ИШЧИ ЎҚУВ ДАСТУРИ
1. ЎҚУВ ФАНИНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
1.1. Ўқув курсининг мақсади 5111600-“Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” йўналишида таҳсил олаётган талабаларга миллий ва диний қадриятларнинг тарихан муштараклиги, уларнинг умуминсоний қадриятлар ила уйғунлиги, бу қадриятларнинг ҳозирги мустақил Ўзбекистон шароитидаги аҳамиятини янада аниқроқ ёритиб бериб, уларда динга нисбатан тўғри ёндашувни шакллантириш ва жамият учун юксак маънавиятли кадрларни тарбиялашдан иборат.
1.2. Ўқув курсининг вазифалари. Юқоридаги мақсаддан келиб чиқиб ўқув курси ўз олдига қуйидаги вазифаларни қўйган: талабаларни турли динларнинг келиб чиқиши, тараққиёти тарихи, таълимоти, асосий манбалари, ҳозирги даврдаги ҳолати, маълум халқ ҳаётида тутган ўрни ҳақида умумий илмий тушунчалар бериб, уларда мазкур дин вакилларини ҳар томонлама чуқурроқ тушуниб етиш ва улар билан мулоқот қилишда ўзларининг юқори маънавият эгаси эканликларини намоён қилишлари учун етарли билим бериш, шунингдек, аждодлар меросини ўрганиш ва ўргатиш асосида ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда ўзликни англашни шакллантиришдан иборат.
1.3.Ўқув курси якунида талабалар дин, диний таълимот, уруғ-қабилавий, миллий, жаҳон динлари таълимоти, амалиёти ва манбалари ҳақида, диннинг жамият тараққиётидаги ўрни ҳақида тушунча, билим ва малакага эга бўладилар.
1.4. Ўқув курсини ўрганишда талабалар Ислом дини асослари ва маънавияти, Маънавият асослари, Ўзбекистон тарихи, Фалсафа, Маданиятшунослик, Психология каби фанлардан олган билимларига таянадилар.
II. ЎҚУВ КУРСИНИНГ МАЗМУНИ
2.1. Ваъз мавзулари, кўриладиган масалалар ва вақт.
Do'stlaringiz bilan baham: |