Учебное пособие для студентов старших курсов
да тнлга олинган мисоллар асосида қараб чиқайлнк. XIV аср охири, XVI аср бошларигача бўлган диир, иьни
Download 1.69 Mb.
|
Саломов.Ғ Tarjima nazariyasi асослари
да тнлга олинган мисоллар асосида қараб чиқайлнк.
XIV аср охири, XVI аср бошларигача бўлган диир, иьни вақт эътибори билан бир-бирига жуда яқин замонда бўлиб ўт-миш поқоалариинг бадиий тасвирига бағишлангаи тўрт асор: ОЛбскнннг «Навоий», Мақсуд Шайхзоданинг «Мирзо Улугбек» тршсднясн, Одил Ёқубовнинг «Улуғбек хазинаси», Пиримқул Қоднровнинг «Юлдузли тунлар» романлари ёзилиш услубига кўра бир-биридан фарқ қилади. Бу тафовут номлари тилга олинган ёзувчилардан- ҳар бирининг ўзига хос индивидуал услуб тақозосидан ташқари (субъектив омил), айни асарларнн барпо этиш учун асос қилиб олинган давр воқеаларини тас-вирлашнинг лисоний воситалари (бу тил кўҳна тил — объектив омил) билан белгиланади. Қизиғи шундаки, «Улуғбек хазинасп»-га нисбатан «Мнрзо Улуғбек»нинг тили нисбатан бирмунча з а-монавийроқ,' яъни ҳозирги адабий тилимизга яқинроқ, «Юлдузли тунлар»нинг тили эса санаб ўтилган асарларнинг ҳаммасига қараганда ҳам замонавийроқ. Муайян адабий жанрда бирон бадиий асар яратишга кири-шаркан, унинг тил ва услуб воситаларини тайин этишда муал-лиф барча объектив ва субъектив факторлар, жумладан, ўз имкониятларини ҳам инобатга олади. Чунончи, ҳозирги ўзбек ўқувчиси учун, турган гап, Заҳириддин Муҳаммад Бобирнинг тили ҳам тушунишга оғирлик қилади. Бироқ унинг тили ўз замонаси учун содда ва бетакаллуф тил эди. Бобир-нинг тилга нисбатан ана шу бетакаллуфликни талаб этиши Пиримқул Қодировга буюк шоир ҳақида асар ёзганда ҳозирги адабий тил ва унинг лисоний-услубий нормаларини асос қилиб олишга муҳим далил, ишора, туртки бўлган*. Умуман, адабий тил, жумладан, ёзувчининг тили ва услуби масалалари ориги-нал 'ҳамда таржима адабиётида, шунингдек, адабиётшунослик ва таржимашуносликда ҳозирги куннинг энг долзарб пробле-маллридан биридир. Таржимада давр руҳи, давр нафаси, даврнинг адабий тил тушунчаси билан боғлиқ етакчи майлларини акс эттириш жиддий, мураккаб, комплекс проблемадир. У шунинг учун ҳам комплекс характерга эгаки, бу ерда масалани фақат бир давр, муайян бир ёз}^вчининг ижодидан қилинган таржималар, бир таржимон қўллаган тажриба ва, ниҳоят, алоҳида олинган бир адабий жанр доирасида қилинган таржималар билан че-гараланган ҳолда таҳлил этиб бўлмайди. Тўғрироғи, бундай чегараланган тадқиқот проблеманинг бир томонини, бир қир- * Эътибор қилинсин: «Хат битирда... такаллуф қилай дейсен, ул жиҳат-тин муғлок, (тушуниб бўлмайдиган — П. Қ.) бўладур. Бундаи нари бетакал-луф ю равшан ва пок алфоз (тил) билан бнти: ҳам сенга ташвиш озроқ. бўлур ва ўқиғувчиға». (Бобирнинг ўз ўғли Ҳумоюнга ёзган хатидан.)—Ада-бий асарнинг тили (Пиримқул Қодиров ёзган). «Адабиёт назарияси», I том, Тошкент, 1978, 317-бет. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling