Учебно-методическое пособие для студентов по направление трудовое обучения. Гулистан. 2011. 125- стр. Данное учебно-методическое пособие раскрывает научные и практические основы


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/123
Sana17.01.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1097559
TuriУчебно-методическое пособие
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   123
Bog'liq
zB27KovZQZqUPZYnhtq7Qdj81mJymLIPD7z7TAtK

Дарснинг жиҳози: 
Иш қутичаси, рўмолнинг бичими, бир метр жияк. Ҳавфсизлик техникаси қоидалари 
ва санитариа-гигиена талаблари ёритилган ёзувлар: 
Дарснинг бориши: 
1.Ташкилий қисм. 
2.Сўраш: моделлаштиришдан мақсад нима? Андоза қандай тайёрланади? Безғак 
материалларига мисол келтиринг. 
3.Янги мавзуни баён қилиш. Рўмол тикиш ишлари қуйидаги тартибда бажарилади:

Рўмолнинг тўғри томонини ярим см ичига олиб, кейин бир см тескарисига 
қайириб, дазмолланади ва очиб қўйилади. 

Рўмолнинг бурчагига ҳар хил ишлов берилади. 

Букиб кўклаш ва четидан 0,1 смда бостириб баҳияқатор тикилади ва кўклаш 
ипи олиб ташланади, чоклари дазмолланади, бурчакларидаги ортиқча қисми
қирқиб ташланади. 

Тескари томонининг четидан 1 см қолдириб бўр билан чизилади, жиякнинг 
ўртасидан буклаб қалам билан белгиланади, рўмолнинг тескари томонидан 
белгиланган чизиқ устига жиякнинг ўртасини рўмол ўртасига тушириб 
кўклаб тикилади, жиякнинг четидан 0,1 см қолдириб баҳияқатор тикилади, 
чокнинг охири пухталанади кўклаш ипи олиб ташланади, жиякни ўнг томонга 
букиб кўклаб чиқилади, бостириб тикилади ва мустаҳкамланади, кўклаш ипи 
олинади. 

Чокларнинг усти дазмолланади, жиякнинг оҳирини букиб баҳияқатор 
тикилади. 

Рўмолга охирги ишлов берилади: кўклаш иплари ва ортиқча иплар олиб 
ташланади, дазмолланади.

тайёр рўмолни сифати текширилади: рўмолнинг кўриниши танланган моделга 
мос бўлиши, четлари бир-бирига симметрик ҳолда туриши, сифатли 
дазмолланиши, яхши тахланиши керак. 
4.Уйга вазифа
 Рўмолни тикиш қоидаларини ўрганиб келиш: 
1.Рўмолни тикишда қандай чоклардан фойдаланилади? 
2.Жияк қандай тикилади? 
3.Рўмолни тикишда дазмоллаш усулларини айтиб беринг. 
4.Рўмолни тикишда риоя этиладиган хавфсизлик техникаси қоидаларини айтиб 
беринг. 

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling