Учебно-методическое пособие для студентов по направление трудовое обучения. Гулистан. 2011. 125- стр. Данное учебно-методическое пособие раскрывает научные и практические основы


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/123
Sana17.01.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1097559
TuriУчебно-методическое пособие
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   123
Bog'liq
zB27KovZQZqUPZYnhtq7Qdj81mJymLIPD7z7TAtK

Педагогик технология– таълим ва тарбия жараёнида замонавий педагогик технологияларни 
қўллаш, технологик ёндашув асосида таълим ва тарбия жараёнининг 
самарадорлигини ошириш муаммоларини ўрганади. 
Педагог кадрлар таркиби – ўқитувчи, методист, тарбиячи, психолог, дефектолог, логопед, 
спорт инструктори, мусиқа, бадиий ижодиёт, радиотехника, спорт ва 
бошқа йўналишларда фаолият кўрсатувчи тўгаракларнинг раҳбарларидан 
иборат мутахассислар. 
Педагогик маҳорат – таълим-тарбия жараёнига онгли, ижодий ёндашув, методик 
билимларни самарали қўллай олиш қобилияти, юксак педагогик 
тафаккур. 
Педагогик талаб - турли ҳаракатларни бажариш, муайян фаолият жараёнида иштирок этишда 
ўқувчи амал қилиши зарур бўлган ижтимоий хулқ-атвор меъёрларини 
ифодаловчи 
вазифа; 
тарбиянинг 
энг 
муҳим 
усули. 
бўлажак 
ўқитувчиларнинг касбий маҳоратларини ошириш, такомиллаштириш 
муаммоларини ўрганади. 
Рағбатлантириш - тарбияланувчининг хатти-ҳаракати ва фаолиятига ижобий баҳо бериш 
асосида унга ишонч билдириш, кўнгилини кўтариш ва уни қўллаб-
қувватлаш усули. 
Ривожланиш – шахснинг физиологик ва интеллектуал ўсишида намоён бўладиган миқдор ва 
сифат ўзгаришлар моҳиятини ифода этувчи мураккаб жараён. 
Рейтинг (баҳолаш, тартибга келтириш, классификациялаш) - муайян ҳодисани олдиндан 
белгиланган шкала бўйича баҳолаш. 
Синф - ёши ва билими жиҳатидан бир хил бўлган, маълум ўқувчилар гуруҳи. 
Суҳбат – савол ва жавоб шаклидаги диалогик таълим методи. 
Тамойил (юнонча «principium») – бирор-бир назариянинг асоси, негизи, асосий бошланғич 
қоидаси; бошқарувчи ғоя, фаолиятнинг асосий қоидаси; умумлаштирилган 
талаб. 
Тарбия – муайян, аниқ мақсад ҳамда ижтимоий-тарихий тажриба асосида шахсни ҳар 
томонлама ўстириш, унинг онги, хулқ-атвори ва дунёқарашини таркиб 
топтириш жараёни. 
Тарбия жараёни - ўқитувчи ва ўқувчи (тарбиячи ва тарбияланувчи)лар ўртасида ташкил 
этилувчи ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган самарали ҳамкорлик 
жараёни. 

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling