Учебное пособие для студентов старших курсов
Download 1.69 Mb.
|
Саломов.Ғ Tarjima nazariyasi асослари
ТАРЖИМА ТАРИХИ САБОҚЛАРИ
Узбекистонда таржимашунослик фани Назарий принципларнинг жадал суръат билан ривожланаётган ворисиилиги экан, сабаби, бизда унинг яратилиши, кат- та истиқбол сари бориши учун зарур адабий-тарихий анъана, лисоний-услубий замин, материал, шароит мавжуд. Улкамизда таржима назарияси бўш-тақир ерда эмас, балки кўп асрлик таржима амалиёти қарор топиб, маданий ҳаётда томир отган турли таржима мактаблари тўплаган бой, ранг-баранг тажри-балар асосида туғилди. . Тўғри, таржимашунослик, фан сифатида янги, Октябрь ре-волюциясидан кейин қарор топди ва тараққий этмоқда. Бироқ унинг илдизлари узоқ тарихий >замонларга бориб тақалади. Албатта, Октябрь инқилобидан олдин таржимашунослик бўйича махсус рисола ёки қўлланма яратилгани маълум эмас. Лекин, масалан, Алишер Навоийнинг «Муҳокаматул луғатайн» номли ажойиб лингвистик асарида турк (қадимги ўзбек) тилининг хусусиятлари, унинг ранг-баранг тасвирий воситалари, потен-циал имконнятлари ҳақида бой фактик далиллар, маълумотлар келтирилган, тилимизнинг бой луғавий, услубий қуввати аза-мат адабий тил ҳйсобланмиш забони форсий билан қиёсий планда исботланган экан, булар ҳаммаси, шубҳасиз, таржима илми учун ҳам ,муҳим назарий база эди. «Хамса»да тил билан тафаккурнинг узвий бирлиги, мазмун билан шаклнинг ўзаро чамбарчас боғлиқлиги ҳақидаги фикр-лар таржима диалектикасининг айни мағзини ифодалайди, на-зариянинг пойдеворини яратишга Хизмат қилади. Хуллас, тар-жимачиликда шу қадар бой, мазмунли тажриба азалдан мавжуд эдики, тарихий тажрибага нисбатан гапирганда ҳам, таржима-шунослик хусусида қарор топа бошлаган, фақат шаклланиб 43 етмаган фан сифатида гапиришимизга барча асослар бор. Жуманиёз Шариповнинг «Узбекистонда тарлшма тарихи-дан» ёзган докторлик ишидан ташқари (1968), Ҳамид Ҳамидов Фирдавсийнинг «Шоҳнома»си (1967), Ваҳоб Раҳмонов Саъ-дий Шерозийнинг «Гулистон» достонларининг ўзбекча таржима-лари (1968) юзасидан илмий тадқиқотлар яратдилар. Нажмид-дин Комилоз буюк ўзбек шоири, забардаст таржимон Муҳаммадризо Огаҳийнинг бадиий маҳорати ҳақида диссерта-ция ёзди (1970). Анвар Ҳожиаҳмедов эса XIX асрнинг иккинчи ярми ва XX аср бошларида рус классик адабиётидан қилинган илк таржималар ва уларнинг ўзбек адабиётини ривожланти-ришдаги аҳамияти маззуини ёритди (1963). Мунира Каримова «Калила ва Димна» таржималари юзасидан тўпланган адабий-тарихий сабоқларни умумлаштирди (1978). Мавжуд тарихий тажриба асосида яратилган бу илмий ишлар: ўша «айтилмаган», лекин ама.лда асосл.анган муайян назарий қарашларни рўёбга чиқарди: «номланмаган», лекин амалда татбиқ қилинган назарий принциплар-ни талқин этди: «шарҳланмаган», лекин амалда қўлла-нилган назарий эътиқодни асослаб берди. Ҳозир, асосан, тарихий-илмий аҳамиятга эга бўлиб қолган катта таржима адабиётини яратган адиблар назария соҳасида ҳамма нарсани фақат жумбоқ ҳолида қолдирнб кетганлар, деб ҳисоблаш умуман тўғри эмас. Баъзан улар таржима қилинаёт-ган муаллиф ва унинг ижодига муносабат билдирганлар, тар-жима қилиш йўл-йўриқлари ҳақида фикр баён қилганлар, баҳслашганлар, асл нусханинг барча бадиий-эстетик хусусият-ларини китобхонга мукаммал етказиш учун ўз таржималарига муқаддима, шархлар ёзганлар. Масалав, -мулла Муродхўжа Шайх Саъдийнинг «Гулистон» асарини ўзбек тилида нашр қилар экан, китоб ҳошиясида тушунилиши қийин бўлган араб-ча ва форсча сўз, таркибларга изоҳ беради. Муродхўжа «Са-баби таржимаи «Гулистон» деган муқаддима ёзиб, унда Саъ-дийнинг ҳаётини ёритишдан ташқари, бу асарни таржима қи-лиш хусусиятларини баён этади. Шуниси диққатга сазоворки, китобнинг охирида замонасининг илгор кишилари, шоир Саид Аҳмад Васлий Самарқандий, домла Абдуқодир Кошғарий, дом-ла Турсун Муҳаммад Аълам Султоний, мавлоно Юсуф Сайра-мий, мавлоно Камий, Сидқий Хондайлиқийлар «Гулистон»нинг Муродхўжа таржимасига тарих ва соқийнома бағишлаганлар1. А^уҳаммадрпзо Огаҳий шоир Ҳилолийнгиг «Шоҳу Гадо» достонини ўзбек тилига ўгирар экан, «Бу қисса таржимаси-нинг боиси» ҳақида шундай ёзади: Форсий лафз ила эрур манзум, Аҳли атрок аро змас мафҳум. Турк алфози бирла айла баён, Назм баҳрл нла ул гуҳарафшон. 1 Қаранг: Жуманиёз Шарипов. Бадиий таржималар ва моҳир таржимонлар. Тошхент, 1972, 134 — 136- бетлар. 44 Нусхани вазни бирла маснавий эт, Барча байтини баҳри маънавий эт. 1 ,..,,- Чунки доно мусаннифи онинг, Назм қилғон муаллифи онинг. Ҳар на сўздин қилибдурур та.хрнр, Байт-барбайт айладим тақрир. Барча сўзким дедим — онинг сўзидур, Мен демайким, деган онинг ўзидур. Гўйиё мен онинг тилидурмен, Тутғали хомани алидурмен1. 1557 йилда Венецияда итальян тилида Алишер Навоий ва «Шоҳ Сарандибнинг уч навқирон ўғлон-Христофор Арманий ларининг\андай қИЛ' ни», жаноб Христофор Арманий форсийдан ^ЙЙЖйй Фйй&а ўгирган» деган ном остида бир китоб нашр қилинади. Бу асар €вропалик китобхонлар ўртасида шуҳрат топади, шу боисдан уни иккинчи марта нашр қиладилар. Орадан чорак аср ўтгач, 15.83 йилда ўша нарсанинг ўзи немисча таржимада босилади. Энди номи бундай ўзгаришга учраган эди: «Сарандиб шоҳи Жаъфарнинг уч ўғлони бошидап кечирган янги ҳайратомуз сар-гузаштларнинг биринчи қисми ғоят нафосат ва фасоҳат бйр-лан ҳикоя қилинмиш, зндиликда Базель шаҳрининг фуқароси Иоганн Ветцель томонидан итальян тилидан немисчага янгидан таржима қилинмиш». Немис тилида ҳам бу китоб қайта-қайта яашр этилган. Худди шу текст француз (1719), голланд (1766) тилларига ҳам ағдарилған. Бу асар икки қисмдан ташкил топ-ган."*'Биринчи қисмда қандай қилиб Сарандиб шоҳи ўзининг уч ўғлини оқил ва доно қилиб тарбиялагани ҳикоя қилинади. Болалар вояга етгач, шоҳ уларни ҳаёт тажрибасидан ўтказиш мақсадида саёҳатга юборади. Кўп саргузаштлардан сўнг улар Баҳром Гўрнинг қўлига тушадилар. Китобнинг иккинчи қисми Баҳром Гўр ва .Дилором ҳақида ҳикоя қилади. Европа олимлари мазкур саргузашт асарнинг муаллифини аниқлай олмайдилар. Бу муаммога, ниҳоят, ирофессор Е. Э. Бертельс жавоб беради: «Христофор китобининг биринчи қисмига, шубҳасиз, Амир Хисравнинг «Ҳашт биҳишт» достони манба бўлган, иккинчи қисмига келганда эса Баҳром ва Дило-ром воқеасининг бундай талқини фақат Навоийнинг «Сабъаи сайёр» достонидагина бор. Бошқа ҳеч қаерда йўқ»2. Шу тариқа Алишер Навоий Европа мамлакатларига ташриф буюрган. Демак, улуғ ўзбек мутафаккири Алишер Навоийнинг «Хам-са»сига кирган машҳур «Сабъаи сайёр» достони шоирнинг вафотидан атиги ярим аср ўтгандан кейии Христофор Арманий баёни ва таржимасида итальян тилига кўчиб, ундан кейинги икки аср мобайнида немис, француз ва голланд тилларига тар- 1 Узбекистон ССР Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний . номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар фонди, 809- инвентарь, II, 152—153-бетЖэ.Бертельс. Навци. М..-Л., 1948, с. 81. 45 жима қилинган. Кейинги таржималарнинг хусусияти шундаки, улар бевосита асарнинг асл манбаидан змас, балки Ғарбий Европа тилларидан бир-бирига ўгирилган. Бошқача айтганда, кўп босқичли таржима, воситали алоқа юз берган. Натижада бора-бора ҳатто асарнинг асл манбаи ҳам, унинг муаллнфи ҳам унутилиб кетган. Бундай «кўп босқичли» таржималар таржи-машунослик тарихида анчагина учрайди. Грузияда Теймураз I «Вардбулбулиани» достонида шундай сўзларни келтиради: «Яхши нарсани кўрган киши уни қабул қилиши лозим. Фақат нодон ва жоҳил кишиларгина бутги ту-шунмайдилар». Академик К. Кекелидзе шу муносабат билан дейди: «Грузинлар бўлса «яхши» нарсани пайқамайдиган «но-дон» ва «жоҳил» кишилар бўлмагани учун, улар жаҳон мада-нияти ёдгорликларини диққат билан кузатиб ва баҳоли қудрат уларни ўзлаштириб бордилар»1. Ана ШУНЛЗЙ эркин таржнма килгтб ўзлаштирплган асарлар-дан бири XVII аср грузин шоири Нодар Цицишвилининг «Баҳ-ромгўриани» достони бўлиб, бунинг асоси озарбайжон шоири Низомий Ганжавий ва ўзбек шоири Алишер Навоийга («Сабъ-аи сайёр») борпб тақаладн. „ . „.. Буюк немис шоири Иоганн Вольфганг Гё- Хрфю ва Гете ., т- ^ ттт * * те узининг машҳур «Ғарбу Шарқ девони» хусусида 1815 йилда Коттга ёзган мактубида мана бу сўзларни айган эди: «Менинг ниятим Ғарб билан Шарқнн, ўтмиш билан ҳозирги замонни, форсий билан немисга алоқадор нарсаларни завқ-шавқ билан бир-бирига боғлаш ҳамда уларнинг урф-одат-лари, фикрлаш тахлитини ўзаро бир-бирига боғлиқ ҳолда олиб қараш, бирини иккинчиси орқали тушунишдан иборат»2. лари билан Ҳаммер фон Пургшталнинг таржималари орқали танишишга муваффақ ,бўлди. Гётенинг фикрича, Ҳофиз ижодида маҳорат ҳосил қилмаган киши Кальдеронни тушунмайди. Буюк мутафаккир немис ва форс адабиётлари, бу икки халқнинг моддий ва маънавий ҳаёти ҳамда тушунчаларидаги муштаракликдан завқланар экан, у муайян икки миллат, ик-ки адабиёт ёхуд Ғарб билан Шарқ адабиётларидаги умумий ғоялар ҳақидагина гапирмайди, балки жаҳондаги барча халқ-лар ва жамики адабиётларга хос умумий белгилар, уларни бир-бири билан боғлаб турувчи умумий тараққиёт қонунлари-ни кашф қилишга интилади. Буюк инсонпарварлик руҳи билан Гёге и «Западно-восгочннй диван». М., Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling