25
хар-хил рангдаги газлама чиқиндиларидан бадиий безак ишларини бажариш тўғрисида
тушунча берилади. Пазандачилик ишлари бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари билан ишлаш,
пазандачилик таомларини безаш, дастурхон безаш, меҳмон кутиш тўғрисида билимларини
электрон вариантлари ёрдамида тушунтирилади.
8-9-синф ўқувчиларига меҳнат таълими бўйича ишлаб чиқариш
асослари
(замонавий ишлаб чиқаришга кириш ишлаб чиқариш технологияси техника воситалари
ишлаб чиқариш иқтисодиёти ва унинг аҳволини ўрганиш) тўғрисидаги
билимлар бериш
билан бирига уларга касблар ва улар тўғрисида тушунчалар касбга йўналтириш омиллари
тўғрисидаги билимлар берилади. Ишлаб чиқариш асослари бўйича қуйидаги билимлар
шакллантирилади. Ўзбекистондаги ишлаб чиқариш турлари
ишчи ва мутахассисларни
тайёрлаш, малакаларини ошириш, янги иқтисодиёт ва бозор муносабатига ўтиш тўғрисида
тушунчалар берилади. Фан техника тараққиётини
жадаллаштириш омиллари ва
истиқболи, хўжалик фаолиятини лойихалаштириш бошқариш компьютерлаштириш ва
тежамкорлик усуллари тўғрисидаги билимлар берилади.
Ўқувчиларни касбларни эркин танлашларига яқиндан ёрдам бериш, касб
танлашдаги хатолар ва қийинчиликларни асосий
хусусиятларини тушунтириш, касбни
тўғри танлашнинг моҳияти ва истиқболи, касб танлашда ўз қобилятларини
хис этиш
омиллари эканлигини қизиққан касбга яроқли эканлигини ўзи белгилаши лозимлигини ва
ўз руҳиятидаги касбга мойилликни тарбиялаш усулларини ўргатиш
Do'stlaringiz bilan baham: