Учебно-методическое пособие для студентов по направление трудовое обучения. Гулистан. 2011. 125- стр. Данное учебно-методическое пособие раскрывает научные и практические основы


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/123
Sana17.01.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1097559
TuriУчебно-методическое пособие
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   123
Bog'liq
zB27KovZQZqUPZYnhtq7Qdj81mJymLIPD7z7TAtK

Ёш хусусиятлари - муайян бир ёш даврига хос бўлган анатомик, физиологик (жисмоний) ва 
психологик хусусиятлар.
Жамоа (лотинча «коллективус» сўзининг таржимаси бўлиб, йиғилма, омма, биргаликдаги 
мажлис, бирлашма, гуруҳ каби маъноларни англатади) - бир неча аъзо 
(киши)лардан иборат бўлиб, ижтимоий аҳамиятга эга умумий мақсад 
асосида ташкил топган гуруҳ. 
Жамоа анъаналари – жамоа аъзолари томонидан бирдек қўллаб-қувватланувчи 
барқарорлашган одат. 
Жорий назорат – таълим жараёнида ўқувчилар томонидан ўқув дастурида белгиланган муайян 
мавзуларни ўзлаштирилиш бўйича билим, кўникма ва малакалари 
даражасини аниқлаш, баҳолаш шакли.
Жизза - Кубик қилиб қирқилган думба ёғини қизартириб олингани
Зардўзи –заминдўзи –ёппасига зар тикиш
Идрок – аниқ мақсадга йўналтирилган англаш жараёни.
Ижтимоийлашув – ижтимоий муносабатлар жараёнида фаол иштирок этиши асосида 
шахснинг ҳаёт ва ишлаб чиқариш жараёнига мослашуви. 
Ижтимоий онгни шакллантирувчи методлар - ўқувчиларда маънавий-ахлоқий сифатлар
эътиқод ҳамда дунёқарашни шакллантириш мақсадида уларнинг онги, 
ҳис-туйғуси ва иродасига таъсир кўрсатиш усуллари. 
Изоҳлаш (тарбия методи сифатида) – тарбияланувчига ҳиссий-оғзаки таъсир этиш усули. 
Илмий дунёқараш - узлуксиз, изчил равишда мавжуд фанлар асосларини пухта ўзлаштириб 
бориш, ижтимоий муносабатлар жараёнида фаол иштирок этиш 
натижасида барқарорлашган дунёқараш шакли.
Илмий тафаккур инсон ақлий фаолиятининг юксак шакли саналиб, ижтимоий воқеа-
ҳодисалар, жараёнларга нисбатан илмий ёндашув. 
Илмий қараш (юнонча «idea» - ғоя, тасаввур, тушунчалар йиғиндиси) - муайян ҳодиса, 
жараённинг моҳиятини ёритувчи, илмий жиҳатдан асосланган фикр, ғоя. 
Иқтисодий тарбия - ўқувчиларга иқтисодий билимларни бериш, уларда иқтисодий фаолият 
(оила бюджетини шакллантириш, хўжаликни юритиш, мавжуд моддий 
бойликларни асраш, кўпайтириш, савдо-сотиқ муносабатларини тўғри 
ташкил этиш ва ҳоказолар)ни ташкил этиш кўникма ва малакаларини 
шакллантиришдан иборат педагогик жараён. 


114 

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling