б) сервис хизмати
с) қишлоқ хўжалиги асослари
Ушбу таълим йўналишлари мазмунан халқ ҳунармандчилиги, ишлаб чиқариш
асослари ва касб танлашга йўналтириш билан уйғунлаштирилган ҳолда амалга
оширилади. Меҳнат таълими йўналишлари бўйича машғулотларни ташкил қилиш ва
ўтказиш кетма-кетлиги маҳаллий шароит ҳамда имкониятларни ҳисобга олган ҳолда
таълим муассасаси томонидан белгиланади. Ҳар бир йўналиш бўйича электр, илғор
техника ва технологиялар асосида ўргатилади. Мазкур йўналишлар юзасидан қуйидаги
бўлимлар бўйича билим, кўникма ва малакалар шакллантирилади.
5-7-синфлар учун:
1. Металга ишлов бериш технологияси.
2.Ёғочга ишлов бериш технолгияси.
3.Уй-рўзғор буюмларини таъмирлаш.
4.Электротехника ишлари.
5. Пазандачилик асослари.
6.Газламага ишлов бериш технологияси.
7.Буюмларни таъмирлаш технологияси.
8.Қишлоқ хўжалик асослари.
8-9-синфлар учун:
1.Халқ ҳунармандчилиги технологияси.
2.Ишлаб чиқариш асослари.
3.Касбга йўналтириш асослари.
Ҳар бир дарс машғулотида хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилинади.
Ўқувчиларга меҳнат таълими йўналишлари бўйича касблар турлари ҳақида ахборотлар
берилади. Меҳнат таълимининг барча йўналишлари бўйича 5-6-синфларда олти кун (24
соат), 7-синфда ўн кун (40 соат), 8-синфда ўн олти кун (96 соат), жами: 160 соат амалиёт
ўтказиш режалаштирилган.
Амалиётнинг
мақсади—ўқувчиларга ўргатилаётган билим, кўникма ва
малакаларни бевосита унумли ишлаб чиқариш меҳнати жараёнида қатнашиш орқали
мустаҳкамлашни бозор муносабатлари қоидалари асосида ташкил қилишдан иборат.
Амалиёт таълим муассасаси ёки ишлаб чиқариш корхонаси имкониятларидан келиб
чиққан ҳолда ўқув йилида кўзда тутилган таътил вақтида ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |