Учебно-методическое пособие для студентов по направление трудовое обучения. Гулистан. 2011. 125- стр. Данное учебно-методическое пособие раскрывает научные и практические основы


Пазандачилик асослари бўйича шакллантириладиган билимлар—


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/123
Sana17.01.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1097559
TuriУчебно-методическое пособие
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   123
Bog'liq
zB27KovZQZqUPZYnhtq7Qdj81mJymLIPD7z7TAtK

Пазандачилик асослари бўйича шакллантириладиган билимлар—пазандачилик 
ўқув хонасида хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талаблари 
тўғрисидаги билимлар, пазандачилик тарихи ва тараққиёти ҳақидаги билимлар, озиқ-
овқат маҳсулотларининг озуқавий қийматини инсон организми учун аҳамияти 
тўғрисидаги билимлар шакллантирилади. Шу билан бирга ўзбек миллий ошхонасининг 
ўзига хос хусусияти ва ривожланиши, ошхонада ишлаганда шахсий гигиена қоидалари, 
ошхонадаги асбоб-ускуналардан (газ печи. электр плита, музлатгич, идиш товоқлар ва 
ҳ.к) фойдаланиш ва қўллаш усуллари. Ошхонада хар хил таомларни тайёрлаш 
технологияси: салатлар, мурабболар, ҳар хил ичимликлар тайёрлаш технологиялари
тўғрисидаги билимлар берилади. 
Газламага 
ишлов 
бериш 
технологияси 
бўйича 
шакллантириладиган 
билимлар—бичиш ва тикиш ишлари ҳақида маълумотлар берилади. Миллий кийимлар 
тикиш бичиш ва тикишда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, тикув машиналари 
тўғрисида маълумотлар бериш миллий анъаналаримиз ҳақида (қуроқ, кашта, зардўзлик ва 
ҳ.к.) билимлар берилади. Бундан ташқари тўқиш ишлари технологияси ҳам ўргатилинади. 


39 
Миллий ҳунармандчилигимиз тўғрисида дастлабки маълумотлар берилади. Ўқувчилар 
билан амалий равишда фартук тикиш, қийиқча тикиш, рўмолча тўқиш ва ҳ.к.лар 
бажарилинади.
Газламаларга ишлов бериш технологияси бўйича дарсни қуйидагича ташкил 
этиш ва ўтказишни тавсия этамиз:
Мавзу: рўмол тикиш
Дарснинг мақсади
А) таълимий—ўқувчиларга рўмол тикишни ўргатиш; 
Б) тарбиявий—ўқувчиларни рўмолни тикишда тежамкорлик ва эҳтиёткорликка 
ўргатиш; 
В) ривожлантирувчи—ўқувчиларнинг қўл ишларини бажаришга оид кўникмаларини 
мустаҳкамлаш ва кенгайтириш 

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling