Ўқитиш методлари ва техникаси. Маъруза (кириш, мавзуга оид, визиуаллаш), муаммовий усул, кейс-стади, пинборд, парадокслар, лойиҳа ва амалий ишлаш усуллари.
Ўқитиш васиталари: ўқитишнинг анъанавий воситалари (дарслик, маъруза матни, кўргазмали қуроллар, харита ва бошқалар) билан бир қаторда – ахборот-комуникация технология воситалари кенг кўламда татбиқ этилади.
Коммуникация усуллари: тингловчилар билан оператив икки ёқлама (тескари) алоқага асосланган бевосита ўзаро муносабатларнинг йўлга қўйилиши.
Тескари алоқа усуллари ва воситалари: кузатиш, блиц-сўров, жорий, оралиқ ва якунловчи назорат натижаларини таҳлили асосида ўқитиш диагностикаси амалга оширилади.
Бошқариш усуллари ва тартиби: ўқув машғулоти босқичларини белгилаб берувчи технологик харита кўринишидаги ўқув машғулотларини режалаштириш, қўйилган мақсадга эришишда ўқитувчи ва тингловчининг биргаликдаги ҳаракати, нафақат аудитория машғулотлари, балки аудиториядан ташқари мустақил ишларнинг назорати ҳам тартибли йўлга қўйилади.
Мониторинг ва баҳолаш: бутун курс давомида ҳам ўқитиш натижалари рейтинг тизими асосида назорат ва таҳлил қилиб борилади. Курс охирида ёзма иш ёрдамида таълим олувчиларнинг билимлари баҳоланади.
МАЪРУЗАЛАР КУРСИ
1-мавзу: Диншуносликнинг предмети.
Фанни ўқитиш технологияси: “Диншуносликнинг предмети” мавзусидаги маъруза машғулотининг
ТЕХНОЛОГИК ХАРИТАСИ
Do'stlaringiz bilan baham: |