Газламага ишлов бериш технологияси:
Хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талаблари ҳақида умумий
маълумот, кимёвий толалардан тайёрланга газламалар, суньий ва синтетик газламалар
хоссалари ва уларга қўйиладиган талаблар. Кийим ҳақида умумий маълумот, кийимлар
ассортименти ва ўлчами, кийим тикишнинг асосий босқичлари, қўлда бажариладиган
ишларнинг техник шартлари, электр юритмали тикув машинасининг тузилиши,
ишлатилиши, махсус иш бажарадиган тикув машиналар, миллий либослардан кўйлак ва
унинг турлари ҳақида маълумот, гавдадан ўлчов олиш ва ёзиш, ҳисоблаш формуласи,
кўйлак асос чизмасини чизиш, кўйлакни ва бўйин ўмизини моделлаштириш ҳамда индоза
тайёрлаш, андозани газламага жойлаштириш ва бичиш, бичиқ кўйлакларига ишлов бериш,
биринчи кийдириб кўриш, бўйин ва енг ўмизларига ишлов бериш, кўйлак этагини тикиш;
халқ ҳунармандчилиги, " қуроқчилик" ҳақида умумий маълумот, унинг тарихи, усуллари,
керакли қуроллари; тикиладиган "Қуроқ" буюмига эскиз чизиш ва шаблонлар тайёрлаш,
газламаларни ажратиш, сифатини аниқлаш ва шаблонларни қирқиб тайёрлаш, танланган
шаклларни шаблон асосида тикиш, қуроқнинг йўл-йўл усулидан фойдаланиб, ушлагич
тикиш; қуроқнинг Пахта ёки паркет усулидан фойдаланиб, елпиғич тикиш; "Уйча" (олма
ёки қовоқ гули) шаклида чойнак ёпғич тикиш; тайёрланган маҳсулотга астар тикиш, қавиқ
ишлари, тайёрланган маҳсулотга охирги ишлов бериш, дизайнер-моделер касби тўғрисида
тушунча, болалар спорт байрами кийимлари учун янги моделлар эскизини; кийим турлари
асосида янги моделлар яратиш; парда ҳақида маълумот, парда тикиш учун газлама ва
керакли хом ашё, жиҳоз ва мосламалар танлаш; парда моделига қараб газламани
ҳисоблаш; оддий ва мураккаб усулларда пардалар тикиш технологияси, кичик ҳажмда
парда тикишни билиш.
Қуйидаги кўникмаларга эга бўлишлари керак.
Пазандачилик асослари: гўшт ва балиқ турлари, уларнинг сифатига бўлган
талаблар, сақланиш муддатлари; "Мимоза" салатини тайёрлаш; гўштдан таом тайёрлаш
учун жиҳозланган иш ўрнини ташкил етиш; гўштга бирламчи ишлов беришда санитария-
гигиена талаблари ва хавфсизлик техникаси қоидалари асосида таом тайёрлаш; асбоб ва
мослама турлари ҳамда уларда ишлаш қоидалари; сабзавот ва меваларни консервалаш
учун жиҳозланган иш жойини ташкил етиш; сабзавот ва меваларни консервалаш;
қандолат маҳсулотлари тайёрлаш учун жиҳозланган хонани ташкил етиш; "Чак-чак"
пишириғи"ини тайёрлаш; палов тайёрлаш ва дастурхонга тортиш тартиби; "Гуляш",
"Бистрогин" тайёрлаб, дастурхонга тортиш; карам ва узум баргидан дўлма тайёрлаш ва
дастурхонга тортиш қоидаларини бажара олиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |