Учебное пособие для студентов старших курсов
Download 1.69 Mb.
|
Саломов.Ғ Tarjima nazariyasi асослари
Н. В. Гоголь. Ревизор. Ташкент, 1952, с. 113.
Н. В. Гоголь. Ревизор. Абдулла Қаҳҳор таржимаси. Тошкент, 1952, 90- бет. 135 йўқ. Ҳолбуки, олайлик, немис тилида бу сўз салбий ҳодисалар7 образи бўлиб гавдаланиши баробарида, бахт, омад келтирувчи символ сифатида ҳам гавдаланади. Шунингдек, француз, инг- лиз ва рус тилларида «чўчқа» сўзи эркалаш маъноларйда келади. /' Бундай вақтларда таржимон ўша бирикмаларнинг образли асосларини ўз тилида анъана бўлиб қолган ҳайвон ва парран-даларнинг номлари билан алмаштиришга мажбур бўладн. Масалан, Бальзакдаги ўша «здравствуйте, мои поросятушки!» хитобини ўзбекчага «салом, қўзичоқларим!» тарзида ўгиришга тўғри келади. Шу зайл, французча жумладаги «чўчқа» сўзи-нинг рус тилида «қуш» бўлиб қолиши қанчалик номатлуб бўл-са, ўзбек тилида «қўзичоққа» «айланиши» шунчалик мақсадга мувофиқдир. Бунинг сабаби шуки, дунёдаги жуда кўп халқларда яхши-лик, ювошлик, сахийлик, ёмонлик, айёрлик, ваҳшийлик, қўпол-лик тимсоли сифатида маълум ҳайвон ёки паррандаларнинг номлари қабул қилинган. Масалан, ёмонлик, зараркунандалик тимсоли — илон, чаён; ваҳшийлик тимсоли — бўри; ювошлик тимсоли — мусича, қўй; меҳнатсеварлик тимсоли — чумоли ва асалари; катталик тимсоли — фил, туя; айёрлик тимсоли— • тулки; қўполлик тимсоли — айиқ; бефаҳмлик ва бефаросатлик тимсоли—эшак, чўчқа; тинчлик тимсоли—каптар; гўзаллик тимсоли — товус; хушхонлик тимсоли — булбулдир. Ва ҳоказо. Аммо турли халқларда ўхшатиш ва сифатлаш тимсоллари, юқорида қайд этилгандай, ўзига хос хусусиятга эга бўлиши ҳам мумкин. В. Далнинг «Пословицм и поговорки русского народа» (рус халқининг мақол ва маталлари) номли китобида келти-рилган: «ребёнок, что жеребёнок» бирикмасида болани тойчоққа ўхшатиш ўзбекларда ҳам учрайди: тойчоқ, тойчоғим ва ҳоказо. Бироқ ўзбек тилида худди ўша луғатда келтирилган «ребёнок, что поросёнок» фразеологик бутунлигига мувофиқ келадиган биронта ҳам ибора йўқ. Узбек ўз боласини туянинг боласига (бўтам, бўталоғим), отнинг боласига (тойчоқ, тойчоғим) ўхша-тади-ю, аммо, айтайлик, сигирнинг боласига нисбат бериб «гўса-лам» ёки «бузоқчам», эшакнинг боласига нисбат бериб «курра-чам» ёки «хўтукчам» демайди. Чунки ўзбекнинг наздида бу эркалаш эмас, кечириб бўлмайдиган хунук ҳақорат бўлиб туюлади. Шундай қилиб, тилда турли-туман ўхшатиш ва сифатлаш-лар асосида ниманинг образини ишлатиш анъана бўлиб келган бўлса, таржимада ҳам шунга риоя қилиш зарур. Зотан, агар бирон ўзбек ёзувчиси ўзи тасвирлаётган қизнинг гўзаллигини об-разли қилиб гавдалантириш мақсадида уни... сигирга ўхшатса, бу жуда қўпол чиқиши турган гап. Шунинг учун бошқа халқ-ларда ҳам бу ҳайвон номининг гўзаллик тимсоли сифатида. кўринишини тасаввур қилолмаймиз. Лекин амалда бундай эмас (масалан, ҳиндлар). Халқлар ўртасидаги диний ва ирқий тафовутларнинг 136 \таржима мушкулотини туғдириши хусусида гап кетганда, «Қалила ва Димна» таржимаси муносабати билан буюк ўзбек а\лломаси Абу Райҳон Беруний бундан минг йил илгари айни мазкур масала юзасидан ғоят муҳим фикрни айтган эди. «Бизнингча «Калила ва Димна» деб машҳур бўлган «Панча-тантра» деган китобни имконият топиб таржима қилсам, деган орзуим бор, — деб ёзган эди мутафаккир олим ўзининг машҳур «Ҳиндистон» асарида.— Чунки у китоб Абдулла ибн ал-Муқаф-фа каби ўзгартириб юбормасликларига ишониб бўлмайдиган бир гуруҳ кишилар тили билан ҳиндчадан форсчага, сўнгра форсчадан арабчага таржима қилиб келинди. Абдулла ибн ал-Муқаффа «Калила» китобига ўзидан Барзовайҳ бобини қўшди, бундан мақсади динга эътиқодлари кучсиз кишиларни шак-шубҳада қолдириш ва уларни маннония мазҳабига чақи-раётганларга зарба бериш эди. Боб орттириб ишончсиз бўлган киши таржимада ҳам орттириб ишончсиз бўлишдан холи қолмайди». Бадиий таржимада тушунарлилик талаби билан д о-нишийлик принципи, илмий аниқлик билан мажо-зийлик ва образлилик ҳамма вақт бир-бири билан зиддиятга киришган ҳолда, айни вақтда яхлитлик, бир бутун-ликни ташкнл этади. Таржима қилинаётган асар ўзга халқ-нинг бадиий жавоҳироти намунаси ўлароқ, ўгирилгандан сўнг таржимачи-тнлда барпо этилган в а т а н адабиёти ихтиёрнга ўтар, унинг манфаатларига хизмат қилар экан, унда «бегона-лик» билан «ўзлик» қўшилади, омухталанади, синтезлашади. Бинобарин, реалистик таржима талабига кўра, бошқа адабий муҳитда яратилган асарни «бус-бутун ўзимизники»га айланти-риб юборишга, миллий мансублик ва ўзига хослик тушунча-лари билан боғлиқ ашёларни эркин айирбошлашга ке-рагидан ортиқ ружу қилиш ярамайди. Тилимизга ўгирилган асарда тасвирланган бошқа халқ моддий ва маънавий ҳаёти-нинг биз учун ҳайратомуз, ғалати томонлари ҳам ўрни ва меъёри билан сақланмоғи лозим. Санскритда «ришабҳа» калимаси «буқа», «қўтос» маънола-рини беради. Агар ҳинд бирон кишига нисбатан бундай сифат-ни ишлатса, яъни унга буқа, цўтос деб мурожаат этса, бу уни «ботир», «довюрак», «валломат» дегани бўлади. Дарвоқе, «Шоҳнома»да ҳам Рустамга нисбатан филтан (фил гавдали), , го'в (ҳўкиз) сифатлари берилиши унинг бағоят эъзозланишини англатади. Бу сингари юзлаб, минглаб лисоний ёки ғайрилисоний, афсонавий, тарихий, диний, этнографик, лаҳжавий ва ҳоказо иборалар, сўзлар, истилоҳлар, шартли ишоралар, тимсоллар борки, башарти, уларнинг барчасини ўзбекча «шундай», «муқобил» тушунчалар билан алмаштирилса, бу ҳинд «Рама-яна»си, форс «Шоҳнома»си, қирғиз «Манас»и, юнон «Илиа-да»си, араб «Минг бир кеча»си бўлмайди. Таржимада ҳамма нарсани сидирғасига ўгиравермай, унинг ўзига хосэнг муҳим 137 аломатлари, типик миллий тусини сақлаш зарурати асл нусха-, нинг санъат асари сифатида миллий моҳиятини ифодалашга бўлган уринишдан келиб чиқади. й Каримнинг шеърла- Эстон шоири Арви Карлович Сийг бош- Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling