Учебно-методический комплекс по предмету «Религиоведение»


Саҳоба – пайғамбарни кўрган, у киши билан суҳбатлашган илк ислом даврида яшаган киши. Сунан


Download 2.2 Mb.
bet91/92
Sana20.10.2023
Hajmi2.2 Mb.
#1712431
TuriУчебно-методический комплекс
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   92
Bog'liq
portal.guldu.uz-Dinshunoslik fanidan o`quv-uslubiy majmua

Саҳоба – пайғамбарни кўрган, у киши билан суҳбатлашган илк ислом даврида яшаган киши.
Сунан – ҳукмга далолат қилувчи ҳадислар тўплами.
Сунани Абу Довуд – муҳаддис Сулаймон ибн Ашъас ибн Исҳоқ ибн Башир ибн Шаддод ибн Амр Абу Довуд ал-Яздий ас-Сижистонийнинг шоҳ асари.
Сунани ибн Можа – Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Язид Можо ал-Қазвинийнинг ҳадислар тўплами.
Суннат – одат, анъана, хатти-ҳаракат маъноларини бериб, Муҳаммад (сав)нинг сўзлари, амаллари, хатти–ҳаракатларини ўзида мужассам қилган.
Суннийлик – исломда собитқадам, изчил, барқарор ҳисобланган оқим.
Сура – Қуръоннинг бир бўлаги бўлиб, уч ёки ундан ортиқ оятлардан ташкил топган. «Сура» сўзи луғатда қўрғон, манзил ва шараф маъноларини беради. Истилоҳида эса Қуръон оятларининг бошланиш ва тугаши белгиланган мустақил тоифасидир.
Тавҳид – яккахудолик тўғрисидаи таълимот бўлиб, исломда Аллоҳга ширк келтиришнинг турли кўринишларидан воз кечиш ва унинг зотида ҳам, сифатларида ҳам, ишларида ҳам, исмларида ҳам, ҳукмларида ҳам шериги йўқ, деб эътиқод қилишдир.
Терроризм - жамиятда беқарорлик келтириб чиқариш, аҳолининг кенг қатламларида ваҳима ва қўрқув уйғотишга қаратилган сиёсий курашнинг ўзига хос усулидир. У яширин (конспиратив) руҳдаги ташкилотлар томонидан беқарорлик келтириб чиқариш орқали давлат ҳокимиятини эгаллаш мақсадида қўлланилади. Террорчи уюшмалар оммавий бўла олмагани учун ҳам кўп ҳолларда аҳолининг кенг қатламлари номидан ҳаракат қилиш таассуротини уйғотиш мақсадида диний шиорлардан ниқоб сифатида фойдаланадилар.
Террористик фаолият- бу террорчилик операцияларни ташкил қилиш ва амалга ошириши: терроризм мафкурасини тарқатиш террорчилик ҳаракатлари амалга ошириш мақсадида жиноий ташкилотни ёки гуруҳни ташкил этиш ҳамда бундай ҳаракатларда иштирок этиш: террористларни ёллаш, тайёрлаш, қуроллантириш: террористик ташкилотларни ёки гуруҳни молиявий, моддий, техникавий қўллаб қувватлаш.
Террористик ташкилот- бу террористик фаолиятини олиб борувчи ёки ўз фаолиятида террорчилик эътироф этган ташкилотдир.

Download 2.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling