Учебное пособие для студентов старших курсов
Ш1 Бундай эътироз жўяли. Чиндан ҳам, Ҳамлет отасининг арвоҳига юзланиб: Эй илоҳий азизлар, нажот берингиз
Download 1.69 Mb.
|
Саломов.Ғ Tarjima nazariyasi асослари
Ш1
Бундай эътироз жўяли. Чиндан ҳам, Ҳамлет отасининг арвоҳига юзланиб: Эй илоҳий азизлар, нажот берингиз, Сен руҳи яздонмисан, ё зилли шайтон?— деб мурожаат қиларкан, атиги икки мисрада арабча яздон ва зилл сўзлари келадики, бу бизнинг китобхонга ёки томошабин-га тушунарли эмас. Нега яздон ўрнига худо, зилл ўрнига соя (ёки кўланка) сўзларини қўллаб бўлмас экан? Бундай қараш тарафдорларининг эътирозига эътироз билан жавоб беришга тўғри келади.Шекспирниўззамонасидаҳамбар-ча баравар тушуна олмас эди. Мутахассисларнинг гувоҳлик бе-ришича, у ўз даври кишилари, замондошларининг наздида ҳам с и р л и эди. Нега энди уни ўз замондошлари тушунмай қийна-лишган экан-у, биз «тушунишимиз» керак? Р1ўқ, сирлилик ҳам санъат сирларидан биридир. Эҳтимол, санъат асаридаги барча нарсани ҳамма «тушунаверса», у санъат намунаси бўлмасди. Таржимада содда нарсани мураккаблаштириш қанчалик ман-тиқсиз уриниш бўлса, мураккаб нарсани соддалаштириш ҳам худди шундай беҳуда уриниш бўларди. Бас, Шекспирни XX аср даражасига «кўтариб», услубан қуйига «тушириш» ярамайди, балки ўз мавқеида сақлашга, ўз сирли санъати, «ғалати» тили-да гапиртиришга интилиш айни табиийдир. Юқоридаги иккита калима масаласига келганда шуни айтиш керакки, ҳар бир сўз, жумла, ибора, таркиб, истилоҳ ва ҳоказолар мавзу, контекст, услуб, асарнинг умумий оҳанги, вазни ичида яшайди ва улар-нинг ҳар бири ўз ўрнида вожибдир. «Рамаяна»да услуб, ифода тарзи айни асар ёзилган адабий жанр, унинг яратилиш даври, достонда ҳикоя қилинаётган воқеа-ҳодисаларнинг табиатига мос бўлгани учун таржимада мавжуд нарсаларнинг барчаси табиий, ишонарли, завқ-б а хш. Рус таржимонн «Джанака бнл бездетен» (391) деса, ўзбек таржимони «Жонак тнрғюққа зор эди» (15) дейди; рус таржимо-ни Вишвамитрани «знаменитнй подвижник», «великий отшель-ник» иборалари билан таърифласа, ўзбекчада у машҳури офоқ доншиманд, зоҳиди замон део тавсифланади. И зонт его кругльш увилела Джанаки дева, И посох тройчатьш нкссл на плече его слева (435). Жонак дплбанди кўрди ШРМСИЯИ расони, Чап кнфтнда осигли^ уч бўгимлчк асопи (56). «Зонт» сўзини шамсияи расо (тик офтоб, яъни тўғри ёғочга юмалоқ шаклда мато ўрнатнб ясалгаи с.оябон) деб ўгярми ҳеч кимнинг хаёлига келмайди. Дарвоқе, тилимизда ҳозип «зонт» бемалол ишлатилади, жилла бўлмаганда соябон деб қўлланса ҳам бўларди, «шамсияи расо» қаердаи пайдо бўлди? Чамаси, бу иккинчи мисрадаги асо калимасига қофия қилиб тиркаш учун атайин тўқилган бўлса керак? деган мулоҳазалар туғилиши 144 мумкин. Иўқ, ундай эмас. Гап қаландар устида кетяпти. Зонт кўтариб юрган... қаландар ёки дарвешни ким кўрибди? «Рокша-салар сарвари», «авлиё», «қўлда қабза-ю кашкул»и билан у... «зонт» кўтарганида, бундай алфозни тасаввур этиш жуда кулги-ли ва ғайри табиий бўларди! Таржимон услубий мослаштириш тадбирини қўллаганида, ўқувчига, дафъатан, ҳамма нарса тушунарли бўлавермайди. Лекин «Рамаяна»да сирлилик коэффициенти меъёридан ошиб кетмаган, негаки, услублаштириш тақозоси билан киритилган ёки яратилган бундай истилоҳлар, иборалар умумий контекст ичида бемалол англашиларли. Ҳикоя қилинаётган воқеа оқими ёхуд асарнинг умумий контексти муҳитида маъно-мазмун тушунарли бўлмаган унсурларга эса китоб охирида мукаммал изоҳлар берилган. Улардан ҳам топиб бўлмайдиганларини ўқувчи бошқа манбалардан қидиради. Шубҳасиз, санъат асари асл нусхасида нақадар с и р л и бўлса, у таржимадан ҳам шундай мураккаб чиқиши лозим. Зеро, мураккаб санъат асар-ларининг омма тушунадиган даражада соддалаштириб, жўн-лаштириб қилинган таржималарини нормал таржима деб бўлмайди. Мураккаб ва мукаммал таржима китобхоннинг фаол мутолаасига мўлжалланган бўлади. Пародия деганда бирон ёзувчи ёки адабий асар услубига кулгили тақлид қилиш мақсадида тил воситаларидан ўзига хос тарзда фойдаланишни тушунилади. Маълумки, адабий асарда шакл мазмунга чамбарчас боғлиқдир. Улар ўртасидаги манти-қий алоқа, диалектик бирлик бузилса, шу заҳоти услубий номувофиқлик рўй беради. Бундай қараганда, таржимада услубий мослаштириш ҳам тақлидга ўхшаб кетади, лекин бу тақлид эмас, балки мо-ҳият эътибори билан монандликдир. Бу жиҳатдан ўргани-лаётган масалага пародиянинг алоқаси йўқ. Аммо шуниси бор-ки, ножоиз услубий мослаштиришга уриниш ҳам баъзан асар-нинг тақлиднамо жаранглашига сабаб бўлади. Шунинг учун бу адабий ҳодиса (пародия)га тўхташга тўғри келади. Бунинг акси ўлароқ, асл нусханинг услубий ўзига хослигини акс эттира билмаслик ёки бундан қочиш таржимани бадиий шира-дан, маънодорликдан маҳрум этиб, уни жўн бир нарсага айлантириб қўяди. Алишер Навоийнинг «Фарҳод ва Ширин» достонида Хисрав билан Фарҳод ўртасидаги диалог, асарнинг умумий кўтаринки, тантанавор оҳангига мос равишда, юксак услубда баён қилин-, ган. Уларнинг сўзлари ва «сиёсати»дан шоҳ қанчалик ўз салтанатига ишонса, буюк ошиқ Фарҳод ўз инсоний ғурури билан ундан устун келади. Агар бу диалог услубини шартли равишда бир идиш деб олинса-ю, унинг ичидаги шеърий элек-сир ўрнига оддий сув тўлдирилса, маъно бутунлай ўзгариб кетади: жиддият йўқолади, олижаноб ҳис-туйғулар, ғурур, ишонч, эътиқод ўрнини қандайдир эзмалик, бачканалик эгал-лайди. 10—762 145 Муроджон Раҳмонов Хисрав-Фарҳод мунозарасидаги «ҳо-ким-тобе томонлар муносабати» формасидан ҳамда диалог ичидаги гумроҳ, дарвеш, мажнунлик, касбрўзи, маст, истиғфор, нўши лаб, жафо, суд (баҳра), ўт (оташ), куймак, зиён, заҳр, гхатл сингари сўз ва бирикмалар ишорасидан фойдаланиб (эътибор қилинг: ичмоқ-заҳри қотил-мастлик (гумроҳлик) — Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling