Учебное пособие для студентов старших курсов
Download 1.69 Mb.
|
Саломов.Ғ Tarjima nazariyasi асослари
9-762 129
Левин, проф. Л. Мкртчян, Вл. Россельс, проф. Б. Тоҳирбоев ва бошқаларнинг хизматлари назарда тутилади. Проф. А. В. Фёдоров «Умумий таржима назарияси асосла-ри» китобининг махсус бир бўлимини «Асл нусханинг ярати-лиш даври билан боғлиқ хусусиятлари ва таржима вазифала-ри» деб атайди (358—370). Унинг қайд этишича, тиллар турли даврларда турлича тараққий этганлар. Бу ҳар бир мамлакат-нинг тарихий шароитига боғлиқ бўлган. Шунинг учун турли тилларнинг муайян тараққиёт даври хронологик жиҳатдан бир-бирига тўғри келади деб қараш мумкин эмас. Масалан, ҳозирги руслар учун XVII аср рус тили ҳозирги французлар учун XVII аср француз тилига қараганда кўпроқ эскирган. Чунки рус тили сўнгги уч аср мобайнида нисбатан анча тез суръатлар билан ривожланган. XIX — XX аср рус таржимачилиги тарихида XVI — XVIII аср ғарбий Европа адабиётлари асарларини ўша давр хори-жий тилларига вақт эътибори билан хронологик жиҳатдан «мос» келадиган русчага ўгиришга уриниш майли кўзга таш-ланмайди. Таржимада давр услубини акс эттириш мақсадида асл нусха яратилган вақтга нисбатан анча кейинги давр рус тили услуби билан ағдариш ҳоллари қайд этилган. Чунки ада-бий асарларни таржима қилишдан кузатиладиган бадиий ва дониший мақсад — уларни «...биздан узоқлаштириш эмас, балки яқинлаштиришдир»1. Асар яратилган давр тилига айнан мувофиқ келадиган тил билан таржима қилишга уринишнинг самарасиз эканлиги классик адабиёт асарлари таржимасида ҳозирги тилга доир лексик-фразеологик унсурлар, хос сўзларни (реалийлар) иш-латишга ҳам асос бермайди. Аксинча, бундай қилиш асл нус-хада тасвирланган воқеа-ҳодиса ва ўзга халқнинг миллий-та-рихий яшаш тарзини бизнинг кунларимизга кўчириб келишга ва бу билан тарихий-эстетик ҳақиқатни бузишга сабаб бўлиши мумкин. Шу билан бирга, агар асл нусха ўз даврига нисбатан тарихий-фалсафйй мавзуда ёзилмаган ва ўша «ибтидо»сидаёқ унинг ўзи архаик услубда барпо этилган бўлмаса, одатда, таржимада қам архаик услуб қўлланнлмайди. Вамонавий таржималар учун асос бўлган нарса шуки ;қа-димий адабиёт намуналарини ўгкришда муаллиф томонедан қўлланилган тил воситаларининг қанчалик қадимийлиги, уларнинг «ёши» эмас, балки бу воситаларнинг услуб хусусияг-лари ҳисобга ©линади. Башарти, бу лисоний воситалар — у хоҳ сўз бўлсин, хоҳ сўз бирикмаси бўлсин, хоҳ бирон грамма-тжк кўрсаткич бўлсин — вақт ўтиши натижасида эскиргаь, ар-хаиклашган бўлса, таржима тилидан унга «мувофиқ» келадя-ган архаик муқобил вариант қидириш мақсадга мувофиқ эмас. Хорижий классик адабиёт асарларининг таржималарида ар-хаик сўз ва иборалар учрар акан, бу асл иусханинг «қадимий- А. В. Федоров. Основи обвдей теории перевода. М., 1968, с. 360. 132 лиғи» ҳақида таассурот туғдириш учунгина эмас, балки ўзга жиддий бадиий-услубий сабаблар тақозоси билан шундай қилинади. Булар қандай сабаблар? Рус таржимачилиги тарихида Сервантеснинг «Дон Кихот» романининг Н. М. Любимов таржимаси ўзига хос мисли кўрил-маган бадиий услубий тажриба бўлиши билан алоҳида ўрин эгаллайди. Маълумки, асарнинг бош қаҳрамони ламанчлик Дон Қихот ўзини қадимий рйцарь романларида тасвирланган халоскор қаҳрамон, ажойиб-ғаройиб, хаёлий бир оламни кезиб юрувчи фавқулодда олий бир зот деб тасаввур қилади. Бунинг акси ўлароқ, рицарь «зоти шариф»ларининг хизматкори, садо-қатли «муриди» Санчо Панса эса «авом» бўлса-да, ўзининг «олампаноҳи» соясида қандайдир алоҳида «тарихий» вазифани бажарувчи шахс деб билади. Худди ана шундай ғайри-табиий воқеалар силсиласига қурилган, ўзига хос бадиий муҳит ичида яратилган «Дон Кихот» романи аслида — испанчада ҳам ажо-йиб-ғаройиб жимжимадор тил ва услубда ёзилган. Мабодо, бу романни оддий, «расмана» адабий тил билан ўгирилса, унда тасвирланган воқеалар, образлар бошқа бир тилга кўча-ди-ю, асарда бошдан охиригача китобхонни ўзига жалб қилиб турадиган услубий ғаройибот, сирлилик— мазкур роман бадиий қимматинннг гултожи бундай таржимадан таш-қарида қолиб кетади. Худди ана шу нарсани жуда яхши фаҳм-лаган Н. М. Любимов уни рус тилига бирмунча архаиклашган дабдабали услубда таржима қилишга журъат этган. Зотан, бундай асарларни бошқача таржима қилиб ҳам бўлмайди. Сервантеснинг «Дон Кихот» романи асарнинг болалар учун қайта ишланган, анчагина «тушунарли» услубга солинган таржима вариантидан ўзбек тилига ўгирилган. Аммо шуни ҳам унутмаслик керакки, бу романнинг ўзбек тилига қилинган бош-қа бир таржима намунаси ҳам мавжуд. «Намуна» дейиши-мизнинг боиси шуки, у ўзбек тилига, афсуски, шундай услубда тўла ўгирилмаган, балки журналда ундан парча босилган, холос. Бутаржима Мирзакалон Исмоилий қаламига мансуб-1. МлИсмоилии бу таржимада қадимги ўзбек тилининг луғавий, услубий ва морфологик-синтактик воситаларидан жу-да ўринли фойдаланган (III бобга қаранг). Михаил Лозинский Дантенинг «Илоҳий комедия»сини тар-жима қилар экан, асл нусханинг бутун жозибасини рус китоб-хонига етказиш мақсадида бошқа лексик-грамматик ва услубий воситалар билан бир қаторда архаизмлардан ҳам кенг фойда-ланган. Бу ўринда проф. А. В. Фёдоров икки ҳолни қайд этади. Бир тарафдан, таржиманинг луғати ҳозирги рус адабиёти асар-лари ҳамда жонли тил луғатидан фарқ қилади. Бошқа томон-дан эса «Илоҳий комедия» тили (асл нусхада) ҳозирги итальян тилидан ҳам жиддий фарқланади. 1 Сервантес. Дон Қихот. «Гулистон» журн., 1939, № 5. 133 Аммо бу икки ҳолат бир-бири билан узвий боғлиқ эмас. ТГўғрироғи, «Илоҳий комедия»нинг тили асл нусхасида ҳозирги мтальян тилидан фарқ қилгани, бинобарин, ана шу тафовутни кўрсатиш учун М. Лозинский асарни бирмунча архаик услуб билан ўгирган эмас. Бунинг асосий сабаби шуки, XIII аср итальян поэзияси, жумладан, Дантенинг «Илоҳий комедия» сининг тили ва услуби ўз замонасидаги жонли тилдан жиддий фарқ қилган. XIII аср шоирлари, улар қатори Данте ҳам эскирган, китобий, диний ва фалсафий сўз, истилоҳ, грамматик таркиб ҳам иборалардан унумли фойдаланганлар. Худди ана шу ҳолат таржимада ҳам бошқа кўпгина услубий воситалар билан бир қаторда, архаик сўз ва бирикмалардан ҳам дадил фойдаланишга имконият ва зарурат туғдирган. Асл нусханинг худди ана шу бош хусусиятини нозик илғаган шоир Абдулла Орипов бу асарни ўзбек тилига катта маҳорат билан таржима қилди.* Албатта, таржима қилинаётган нарса қадимги давр ёзувчи-сининг асари экан, уни муқаррар равишда эскирган тил билан ўгириш керак экан деб тушуниш «таржима» тушунчасига хилоф-дир. Ҳолбуки, Қорней Чуковскийнинг кўрсатишича, рус адаби-ётида бир замонлар символист шоирлар худди шундай таржи-ма қилар эдилар. Масалан, Уитмен қаердаки, айтайлик. «кўкрак» деса, Бальмонт «сийна» деб таржима қилади. Уитмен «байроқ» деса, Бальмонт буни «ялов» деб беради. Уитмен «кўтараман» деса, Бальмонт «бошим узра кўтарурмен» дейди. Қисқаси, Бальмонт Уитменнинг бундай «авом» тили билан ёзишидан гўё номус қилади ва хонаси келди дегунча ундаги оддий сўзларни славянизмлар билан алмаштириб қўяди1. Бун-дай усул билан ўгириш ёзувчининг эътиқодига, эстетик диди, дунёқараши, услубига тамоман зиддир. Тил воситаларидан қандай фойдаланишни белгилаб беради-ган ижодий ўзига хослик ёзувчининг дунёқараши, нафосат ҳақи-даги тушунчаси, адабий мактабвадавр эстетикаси билан чамбар-час боғлиқдир. Бинобарин, муайян давр ёки адабий муҳит намояндаси бўлмиш бирон ёзувчининг асарини таржимон ўзи хоҳлаганича, ўз услубига «бўйсундирган» ҳолда, ўз изнига солиб ўгиравериши мумкин эмас. Шунинг учун ҳам ҳар бир таржимон ўз эътиқоди, услуби, эстетик идеалига яқин адибнинг асарини таржима қидганидагина муваффақият қозона олади. Бадиий таржимада индивидуал услубни қайта яратиш билан боғлиқ қулайлик ҳақидаги бу тезисни бир томонлама талқин қилиш ҳам тўғри бўлмайди. -Таржима санъатининг донишийлик (билиш) билан боғлиқ маърифий функцияси ҳамда социалистик ҳамдўстлик шароитида ўзаро ҳамкорлик, маънавий баҳрамандлик ва бойитиш қонунияти бир-биридан традицион узоқ саналган адабиётлар ва эстетик воқеликлар- :£а^П о^лсикгиь &р ЪьсШғ$к4ЖШ, ШХ 1Я1"- 1975- 134 Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling