Учебное пособие для студентов старших курсов


Download 1.69 Mb.
bet22/40
Sana02.04.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1320860
TuriУчебное пособие
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   40
Bog'liq
Саломов.Ғ Tarjima nazariyasi асослари

\ \
нинг яқинлашувида дадиллик билан ҳаракат қилишни талаб э^ади.
Одатда, бир тилдан бошқасига таржима қилиб бўлмаслиги-ни даъво қилганда, улар ўртасидаги жиддий лексик-грамматик фарқлар билан биргаликда, ўша тилларда сўзлашувчи халқлар яшаётган табиий, иқтисодий ва сиёсий шарт-шароитлар ҳамда кишилар онгида шу омиллар тақозоси билан туғилган тасав-вур, тушунча, эътиқодлар ўртасидагн катта тафовутлар далил келтирилади.
Н. В. Гоголнинг «Ревизор» комедиясидаги Земляника, Хлестаковнинг тасвирлашича, шундай одам:
Қоробкин: —«Надзиратель за богоугодннм заведением Земляника — совершенная свинья в ермолке»1. Узбек тилига бу шундай таржима қилинган: Коробкин: «Худойихоналар мутасаддиси Земляника кулоҳ кийган чўчқанинг ўзгинаси»2.
Комедиянинг бошқа бир жойида Артёмий Филиппович шаҳар ҳокими тўғрисида гапириб, «этакой свинье лезет всегда в рот счастье»,— деса, ўзбек тилида ҳам «бахт нуқул мана шунақа чўчқанинг оғзига ўзини уради», деб надомат қилади. Кўриниб турибдики, салбий образлар бир-бирларини нуқул «чўчқа» деб атайдилар, таржимада ҳам бу айнан шундай акс эттирилган (Н. В. Гоголда салбий образлар ўз-ўзларини ёки бир-бирларини фош этадилар).
К- Чуковский «Бадиий таржима принциплари» деган китоб-чада босилган «Насрий асарлар таржимаси» номли мақоласида Бальзак романларидан бирида отанинг ўз болаларини эркала-тиб, «здравствуйте, мои поросятушки!» деб айтган гаплари рус тилига «здравствуйте, мои птички!» деб таржима қилинганини қаттиқ танқид қилади. Чунки қўпол сўз деган мулоҳаза билан «поросятушки»ни «птички» деб алмаштириш авторнинг услу-бини сийқалаштиришга олиб келади.
Бироқ Бальзак асарларининг услубини таржимада акс эттираман деб, ундаги «поросятушка» сўзини ўзбек тилига... «чўчқа болалари» ёки «чўчқавачча» қабилида «таржима» қилиб бўладими? йўқ, албатта. Агар ўша ота ўзбек тилида ўз бола-ларига... «салом чўчқачаларим» деса борми, бу билан у ўз жужуқларини эркалатган эмас, балки қаттиқ ҳақорат қилган бўлар эди!
Рус тилида ҳам «чўчқа» сўзи кўп ҳолларда ақлсизлик, нодонлик, бефаросатлик маъноларини ифодаловчи бирикмалар-нинг образли асоси сифатида кўринади. Бундай ҳолларда улар-ни айнан ўгириш мумкин. Аммо ўзбек тилида бахтли, эзгу иш ёки эркалатиш маъноларини ўзида акс эттирадиган образли асоси «чўчқа» сўзидан иборат биронта ҳам матал ёки идиома


  1. Download 1.69 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling