Учебное пособие для студентов старших курсов


Download 1.69 Mb.
bet16/40
Sana02.04.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1320860
TuriУчебное пособие
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   40
Bog'liq
Саломов.Ғ Tarjima nazariyasi асослари

III БОБ
МИЛЛИЙ КОЛОРИТНИ ИФОДАЛАШНИНГ МАЗМУНИ ВА
МУНДАРИЖАСИ
«Колорит» терминини Узбек Совет Энциклопедияси лот I ранг сўзидан олинган деб даъво қилади1, Олим Усмон ™> Т Ренат Дониёровлар. Улар ранг, буёқ маъносидаги лотинча сс" I итальянча соЬгЦо орқали рус тилигава у орқали ўзбекч I ўтиб ўзлашган, деб ҳисоблайдилар2. Тилшунос олЛа бл Сергеевна Ахманова эса бу инглизча со1оиг(тд) сўзидан ол I ган, деган маълўмотни беради3.
Узбек қомусида мазкур терминнинг тасвирий санъатда Ьа V
бадиий адабиётда англатган маънолари акс эттирилган. Чунон- ч' \
чи, тасвирий санъатда (картина, фреска, мозаика, рангли гра- I
вюра) реал ҳаётни ҳаққоний акс эттириш учун ишлатиладиган V
рангларнинг ўзаро мутаносиблиги тушунилади. Колорит (ранг, 1
бўёқ) асарнинг ғоявий мазмуни билан боғлиқ бўлиб, санъаткор
ифодаламоқчи бўлган ғоя ва бадиий образни яққолроқ кўр-
сатишга хизмат қилади. Уй-ният, ғоя, муддаони ифодалашда,
образни гавдалантиришда бўёқларга алоҳида эътибор беради-
ган санъаткор колорист-рассом деб аталади (У. Тансиқбоев,
Ч. Аҳмаров ва б.). Бу терминнинг иккинчи маъноси бирон нар-
санинг ўзига хос томонлари мажмуини англатади. Масалан,
бадийй асарнинг ўзига хос характерли хусусияти: миллийлик,
давр, маълум жойнинг ўзига хос жиҳатлари ифодаси. ^
О. С. Ахмаповаиннг «Лингвистик терминлар луғати»да ко-лорит бадиий асарнинг ўзига хос хусусияти, персонажларнинг \ нутқ характеристикаси сифатида таърифланиб, уларнинг нут-қида бирон давр тилидан ёки шевалардан олиб ўзлаштирилган тилнинг ўзига хос белгилари, бирон мамлакат ёки жойнинг хос тушунчалари (реалий) мажмуидан иборат, деб кўрсатилади. Жумладан, шарқ колорити, европа колорити ва маҳаллий колоритга доир сўз ва истилоҳлар мисол тариқасида келтири-лади. .
Бадиий адабиётнинг асосий материали сўз экан, демак, ба-диий таржимада ҳам фақат лисоний ашёлар — сўзлар билан боғлиқ колорит ўргалилмоғи керак, деган хулосага келиш мумкин. Асосан, шундай. Бироқ масаланинг бошқа жиҳатла-
1 Узбек Совет Энциклопедияси, 5- жилд, Тошкент, 1974, 565- бет. гОдим Усмон, Ренат Дониёров. Узбек тилидаги русча-ин-
тернационал ўзлаштирма сўзлар изоҳли луғати. Тошкент, 1965, 214-бет
з О. С. Ахманова. Словарь лингвистичсских терминов. М., 1966,
с. 200. €-8
«
бир нарса аниқ: молдаваннинг илжайишини, атрофда содир бўлаётган ҳодиса-воқеаларга нисбатан унинг реакциясини. бошқа ҳеч кимники билан алмаштириб бўлмайди. Бу фақат унинг ўзигагина хос.
Узбекларнинг аския таомили ҳақида ҳам шуни айтиш мум-кин. Аскиянинг хусусияти, шарт-шароитларини билмаган халқ вакилига бу ҳатто қўполлик бўлиб туюлиши ҳам мумкин. Уз-бекларнинг кулиши ҳам бутунлай ўзига хосдир.
Тилларда туғилиш-ўлиш, иссиқ-совуқ, катта-кичик, паст-баланд, қоронғи-ёруғ, оқ-қора, очиш-ёпиш ва бошқа жуда кўгт мантиқий тушунчалар асосида тузилган антонимик сўз ва ибо-ралар семантикасида ҳайрон қоларли даражада умумийлик,. уйғунлик ва ўхшашлик бор. Дунё тилларида ана шу тушунча-лар асосида таркиб топган ёки уларни акс эттирувчи сўз ва ибораларнинг қиёсий-типологик луғатини тузиш ва бу ажойиб тил ҳодисасини чоғиштирма грамматика асосида илмий ўрга-ниш гоят катта истиқболга эга.
\/Сўзларнинг бирикишида семантик (маъновий) уйғунлик ва мантиқ мувофиқлигига риоя қилиш катта аҳамиятга эга. Баъ-зан киши ўз фикрини ифодалаётганида муайян бирикма учув қандай сўзни танлаганлиги унинг айни ҳодиса ёки тушунчага нисбатан муносабати қандай эканлигини ёки мафкурасини кўрсатади. Масалан, ифлос билан виждон сўзлари бирикиши мумкин (ифлос виждон), аммо тўғри мантиқ юзасидан ифлос ва меҳнат сўзларини бприктирпб бўлмайди, чунки «ифлос меҳ-
нат» бўлиши мумкин эмас. 1 Улкан езувчиларнинг ижодида уларнинг ажоииб бир сти-
листик воситадан усталик билан фойдаланганларини кўриш мумкнн. Чунончи бунда, савияси ёки мафкураси бир-бирига зид бўлган персонажлар тилида анрим сўзларнинг маънолари-зпдлаштирилиб, охири фожиага айланадиган ёхуд фожиа би-лан алмашадиган юмор яратилади.
Н. В. Гоголнинг «Иван Иванович билан Иван Никифорович оралгрлда бўлиб ўтмиш низолар ҳикояти» асарида Иван Ива-новичбиттабўрдоқига боқилган чўчқа билан икки қоп арпага қўшнисининг занглаб ётган милтиғини алмаштиришни таклиф қилади. Бундай қараганда ҳеч қандай ажабланарли жойи бўлмаган жўнгина таклиф Иван Никифоровичга ниҳоятда қат-тиқ ботади. У милтиқни... чўчқага алмаштирйшни миясига сира сиғдирол^лайди. Маънолари усталик билан бйр-бирига зид қўйилган ана шу икки сўз: милтиқ ва чўчқа машҳур жанжалга ва, демак, повесть сюжетига сабаб бўлг.ан.
«— Как! Два мешка овса и свинью за ружьё?

  • Да что ж разве мало?

  • За ружьё?

  • Конечно, за ружьё. *

  • Два мешка за ружьё?

Два мешка не пустнх, а с овсом; а свинью позабили?
115

  • Поцелуйтесь со своей свиньей, а коли не хотите, так о
    чортом!

  • О! Вас зацепи только! Увидите: нашпигуют вам на том
    свете язнк горячими иголками за такие богомерзкие слова.
    После разговору с вами нужно и лицо, и руки умнть, и само-
    му окуриться»1.

  • «Нима! Шундай милтиққа икки қоп арпа билан битта
    чўчқами?

  • Ҳа, нима бўлибди, озми?

  • Милтиққа-я?

  • Албатта, милтиққа. ,•

  • Шундай милтиққа икки қоп?

  • Икки қоп — бўш эмас, арпаси бор; чўчқасини унутдин-
    гизми?

  • Упишиб ётаверинг ўзингиз ўша чўчқангиз билан! Агар
    уни хоҳламасангиз — шайтон билан ўпишинг!

  • Илоҳим тилингиз тутилсин сизнинг! Кўрарсиз: бундай
    бедиёнат сўзлар учун у дунёда тилларингизга игналарни қип-
    қизил чўг қилиб санчадилар. Сиз билан гаплашиб бўлгандан
    сўнг одам бет-қўлини ювиб, елкасидан бир-икки челак сув тў-
    киб олмаса бўлмайди»2.

Шундай қилиб, икки валломат қўшни — икки тип ўртасида «оламшумул тарихий низо» бошланади.
Ҳар қандай ҳолларда ҳам тўғри маъно англатувчи эркин бирикмаларни нуқул идиоматик иборалар билан алмаштириш-га ружу қилиш асарнинг бадиий қиёфасини ўзгартиришга олиб келиши мумкин. Бироқ баъзи бир ҳолларда, таржимада рус тилидаги айрим мақол, матал ва идиомаларнинг умумий маъ-носигина акс эттирилар, яъни русча турғун бирикмалар ўз-бекча эркин бирикмалар билан берилар экан, аксинча, рус тилида тўғри маънода ишлатилган бирикмаларни ҳам, кон-текстга, асарда тасвирланган персонажнинг индивидуал хусу-сиятларига қараб, компенсация мақсадида идиомалар, қисман, мақол ва маталлар билан ҳам алмаштириш мумкин.
Мақол халқнинг панд-насиҳати, маъна-
Мақол, матал ва идио- вий-ахлоқий хулосаси, халқ миллий ру-
малар таржимаси * }' л*
. ҳининг акс-садоси, тил табиатининг ҳик-
1 Н. В. Гоголь. Повесть о том, как поссорились Иван Иванович с
^«М^^вУШ- б!ййй Иван Никифорович ораларида бўлиб
ўтмиш низолар ҳикояти. Тошкент, 1936, 17- бет.
Н. В. Гоголнинг бу қиссаси илк дафъа икки марта таржима қилинган, улар Санжар Сиддиқнинг «Адабий таржима санъати» асарида ҳаққоний ра-вишда жуда яхши баҳоланган эди. Урушдан кейинги йилларда повесть ўзбек тилида яна икки марта, таржимоннинг имзосисиэ нашр этилди. Аммо даст-лабки таржима билан кейинги таржималар ўртасида жиддий ўзгариш йўқ. Шу сабабли мисолларни илк таржимадан олиш маъқул кўринди. (Кейинги жумла «елкасидан бир-икки челак сув тўкиб олмаса бўлмайди» сўнгги тар-жимада «ўзини ҳам бир қатрон қилиб олмаса бўлмайди> шаклида тузатил-ган.)
116
матли мезонидир. Мақол тўқилмайди, балки маълум шароит тақозоси билан яратилади.
Мақол чуқур ижтимоий, ахлоқий, фалсафий-ҳикматона мазмунга эга. Шу сабабли баъзи мақоллар бутун бир роман ёки драманинг мазмунини ўзида ифодалаши мумкин. Чунончи, Н. В. Гоголнинг «Ревизор» комедиясига эпиграф қилиб олин-ган Башаранг қийшиқ бўлса, ойнадан ўпкалама мақоли асар-нинг бошидан-охиригача жаранглаб^вдшди: шаҳар ҳокими, Хлестаков, Добчинский, Бобчинский ҳамда бошқа образ ва персонажларнинг бутун хатти-ҳаракатлари шу мақолни эсла-тиб туради.
«Халқ мақоли ҳар бир кнши амал қилиши лозим бўлган ўзига хос ахлоқий қоидалар кодекспдир»1. ^-^0^0 жав обсу» кут, дейди ўзбеклар, руслар эса Дурак ворчит, умньШ молчит, дейишади. Нодонга сўзлаган эссиз сўзим, ўликка йиғлаган. эс* сиз кўзим, деган мақол бор ўзбекларда; руслар ҳам улар би« лан ҳамфикр: Дурака учить — что мёртвого лечить.
Қисқаси, турмушда синалган, маълум эзгу, тугал умумиЙ маъно англатувчи, ихчам жарангдор шаклга кириб қолган халқ ҳикматига мақол дейилади.
Матал эса нарса ва ҳодисаларни образли ифодаловчи, тил-да кенг истифода этиладиган нутқий таркибдир. Матал сўз-ловчининг ўз нутқи мазмунига муносабатини ифодалайди.
Мақол билан матал ўртасида умумийлик кўзга ташланади. Бу умумийлик шундан иборатки, ҳар иккала категория ҳам (мақол ва матал) нутқья жонлантириш, жозибадор ва образли қилиш, фикрни тайёр нутқ қолиплари, формулалари билан ифодалаш, уни мазм^ндор қилишда ишлатилади. Лекин шу билан бирга, тугал фикрни ўзида ифодалаган мақоллардан маталлар жиддий фарқ қилади. Матал айтилмоқчи бўлган фикр, муддаони бошқа воситаларни гўё мутасадди қилган ҳолда ифодалайднган кўчма маъноли нутқий таркиб бўлиб, унда хулоса бўлмайди, балки унинг ўзи бирон хулоса келтириб чнқариш учун хизмат қилади. Матал фикрни тугал баён этмай, балки упга ишора_к,ддади.
ИДИОМА ^яЯТонча 1(11ота—«ўзига хос ибора» дегани) таърифлаш эса янада қийинроқ. Буни мазкур тил ҳодисасига берилган таърифларнинг хилма-хиллигидан билса ҳам бўла-ди. Шундай таърифлардан бир нечтасини келтирамиз:
1) «Идиома... маълум бир тилга хос, унга ўзлашиб кетган ва бошқа тилга сўзма-сўз таржима қилиб бўлмайдиган нутқ оборотидир»2.

  1. «Маъноси айни ибора таркибидаги сўзларнинг мазмуни-
    дан келиб чиқмайдиган иборага идиоматик ибора дейилади»3.

  1. «Маъноси ўз таркибидаги сўзларнинг маъноларига боғ-





  1. Download 1.69 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling