Учебно-методическое пособие для студентов по направление трудовое обучения. Гулистан. 2011. 125- стр. Данное учебно-методическое пособие раскрывает научные и практические основы
Download 1.47 Mb. Pdf ko'rish
|
zB27KovZQZqUPZYnhtq7Qdj81mJymLIPD7z7TAtK
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзуга оид таянч сўз ва иборалар: Ўсимлик, чорвачилик, қишлоқ хўжалиги. Ўқув мақсадлари
Ўқитувчи
5 Гуруҳда ишлаш: ўтилган мавзу бўйича талабалар тушунчаси ва фикрлари тингланади, умумлаштирилади, энг тўғри фикрлар рағбатлантирилади ва дарсга якун ясалади. Ўқитувчи, талабалар 6 ТМИ—мавзу бўйича топшириқлар берилади ва уларни бажариш методикаси тўғрисида кўрсатмалар берилади, адабиётлар рўйхати берилиб улардан фойдаланиш ўргатилинади. Ўқитувчи, талабалар 46 8-мавзу: Қишлоқ хўжалиги асослари йўналишида ўсимликшунослик ва чорвачиликни ўқитиш. Асосий саволлар: 1. Ўсимликшунослик. 2. Чорвачилик. 3. Қишлоқхўжалиги асослари бўйича бериладиган назарий билимлар, кўникма ва малакалар. Мавзуга оид таянч сўз ва иборалар: Ўсимлик, чорвачилик, қишлоқ хўжалиги. Ўқув мақсадлари: Давлатимиз куч-қудратини оширишда, халқ турмуш тарзини яхшилашда, фаровонликни оширишда қишлоқ хўжалигини тутган ўрни ҳақида тушунчалар бериш. Биринчи саволнинг баёни: Президентимиз И.А.Каримовнинг “Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланишини устувор йўналишлари китобида шундай дейилган” қишлоқдаги ҳар бир деҳқон ўз хўжалигини бой қилмасдан туриб халқ фаровонлигини яхшилаб бўлмайди. Ўқувчиларга меҳнат таълимида қуйидагилар ҳақида билим берилади. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш асосида давлатимизнинг моддий техника базаси мустаҳкамланади, инсонлар озиқ-овқат, кийим- кечак ва саноат ҳомашё билан таъминлаш. Ўсимлик ва ҳайвонларни парвариш қилиш давомида эришилаётган мувоффақиятлар давлатимиз куч- қудратини оширади. Ўқувчиларга ўсимликшунослик тўғрисида билим берилганда табиий кўргазмали материаллардан фойдаланиш зарур, чунки ўқувчилар материални тез ўзлаштиради, мустаҳкам билим, кўникма ва малака ҳосил қилади. Масалан, мева ва узум, бодринг ва полиз экинларини ўрганиш давомида ўқувчиларда барча анализаторлар иштирок этади. Яъни кўз билан кўриб, ташқи кўриниши ҳақида, ҳидини эса ҳидлаб кўриб мева сифатига баҳо беради, натижада ўқувчиларда аниқ ва пухта билим ҳосил бўлади. Бундан ташқари тасвирий кўргазмали қуроллар (плакатлар) орқали ҳам ўқувчиларга мустаҳкам билим бериш осонлашади. Масалан, ғўзанинг пояси, барги, гулкўсагининг тузилиши ва бошқа органларинг аввал таблицадан кейин табиий материалдан кўрсатиб тушунтириш реал натижалар беради. Дарс давомида ўсимлик ва ҳайвонларнинг марфологик белгилари уларни парвариш қилиш усуллари оғзаки баён қилиниб, ҳар хил кўргазмали қуроллар билан тушунтириш ўқувчилар билимини мустаҳкамлайди. Ўқувчилар билан ўсимликшунослик бўйича мактаб олди тажриба участкаларида қуйидаги темаларда тажриба ўтказиш мумкин: 1. Карам ва картошка экиш муддатларини ҳосилдорликка таъсири (карам кўчатлари феврални иккинчи ярмида ўтказилади). 2. Помидор кўчатларини пикировка қилиниши, ҳар хил схемада жойлаштирилиши ўсиш ва ривожланишга тасири. Ўсимликларни парвариш қилиш ишлари ўз вақтида сифатли ўтказилиши лозим. Айниқса бегона ўтларни йўқ қилишда 1-2 кунга кечиктириб ёки сифатсиз ўтоқ қилиш мумкин эмас. Бунда ҳосилдорликка таъсир этиши мумкин. Умумий ҳолда ўқувчиларда ўсимликшунослик бўйича қуйидаги билимлар шакллантирилади: тупроқнинг тури ва сифати, ҳосилдорлигини аниқлаш усуллари, маҳаллий худудда фойдаланиладиган агротехник қоидалар, ўсимликни огзиқлантириш, парваришлаш, ўсиш тезлиги ва соғломлигини кузатиб бориш. Шу билан бирга қишлоқ хўжалигида ишлатилинадиган техника турлари улар бажарадиган ишлар ҳақидаги билимлар берилади. Маҳаллий худудда кенг тарқалган боғдорчилик, узумчилик, гулчилик ва уларда фойдаланиладиган машина ва мосламалар ҳақида маълумотлар берилади. Маҳаллий ҳудудларда етиштириладиган экинлар ва уларнинг турлари тўғрисида дастлабки билимлар берилади. Экин навлари ва уларнинг ҳосилдорлиги, ҳосилдорликни ошириш йўллари тушунтирилади. Уруғчилик ва кўчат тайёрлаш экинлар ҳосилдорлигини оширишнинг асосий омили эканлиги тўғрисида ахборот берилади. Ҳудудларга экиладиган уруғларнинг сифатини аниқлаб унинг унуб чиқиш тезлигига таъсир этувчи омиллар 47 тўғрисида билимлар шакллантирилади. Бундан ташқари экинларни парвариш қилиш йўллари тушунтирилади. Республикамизда етиштириладиган пахта ва унга ишлов бериш қуйидагича олиб борилади. Пахта етишриладиган майдон кузда шудгорланиб яхна сув (яхоб) берилади. Бунда ер тўйинади эрта баҳорда ер ҳайдалиб, тайёрланган чигит экилади, (уруғлик чигит махсус уруғчилик корхоналарида момиғидан ажратилиб, махсус дори билан ишланиб қопларда сақланади) экилган уруғ атмосфера температурасига боғлиқ равишда эртароқ ёки кечроқ унуб чиқади. Унуб чиққан кўчатларга қўлда ва машиналарда ишлов берилади, озиқлантирилади, суғорилади. Ҳосилдорликни ошириш мақсадида ер ҳар хил дорилар билан тўйинтирилади. Бундан ташқари кўчатларни ҳар хил зараркунандалардан сақлаш учун қўлда ва машинада ҳар хил кимёвий моддалар билан дориланади. Етиштирилган ҳосилни қўлда ва машиналарда териб олинади ва қишлоқ хўжалик хомаёшси сифатида қайта ишлаш учун пахта заводларига топширилади. Етиштирилган хомашё махсус машиналар ёрдамида қайта ишланиб тегишли корхоналарга (газлама тўқувчи) жўнатилади. Пахта қишлоқ хўжалик ўсимликларидан бири бўлиб қишлоқ хўжалик хомашёсини асосини ташкил қилади. Ўқувчиларга қишлоқ хўжалик экинларидан пахта, буғдой, сули, арпа, нўхат ва б.қ тўғрисида дастлабки тушунчалар ва уларнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти тушунтирилади. Ўқувчиларга ҳозирги пайтдаги фермерлик харакати ва уларнинг истиқболлари ҳақида билимлар берилади. Қишлоқ хўжалик экинларини экиш, парвариш қилиш, озиқлантириш, ҳосилни йиғиб олиш ишларида фойдаланиладиган қишлоқ хўжалик машиналари қуйидагилар: тупроққа ишлов берадиган, экинни парвариш қиладиган ва озиқлантирадиган, ҳосилни йиғиб оладиган ва керакли жойга ташийдиган машиналар. Ўқувчиларнинг назарий билимларини мустаҳкамлаш учун қишлоқ хўжалик машиналар саройига экскурсия уюштирилади. Download 1.47 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling