Учебно-методическое пособие для студентов по направление трудовое обучения. Гулистан. 2011. 125- стр. Данное учебно-методическое пособие раскрывает научные и практические основы


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/123
Sana17.01.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1097559
TuriУчебно-методическое пособие
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   123
Bog'liq
zB27KovZQZqUPZYnhtq7Qdj81mJymLIPD7z7TAtK

Иккинчи саволнинг баёни: 
Овқат тайёрлаш бўйича амалий машғулотлар хонасини жихозлаш:
Овқат тайёрлаш буйича амалий машғулотларни ўтказиш учун иш ўрнини ташкил 
етиш ўзига хос хусусиятларга ега. Амалий машғулотлар хонаси назарий билимлар олиш 
хонасидан алоҳида ажратилиши, унга ёруғлик яхши тушадиган, ҳид ва буғлардан тозалаш 


40 
учун махсус шамоллатгич мосламалар ўрнатилган бўлиши керак. Унинг деворлари кафел 
билан қопланган, у ерда қўл ювиш учун чаноқ ва сочиқ илиш учун илмоқлар бўлиши 
керак. Хонада маҳсулотларга иссиқлик ишлови бериш учун уй шароитида ишлатиладиган 
электр плита ва электр духовкалар ёнғиннинг олдини олиш ва электр хавфсиздиги 
қоидаларига мувофиқ ўрнатилиши лозим. Хонада ошхона идиш-товоқлари сақланадиган 
жавон, маҳсулотларга ишлов бериш ва тайёрланган таомларни безаш учун алоҳида 
столлар, озиқ-овкақ маҳсулотларини, пазандалик маҳсулотларини, муляжларни, 
кўргазмаларни намойиш етиш учун ҳам алохида стол булиши керак. 
Амалий машғулотлар учун зарур идиш-товоқлар амалий машғулотда 
бажариладиган таомнинг ҳажмига мос қозон, алюмин, емалланган кострюлкалар, катта ва 
кичик това, иккита чўмич, капгир, човли, қасқон, тахта-ўқклов, елак, жўва, ғалвир, 
гўштқиймалагич, ховончв, қиргич, катталиги хар хил бир нечта тоғора, сирли лаганчалар, 
сабзавотларни тозалаш, балиқ ва гўштни тўғраш учун алоҳида-алоҳида (ХС – хом 
сабзавотга, ХГ – хом гўштга, ПГ – пишган гўштга, ПС – пишган сабзавотларга, ХБ – хом 
балиққа деб ёзиб қўйилган) тахталар, пичоқлар ва ҳоказолар бўлиши лозим. 
Амалий машғулотлар хонасидаги ҳамма асбоб, жихоз ва идиш-товоқлар санитария-
гигиена қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда сақланиши керак. Овқатлар тайёрлаш 
бўйича амалий машғулотларни самарали ўтказиш, ўқувчиларнинг естетик дидини 
ўстириш, қизиқишини, ижодий фаоллигини ошириш учун табиий ва сунъий тайёрланган 
турли маҳсулотларнинг намуналаридан кенг фойдаланилади. Уларни ўқувчилар билан 
биргаликда тўгарак машғулотларида ҳам тайёрлаш мумкин. Қуйида улардан 
баъзиларининг тайёрланишини кўрсатиб ўтамиз. 
1. Сабзавотларни турли шаклда тўғраш намуналарини тайёрлаш. Бунинг учун 
сабзи, картошка ва бош пиёздан фойдаланилади. Сабзавотларни керакли шаклларда 
тўғраб, ярим литрли алохида шиша банкаларга жойланади ва устига озгина сирка 
қўшилган қайноқ сув қуйиб, банкани стерилизасия қилинади ва металл қопқоқ билан 
маҳкам беркитилади. Банкада сабзавот қандай шаклда тўғралгани ёзилган қоғоз 
ёпиштириб қўйилади.
2. Картон қутичаларга сабзавот тўғраш ва безаш учун ишлатиладиган пичоқ ва 
мосламалар тўпламини жойлаштириш мумкин. 
3. Турли таом ва салатларни безаш учун ишлатиладиган кўкатлардан гербарий тайёрлаш. 
Бунинг учун петрушка, селдер, укроп каби кўкатларни барглари текисланиб, филтр қоғоз 
орасига бостириб қўйган ҳолда қуритилади. Қуриган кўкатларнинг бир томонига елим 
суртиб, оқ картон қоғозга ёпиштирилади ва уларнинг остига номлари ёзилиб, устини 
селлофан билан маҳкам тортилиб беркитилади. 
4. Гўштли ярим тайёр масаллиқларнинг сунъий намуналарини тайёрлаш. Бунинг 
учун шам, рангли қалам ва елимдан фойдаланилади. Шамни эритиб, унга гўштнинг 
рангини бериш учун қизил қаламни қириб, кукунини сиртига сепилади. Шамни оловдан 
олиб бир оз совигач, керакли ярим тайёр масаллиқ шаклига келтирилади. Масалан, 
бифштекс бўлса, унга чарви ёғлари ўрнига гуруч донларини бостириб ёпиштирилади. 
Агар талқонга буланадиган ярим тайёр масаллиқ бўлса, тегишли шакл берилгандан сўнг 
сиртига елим суртиб, талқонга бўланади, тефтелни эса унга бўланади. Тайёрланган ярим 
тайёр масаллиқлар маҳсус картон қутичаларга жойланиб, устига номлари ёзиб қўйилади.
5. Турли хамир маҳсулотлари: нон, патир, пирожки, пончик, қовурилган чучвара, 
варақи ва ҳоказоларни қуритилган ҳолда сақлаш, бунда қийма ўрнига дон 
маҳсулотларидан фойдаланиш мумкин. 
6. Таомлар учун ишлатиладиган дориворлар, зираворлар тўпламини, макарон 
маҳсулотлари тўпламини, дон маҳсулотлари тўпламини, қандолат маҳсулотларига 


41 
ишлатиладиган 
шакллар 
тўплами 
ва 
ҳоказоларни 
тайёрлаш 
мумкин. 
 
 

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling