Учебное пособие для студентов старших курсов
, 442-443- бетлар. „ 2 Таржимондан. Абулқосим Фирдавсии. Шохдома. Биринчи
Download 1.69 Mb.
|
Саломов.Ғ Tarjima nazariyasi асослари
1975, 442-443- бетлар. „
2 Таржимондан. Абулқосим Фирдавсии. Шохдома. Биринчи китоб. Тошкент, 1975, 710—711- бетлар. 182 \ этйш, таъсирланиш учун ёзилади ва ўқилади. Қалб торларини чертмайдиган, ўқувчини ҳаяжонлантирмайдиган қисса бадиий асар^ бўла олмайди. Ҳар бир ижод намунаси эса ўз жанри, ўз вазни, ўз шаклу шамойили билан гўзал, маънодор, таъсирчан. Айтайлик, эркин шеърда изҳор этилган ҳамма нарсани ҳам сонетда ифодалаб бўлмагани сингари, лапар текстини балла-дага айлантириш мумкин эмас. «Шоҳнома» ҳам, шубҳасиз, аруз вазнида тушунарли, виқорли, завқбахш. Муштарак шеърий системага эга бўлмаган бошқа халқлар уни ўз тилларига ўги-риб, Фирдавсий даҳосидан баҳраманд бўлиш учун вазн излар эканлар, бу зарурат тақозосидир. Лекин кўп асрли, бой арузий меросга эга бўлган ҳолда, шарқ классик шеъриятининг мислсиз обидаларини ўз вазнида таржима қилишдек бой имкониятни қўлдан бой бермаслигимиз керак. Принцип юзасидан айтганда, башарти, шеърий таржимада вазнни ўзгартириш, яъни поэтик асарни бошқа вазнга ўтказиб таржима. қилиш қатъиян ман этилганида, поэзияни бир. тилдан бошқа тилга, хусусан, адабий-эстетик анъаналари бир-биридан узоқ халқлар тилларига ўгириш ноимконий бир нарсага айла-ниб қолганбўларди. Бундай тақдирда шарқ тилларига, айтай-лик, терцииа ёки сонетни, ғарб тилларига эса, олайлик, хокку ёки туюқни таржима қилиб бўлмасди. Бу эса шеъриятда аксил таржимачилик қарашларшшнг тўла тантанаси деган сўз эди. Йўқ, таржима санъатида вазн ўзгариши умуман н о р м а л ҳол ҳисобланади. Бироқ... ҳар бир шеърий асар ўзи яратилган вазнда яшайди ва у ўз вазни, ўлчови, шакли, оҳанги билан чиройли. Шакл алмашуви эса муқаррар суратда мазмунга таъсир кўрсатади. Шундай бўлгач, таржимада шакл ўзгариши мазмунга ҳам таъсир этаркан, бошқа тил заминига ўтганда асл нусха ҳеч қачон айнан ўзидай сақланиб қолмайди. Бунда маъ-лум камомат ва орттирмалар содир бўлади. Тапжимада ҳар қандай асар ҳам яигиланади. У ўзининг бир қанча хусусиятларидан маҳрум бўлади, аллақанча янги фазилатлар орттиради ҳам. Бу ёғи таржимоннинг иқтидори ва тажрабасига боғлиқ. Принцип эътиборида, таржимада бутун бошлиқ шеърий системанинг ўзгариши у ёқда турсин, баъзан ҳатто айни бир вазн чегарасида бир шеърий тур ёки баҳрдан бошқасига ўтказиб ўгирганда ҳам асар ўз қиёфасини ўзгартиради. Ғазал таржпмасига диққат қилайлик. Маълумки, ғазал арузнинг турли баҳрларида ёзилади. Масалан, Алишер Навоий ўз ғазалларида арузнинг 19 баҳрига кирадиган 80 дан ортиқ шахобчаларидан фойдаланган1. Ар вазни — бу мусиқий оҳанглар ўлчови демак. Шунинг учун ёзилган ғазалларнинг аксарияти қўшиқ қилиб айтилган. Классик «Шашмақом»нинг матни фақат аруздан иборат. Ғазални 1 Қаранг: Алишер Навоий. Хазойинул-маоний. Танқидий. мати. Ҳамид Сулаймон тайёрлаган. Тошкент, 1959. 183 «оддий» ўқиганда ҳам, «ўз куйи»га туширилмаса, дуруст чйқ-майди. Қадимда девонларни мутолаа қилганда- овоз чиқаг/иб, «қироат» билан ўқиганлар. Бу бежиз эмас. Ғазал ўз ярашиқ оҳанги билан «қулоққа қабул қилинади». Мақсуд ШайхзЬ таъбири билан айтганда, «қулоқни хафа қилмаслик» учуй1 бир ғазални ўз «йўлида» ўқимоқ лозим. Модомики шундай экан, ҳар бир ғазал учун танланган аруз баҳри ўша асар интонацияси ва рйтмини ифодалаб, лирик қаҳ-рамон кайфиятига мос тушиши керак. Чунки арузнинг ҳар бир баҳри муайян мусиқий оҳангни акс эттириб келади ва кишида ўшанга мос руҳий кайфият пайдо қилади. Мазмуни ҳазин бўл-ган ғазалнинг вазн оҳанги ҳам ҳазин; қувноқ, ўйноқи мазмун-ли ғазалларнинг вазии енгил, таронали бўлади. Шунинг учун ҳар бир ғазални ў з в а з н и билан таржима қилган шоирлар муваффақият қозонганлар. Ҳофиз Шерозий ғазалларидан Хур-шид қилган таржималарнинг ҳофизона чиқишига асосий са-баблардан бири уларда баҳр турларининг айнан сақлангани-дадир. Чустийнинг бир қанча таржималарида эса бу нарсага камроқ эътибор қилинган. Шу сабабли унда ғазалнинг мазму-ни, образлари хийла яхши берилган бўлса ҳамки, баҳр бошқа бўлгани сабаб, оҳанг ўзгарган, ғазалнинг умумий пафоси ҳам ўзгачароқ тус олган. Ҳофизнинг мана бу ғазалига эътибор қилинг: Гул жамолн дилга ёқмас бенигор, Завқи йўқдир бодасиз бўлса баҳор. Баҳраси йўқ боғу бўстон сайрини, Бўлмаса бир лола юзли гулизор. Қилмаса булбул тараннум боғаро, Сарву гул рақсида бўлмас эътибор. Нозу неъмат, боғу гул яхши, вале — Лаззати йўқ бўлмаса суҳбатда ёр. Ер юзидан ўзгаси манзур эмас, Ҳушни банд этгувчи ҳар суратки бор. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling