Учебно-методическое пособие для студентов по направление трудовое обучения. Гулистан. 2011. 125- стр. Данное учебно-методическое пособие раскрывает научные и практические основы


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/123
Sana17.01.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1097559
TuriУчебно-методическое пособие
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   123
Bog'liq
zB27KovZQZqUPZYnhtq7Qdj81mJymLIPD7z7TAtK

Буюмларни таъмирлаш технологияси: Истеъмолдан чиққан буюм ўлчамига қараб, 
болалар кийимининг андозасини тайёрлаш ва тикиш. 
 Пазандачилик асослари бўйича шакллантириладиган билимлар. 
Ўқувчиларга пазандачилик асосларининг умумий тушунчалари бўйича қуйидаги 
билимлар берилади: гўшт ва гўшт маҳсулотлари қиймати ва аҳамияти. Балиқ ва балиқ 
маҳсулотлари қиймати ва аҳамияти. Гўшт ва балиқ турлари уларнинг сифатига бўлган 
тилаблар сақланиш муддатлари. Пазандачиликда ишлатиладиган асбоб-ускуналар 
мосламалар улардан фойдаланиш бўйича қуйидаги билимлар шакллантирилади: 
маҳсулотлардан таом тайёрлаш учун иш ўринларини тайёрлаш, санитария-гигиена 
талаблари ва ҳавфсизлик техникаси қоидаларига тўла риоя қилиш. Пазандачиликда 
ишлатиладиган жиҳозлар ва улардан фойдаланиш тўғрисида тўла тушунчалар берилади
яъни асбоблар ва мосламалар турлари улардан фойдаланиш қоидалари, консервалаш учун 
жихозланган иш ўрнини ташкил этиш, электр билан ишлатиладиган асбоблар ва уларнинг 
вазифаси, ишлатилиниши ва иш принциплари тўғрисида тушунчалар берилади. 
Ўқувчиларда таом тайёрлаш технологияси бўйича қуйидаги билимлар шакллантирилади:
қандолат маҳсулотлари тайёрлаш учун иш ўрини тайёрлаш, маҳсулотлар тайёрлаш 
таомлар тайёрлаш (палов) ва уларни дастурхонга тортиш қоидалари.
 Газламаларга ишлов бериш технологияси бўйича шакллантириладиган илимлар: 
Ҳавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талаблари ҳақида умумий 
маълумот бериш, кимёвий, суъний ва ситетик толалардан тайёрланган газламаларнинг 
хоссалари ва уларга қўйиладиган талаблар тўғрисида тушунчалар бериш. Газламаларга 
ишлов беришда қўлланиладиган асбоб-ускуналар мосламалар, машина механизм ва 
станоклар улардан фойдаланиш тўғрисида тушунчалар берилади, яъни кийим ҳақида 
умумий маълумот кийим тикишнинг асосий босқичлари, қўлда бажариладиган ишлар 
мазмуни, электр юритмали машинасида бажариладиган ишлар мазмуни ва махсус иш 
бажарадиган тикув машиналари тўғрисида маълумотлар берилади. Ўқувчиларга 
маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича қуйидаги тушунчалар ва билимлар берилади: миллий 
либослардан кўйлак ва унинг турлари тўғрисида халқ ҳунармандчилиги қуроқчилик 
умумий маълумот, тарихи усуллари иш қуроллари тўғрисида умумий маълумотлар 
берилиб, ўқувчиларда қуроқнинг йўл-йўл усулидан фойдаланиб, қуроқ тикиш йўллари 
тушунтирилади. Бундан ташқари ўқувчиларга хона интерерлари, пардалар тикиш 
технологияси тўғрисида маълумотлар берилиб кичик ҳажмда парда тикиш ўргатилади. 

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling