олий ўқув муассасаларида Диншунослик фани ўқитилишининг узлуксиз таълим тизими жорий қилинмоқда. Ушбу фан бўйича дарслик ва ўқув қўлланмаларини яратиш, бунинг учун чуқур илмий тадқиқотлар олиб бориш, чет эллик мутахассислар билан илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш мазкур мақсадни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади. Дунёдаги ҳар бир дин ўзининг эътиқодчиларига эга бўлиб, у инсонлар ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб қолган. Чунки дунё яралган илк даврларда содда кўринишда бўлган диний эътиқодлар аста-секин тараққий этиб, ривожланган. Шунинг учун ҳам дин инсон ва жамият ҳаётида муҳим функцияларни бажаради ва одамларни фақат яхшиликка, эзгуликларга чорлайди. Инсонлар ҳар доим диний эътиқодга эҳтиёж сезганлар ва унга бўлган ишончни ҳамма нарсадан юқори қўйиб, муайян дин атрофида бирлашиб, бир жамоа бўлиб яшаганлар. Ғарбда XIX асрнинг ўрталарида шакллана бошлаган Диншунослик фани анчагина тараққиёт босқичларини босиб ўтиб, бу соҳада кўплаб илмий натижаларга эришилди. Динга муносабат ўзгарган кейинги йилларда бу хусусда юртимиз ва хорижда бир қанча илмий тадқиқот ишлари қилинган, кўплаб адабиётлар ва дарсликлар чоп этилган. Мустақиллик йилларида юртимизда динларни ўрганиш ва ўқитиш борасида, умуман диншунослик соҳасида муҳим бурилиш содир бўлди. Мазкур масалаларга оид янги руҳдаги бир қанча адабиётлар ва дарсликлар чоп этилди. Ушбу ўқув-услубий мажмуа Тошкент Ислом университетида ишлаб чиқилган ва Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув-методик бирлашмалари фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2011 йил 9 сентябрдаги 3-сон мажлис баёни билан тажрибавий дастур сифатида маъқулланган ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2011 йилнинг 17 сентябрдаги 392-сонли буйруғи билан тасдиқланиб, № БД-1.04-1 рақами остида 2011 йил 8 ноябрда рўйхатга олинган намунавий ўқув дастури ва ўқув режасига мувофиқ ишлаб чиқилди. У 5141500 – “Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” йўналиши учун бакалаврият даражасида таълим беришга мўлжалланган. «Диншунослик» фанидан 5141500 – «Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими» йўналиши талабалари учун Download 2.2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling