Ижмоъ (иттифоқ бўлиш, азму қарор қилиш) – муҳокама этиладиган масала юзасидан мужтаҳидларнинг бир фикрга келишуви; фиқҳ манбаларидан биридир.
Ислом – араб тилидан олинган бўлиб, ўзбек тилига «итоат, бўйсуниш, Оллоҳга ўзини топшириш» деб таржима қилинади.
Қазо ва қадар – қазо – Аллоҳ таолонинг ҳамма нарсаларнинг келажакда қандоқ бўлишини азалдан билишидур, қадар – ўша нарсаларнинг Аллоҳнинг азалий илмига мувофиқ равишда вужудга келишидир.
Қуръон – арабча ўқимоқ, қироат қилмоқ, жамлаш маъноларини англатади.
Машҳур (ҳадис) – Сиқа (ишончли) бир имомдан (иккитадан ортиқ киши) иштирок тарзда ривоят қилган ҳадисдир.
Моликийлик – аҳли сунна вал жамоа (суннийлик)даги фиқҳий мазҳаб.
Мутавотир - ақлан ва одатан ёлғон нарса устида иттифоқ қилишлари мумкин бўлмаган бир жамоат санади бошида, ўртасида ва охирида худди шундай сифатга эга бўлган бир жамоатдан ривоят қилган саҳиҳ ҳадисдир.
«Мусулмон биродарлар» - уюшмаси диний-сиёсий ташкилот бўлиб, у 1928 йилда Шайх Ҳасан ал-Банно ташаббуси билан Мисрнинг Исмоилия шаҳрида ташкил этилган. «Мусулмон биродарлари» ташкилоти хайр-эҳсон ва маърифатчилик фаолиятидан то сиёсий ҳаётда террор методини кенг қўллашгача бўлган мураккаб тараққиёт йўлини босиб ўтди.
Муҳаддис – ҳадисларни тўплаш, текшириш ва махсус тартиб билан ёзиш билан шуғулланган олим.
Намоз – исломда олий ибодат шакли.
Оят – Қуръоннинг энг кичик бўлаги, қисми.
Рўза – исломда ибодат шаклларидан бири бўлиб, рамазон ойида субҳдан то шомгача ихтиёрий ейиш-ичишдан, жинсий яқинликдан, ёмон сўзлардан тийилиш.
Саҳиҳ (ҳадис) – тўғри ва ақл идрокли киши тўғри ва ақл идрокли кишидан ривоят қилган, санади бошидан охиригача узилмай муттасил бўлган шоз ва муаллал бўлмаган муснад ҳадисдир.
Саҳиҳи Бухорий – буюк ватандошимиз Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорийнинг ҳадис тўплами.
Саҳиҳи Муслим – олтита ишончли ҳадис тўпламларининг бири бўлиб, Абул-Ҳусайн Муслим ибн Ҳажжож ал-Қушайрий ал-Найсобурий қаламига мансубдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |