Учебное пособие подготовлено на государственном языке на основе образовательных стандартов и учебного плана предмета «Общая психология и педагогика»


-МАВЗУ. ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ТЕХНОЛОГИК ЁНДАШУВ ТАМОЙИЛЛАРИ


Download 455.35 Kb.
bet95/105
Sana08.05.2023
Hajmi455.35 Kb.
#1447281
TuriУчебное пособие
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   105
Bog'liq
УП.ўқув қўлланма тайёри (1)

15-МАВЗУ. ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ТЕХНОЛОГИК ЁНДАШУВ ТАМОЙИЛЛАРИ
Режа:
1. Аудитория билан ишлашнинг ижтимоий-психологик шартлари.
2. Фаол ўқитиш методлари ва уларни ташкил этиш.
3. Интерфаол таълим формалари ва уларни самарали амалга оширишдаги талаблар.
4. Интерфаол таълим формаларини муваффақиятли амалга оширишда педагог нодирективлиги асосий шарт сифатида.
Aсосий тушунчалар: таълим, тараққиёт, таълим соҳасидаги механизмлар, принцип, фаол ўқитиш методлари
Аудитория билан ишлашнинг ижтимоий психологик шартлари


Маълумки, ҳар қандай педагогик жараённинг асосий мақсади - таълим олувчида билим, малака ва кўникмалар ҳосил қилишдир. Бу нарса маълумотлар алмашинуви орқали руй беради. Педагогик мулоқот жараёнидаги маълумотлар алмашинуви асосан уч шаклда амалга оширилади: монолог; диалог; полилог. Монолог - маърузачи ёки ўқитувчининг тингловчилар ёки ўқувчи - талабалар қаршисига чикиб нутқ сўзлаши, дарсни баён этишидир. Айни шу усул таълим-тарбия жараёнидаги асосий восита эканлиги тўғрисида онгимизга урнашиб қолган тасаввур мавжуд. Бу ҳолатда гапирувчи маълумотларнинг асосий таянч манбаи ҳисобланади ва фақат ундангина фаоллик талаб қилинади. Монолог эгаси ўзи мустақил тарзда маълумот мазмунини тингловчиларга етказиш ва ўз мавқеини таъкидлаш имконига эга бўлади. Лекин аудитория, яъни тингловчилар унга нисбатан анча пассив мавқеда бўладилар ва бу нарса маълумотнинг фақат кичик бир қисминигина идрок қилиш ва эслаб қолишига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам ўқитувчи бу камчиликнинг олдини олиш учун аудиторияни фаоллаштиришнинг бошқа йўлларини қидиришга мажбур бўлади. Диалог - ўқув мавзуси ёки муаммони гуруҳ шароитида ўқитувчи билан биргаликда ва ҳамкорликда муҳокама қилиш йўлидир. Шунинг учун бу усул тингловчиларни нафақат фаоллаштиради, балки аудиторияда ижодий муҳитнинг бўлиши ва фикрлар алмашинувидан ҳар бир иштирокчининг манфаатдорлигини таъминлайди. Яъни, тингловчилар ўқув жараёнининг объектидан унинг субъектига айланадилар. Диалог жараёнида ўқитувчи билан ўқувчилар ўртасида фикрлар алмашинуви, билимларни ўзаро муҳокама кила олиш учун реал шароит яратилади. Лекин диалогни ташкил этишдан аввал ўқитувчи аудиториянинг у ёки бу хусусда билимлар ва тасаввурларга эга бўлишини инобатда олиши зарур, акс холда ўзаро мулоқот самарасиз ва мазмунсиз тортишувга айланиб кетиши мумкин. Диалог жараёнида уни ташкил этган шахс аудиториянинг у ёки бу муаммо юзасидан билимларини диагностика қилиш ва шунга мос тарзда ўз ишини ташкил этиш имкониятига эга бўлади. Айнан шу ҳолат диалогнинг энг муҳим психологик аҳамиятидир. 140 Полилог - гуруҳ ичидаги мунозарадир. У тингловчилар ёки ўқувчиларнинг фаоллигини янада ошириш, улардаги ижодий қобилиятларни ривожлантириш мақсадида ишлатилади. Полилог жараёнида гуруҳ аъзоларининг ҳар бири муҳокама килинаётган масала юзасидан ўз фикрини билдириш имкониятига эга бўлади, ўқитувчи эса ушбу жараённинг ташкилотчи сифатида ўқувчилар ёки талабалар фаолиятига бевосита аралашмайди. Бу усул дарс мавзуси кўпроқ назарий характерли бўлиб, янги ғоялардан уларнинг амалий жиҳатлари келтириб чиқарилиши зарурарти бўлганда қўл келади. Лекин бу усул машғулотлар ёки мулоқот дарслари энди бошланган пайтда ўтказилиши мақсадга мувофиқ эмас, чунки полилог учун ўқитувчи билан ҳамкорликда ишлаш тажрибасидан ташқари ёшларга уша соҳа юзасидан маълум билимлар мажмуи ҳамда ҳамкорликда ишлаш тажрибаси зарур. Диалог ва полилог техникасини яхши эгаллаган муаллим мунозара ёки баҳсни самарали ташкил этишга лаёқатли бўлади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мунозарани самарали ташкил этиш қобилияти ўз-ўзидан шаклланмайди, бунинг учун ўқитувчи умуман мунозара методикаларининг моҳияти ва уни ташкил этиш йўлларини илмий - амалий жиҳатдан билиши керак.



Download 455.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling