35
станоклар, машина ва механизмларни фарқи, тузилиши, ишлаши, бажарадиган
вазифалари, ишлатиш усусллари тушунтирилади. Металга
ишлов берадиган асбоб-
ускуналар билан ёғочга ишлов бериш мумкин эмаслиги ва аксинча тўғрисида амалий
равишда кўрсатилиниб тушунтирилади. Ўқувчиларга металл ва ёғочга ишлов берадиган
қўл асбобларини ишлатиш усуллари ўргатилинади. Станокларни
тузилишини асосий
қисмлари (дивигатель, потрон, кесгич ва х.к.) ва уларнинг бажарадиган вазифалари,
аҳамияти тушунтирилади. Устахонадаги ўқувчиларни иш ўрни ўқитувчининг иш ўрнидан
20-25 см пастроқ жойлашади. Устахонада асбоб-ускуналар станокларни мосламаларни
тузилиши ва ишлаши қўлда ишлатиладиган асбобларни ишлатиш усуллари кўрсатилган
плакатлар бўлиши лозим. Хар бир дарс асбобларни ишлатиш усуллари кўрсатилган
плакатдан ёки диафильмдан фойдалиб,
назарий тушунча берилиб, амалда кўрсатилиб
олиб борилади. Бу билан ўқувчиларни назарий билимлари ошади, кўникма ва малакаси
шаклланади.
Металл ва ёғочга ишлов беришда хавфсизлик техникаси қоидалари.
Металл ва
ёғочга ишлов беришда кэсадиган, тешадиган, арралайдиган, текислайдиган ва ҳ.к.
станокларда қўлда ишлатиладиган асбоблар билан амалга оширилади.
Устахонада хар
бир ишни бажаришда унинг хавфсизлик техникасига риоя қилиш тушунтирилади. Бунинг
учун ўғил болалар бош кийимда махсус халатда, оёқ остидаги тахтадан қилинган ришотка
полда қоматни тик тутган ҳолда ишлаш қоидаларига риоя қилган ҳолда берилган
вазифаларни бажаради. Вазифаларни бажаришда хавфсизлик техникасига риоя қилиш
билан бирга металл ва ёғочни тежаб бажаришади. Устахонада ҳар қандай шароитда
биринчи тиббий ёрдам беришда зарур бўладиган дори дармонлар ва ҳ.к
билан
жиҳозланган дори қутиси (аптечка) бўлиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: