Учебное пособие подготовлено на государственном языке на основе образовательных стандартов и учебного плана предмета «Общая психология и педагогика»


Download 455.35 Kb.
bet100/105
Sana08.05.2023
Hajmi455.35 Kb.
#1447281
TuriУчебное пособие
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   105
Bog'liq
УП.ўқув қўлланма тайёри (1)

ГЛОССАРИЙ


Ассоциатив - ХVII-ХIХ асрларда майдонга келган психология фани йўналиши бўлиб, кўпроқ Англияда тарқалгандир, яъни психик ҳодисаларнинг ўзаро боғланиши бўлиб, маълум қонунлар бўйича таркиб топишдир
Психика - Бевосита кузатилмайдиган, лекин қўшимча ифодалар орқали аниқланадиган яққол бўлмаган воқелик;
Психик жараёнлар - У ёки бу психик махсулот ва натижаларни (психик образлар, холатлар, тушунчалар, хиссиёт ва х.к.) хосил қилувчи, шакллантирувчи ва ривожлантирувчи жараён;
Психик ҳолатлар - Психик ҳаёт шакллари, диққат, ҳиссиёт, ирода жараёнларига айтилади. П.Ҳ. (хушчақчақлик, руҳланиш, сиқилиш, зийраклик, қатъийлик, тиришоқлик в.б.) шахсларда маълум даражада барқарор бўлиб, уларнинг муайян хусусиятига ҳам айланиб қолади.
Психология - Одамнинг объектив борлиқни сезги, идрок, тафаккур, туйғу-ҳиссиёт ва бошқа психик холатлар орқали акс эттириш жараёнини ўрганадиган фан.
Детерминизм - (лотинча деммерминара - белгилайман) тамойилининг, яъни табиат, жамият ҳодисаларининг, шу жумладан психик ҳодисаларнинг объектив сабаблар билан белгиланлиги ҳақидаги таълимот
Бихевиоризм - унинг намоёндалари Э.Торндайк ва Дж.Уотсонлар ҳисобланади. «Бихевиоризм» инглиз тилида “ҳулқ-атвор” деган маънони билдиради.
Фрейдизм - веналик психиатр З.Фрейд асос солган. Унинг фикрича, одам моҳиятига кўра ҳайвонга ўхшайди. Одамнинг хулқ-атвори ва харакатлари иккита тамойилга: роҳатланиш ва реаллик тамойилига бўйсундирилган бўлади. Бу оқим ҳам инсоннинг онгига ишонмайди З. Фрейд ўзининг психологик назариясини одам ҳақидаги, жамият ва маданият ҳақидаги умумий таълимотга айлантирди.
Гешталтпсихология - Гешталтни инглисча таржимаси “Конфугурация” ёки оддий килиб “уйишик бутун”. Шунинг учун гешталт-психологияси атомистик ва молекуляр ёндашувларга карши тура олади. Бу билан биргаликда инсон мураккаб булакларнинг коллекцияси ёки элемент килиб эмас буюмни бутун кабул килади. Гешталт-психолог , сезгилар ёки идрок маъноси ҳар доим умумий вазият билан боғлик. Нарса жинсдаги алокадек кабул килинади.
Тамойиллар - Тадқиқ этилаётган объектни мазмунли баён этиш, тажрибамаълумотларига эга бўлиш муолажаларини режалаштириш, уларни умумлаштириб, изоҳлаш, шунингдек, илмий фаразларни илгари суриб, уларни текшириш имконини беради.
Идентификация - Ижтимоийлаштиришнинг муҳим механизми бўлиб ҳисобланади.
Клиник метод - Экспериментал ва дифференциал усуллар одатда инсоннинг ҳатти-ҳаракатларини умумий фактларини ўрганишга қаратилган бўлса,клиник усул эса индивидуал хусусиятларни ўрганишга қаратилган. Клиниик усул қўлланилишида атроф-муҳит шифохона руҳида бўлганлиги.сабабли, бемор ўзини шифохонадагидек сезади, яъни шифохонада инсонлар даво топганидек, у ҳам маслаҳат олишини даводек қабул қилади.
Психофизик метод - Психологияда жисмоний ва руҳий ҳолатлар боғлиқлигини ўрганадиган бўлим психофизика деб номланади. Шу маънода, психофизика атамасига баъзи психологик ҳолатлар (масалан вазн, ёрқинлик ва шовқинни ҳис қилиш кабилар)ни ўрганишда физик мосламаларни қўллашни киритишимиз мумкин. Уйқу, оралиқ хотира каби бошқа қийин психологик ҳодисаларни ўрганишда ҳам психофизика қўл келади.
Нерв тизими - Тирик мавжудотларнинг эволюсия натижасида ўзини такомиллаштириб бориши билан уларнинг организмларида ўз зиммасига ривожланиш, ҳулқ-атвор ва яратиш кабиларнинг бошқаруви вазифасини олган махсус орган - нерв ҳужайраси, нерв тизимининг асосий тузилмаси
Мия - юқори ташкил этилган материя
Эндокрин тизими - Марказий нерв тизимининг тор алоқасида иккинчи алоқа тизими яъни эндокрин тизими жойлашган.
Инстинкт - У ёки бу биологик турга хос, туғма биологик шартланган хулқ-атвор.
Онг - Онг инсон томонидан воқеликни акс эттиришнинг юксак даражаси
Синапс - аксоннинг сигнал узатувчи тугаш қисми ва ушбу сигнални қабул қилувчи дентритнинг туташган қисми.
Синаптик оралиқ - аксон ва сигнал қабул қилувчи нейрон ўртасидаги кичик оралиқ.
Ирсият - организмларнинг ўз белги ва ҳусусиятларини наслдан-наслга ўтказиш хоссасидир.
Аксон - толасининг учи тармоқланган бўлиб, у сигналларни бошқа нейрон ёки мушакларга узатади
Дендрит - нейроннинг тармоқланган калта ўсимталари бўлиб, сигналларни қабул қилади ва ҳужайраларга импульс узатади
Жинс - психологияда биологиc ва ижтимоий омилларнинг таъсири ва эркак ёки аёл фарқларини аниқлаштириш хусусиятидир
Аттрибуция назарияси - бу биз бошқалар хулқ-атворини идрок этишимиз. Бу теорияга асосан инсоннинг аниқ бир ҳолатда хулқ-атворини бахолашимизда унга таъсир қилувчи ташқи омиллар, ёки ички омиллар ( установкалар, мативлар, шахсий сифатлар) ҳақидаги ҳулосамиз.
Аттитюд - инсон томонидан ижтимоий объект, инсон ёки вазиятнинг қимматини, мазмун-мохиятини, маносини ҳис қилиш.
Ролл - аниқ ижтимоий мавқейга эга кишининг кутилган ҳатти-ҳаракатларини бажариши. Ижтимоий ролларнинг шахс шакилланишига таъсири жуда катта. Шахс ўзи бажараётган рўллар туфайлий, турлий муносабатларга киришади
Эгосентризм - (лот. “Эго” — мен ва “cэнтрум” — доира маркази)— инсоннинг ўз фикр-ўйлари, манфаатлари доирасида қотиб қолганлиги, бунинг оқибатида атроф-муҳитга ва одамларга оид билимларини ҳамда ўзгаларга муносабатини ўзгартира олмаслиги.
Альтруизм - ҳеч қандай манфаатни кутмаган ҳолда бошқаларга ёрдам бериш
Адаптация - шахснинг ўз ички хусусиятларини ўзи яшаётган муҳит хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ўзгартириши
Дискриминация - умумий тушунчада тан олмасликнимақсад қилган ёки тенгҳуқуқлилик ҳамда уни ҳимоя қилишни рад этган, тенгҳуқуқийлик тамойили ва инсонийлик қадр-қимматини камситувчи ҳар қандай ажратиш, таҳқирлаш ёки чеклаш.
Толерантлик - кенгфеъллик маъносида “толерантиа” сўзидан олинган бўлиб, ўзгаларнинг хулқ-атвори, эътиқодлари ва қадриятларини эркин қабул қилиш имконини берувчи руҳий тайёргарлик;
Агрессия - бошқа тирик жонзотга у буни истамаган вазиятда ҳақорат ёки зиён етказишни мақсад қилиб қўйган фел-атворнинг ҳар қандай шакли
Аутоагрессив хулқ-атвор - агрессивликнинг бир шакли бўлиб,унда агрессия шахснинг ўзига қарши йўналтирилган бўлади
Эмоция - шахснинг воқеликка ўз муносабатини ҳис қилишидан келиб чиқадиган, унинг эҳтиёж ва қизиқишлари билан боғлиқ бўлган ёқимли ёки ёқимсиз кечинмаларидир
Фаоллаштириш назарияси - бу назарияга кўра, эмоционал ҳолатлар бош мия қуйи қисми найининг ретикуляр формацияга таъсири билан белгиланади, чунки бу тузилма организмнинг фаоллиги даражасига жавоб беради. Ҳиссиётли ифодаланишлар эса асаб тизимининг бирор бир сескантирувчига жавобан фаоллик даражасининг ўзгаришидир
Ирода - шаҳснинг онгли ҳаракатларида, ўз-ўзини билишида ифодаланадиган, айниқса мақсадга эришиш йўлида учрайдиган жисмоний ва руҳий қийинчиликларни энгиб чиқишда намоён бўладиган иҳтиёрий фаоллигидир.
Ҳиссиёт - Бу жуда мураккаб психик ҳодисалар. Аҳамиятга эга бўлган ҳиссиётларга қуйидаги эмоционал ҳолатлар турларини киритиш мумкин: ҳиссиёт аффектлари, кайфиятлар, эҳтирослар, стресслар, фрустрациялар, ҳиссиётларнинг эмоционал тони, эмоционал муносабат.
Аффект - субъект учун долзарб бўлган ҳаётий шароитларининг кескин ва кутилмаганда ўзгариши билан боғлиқ равишда пайдо бўладиган ва аниқ ифодаланган ҳаракатли виссерал (ички органик) намоён бўлиш бирга кузатиладиган кучли ва нисбатан қисқа муддатли эмоционал ҳолат
Кайфият - бу у ёки бу эмоцияларнинг барқарор кечинмаси. Узоқ давом этувчи, ҳулқ-атворни безовчи эмоционал ҳолат.
Стресс - инсон организмини ҳаддан ташқари зўриқиш натижасида пайдо бўладиган танглик жараёнидир.
Фрустрация - тушкунлик, маълум мақсадга эришишда умидларнинг парчаланиши билан кечадиган инсон муваффақиятсизлигининг эмоционал оғир кечинмаси.
Сезги - атрофимиздаги нарса ва ҳодисаларнинг сезги аъзоларимизга бевосита таъсир этиши натижасида уларнинг айрим белги ва хусусиятларини миямизда акс эттирилишини
Анализатор - ташқи ва ички муҳитдан келадиган таъсиротларни қабул қилиб олиб, физиологик жараён бўлган қўзғалишни психик жараёнга, яъни сезгиларга айлантирувчи нерв механизмлари тизими
Просопагнозия - Мия пўстлоғининг чакка қисми бузилганда, инсон юзини таниш жавобгарлиги йўқолади ва бу касаллик просопагнозия деб номланади. Унда сезгилари нормал, лекин идроки нормал эмас. У маълумотларни кўриб қабул қила олади ва инсонни юз тузилишини характерлаб бера олади, лекин уни таний олмайди.
Идрок - сезги аъзоларига бевосита таъсир этиб турган нарса-ҳодисалар образларини киши онгида бир бутун ҳолда акс эттирилиши
Кузатувчанлик - кишининг режали, тизимли ва давомли ихтиёрий идрок қилиш қобилияти.
Апперцепция - идрок жараёнини шахснинг олдинги билимлари, шахсий ва ижтимоий тажрибалари, қизиқишлари, мотивасияси, эҳтиёжлари ва одатлари, умуман руҳий ҳаётининг барча мазмуни билан белгиланишидир
Абсолют чегара - Бирон бир қўзғатувчини намоён қилиш муҳим
Диққат - психик фаолиятнинг бирор-бир маълум нарсага йўналганлиги ва жамланганлиги
Ихтиёрий диққат - тўсатдан таъсир қилган бирор сабаб туфайли бизнинг ҳоҳишимиздан ташқари ҳосил бўладиган диққат
Ихтиёрсиз диққат - олдиндан белгиланган қатъий бир мақсад асосида ва онгли равишда диққатимизни маълум бир нарса ва ҳодисаларга қаратишимиз
Хотира - биз илгари идрок қилган, бошдан кечирган ва бажарган ишларимизни ёдда сақлаш, кейинчалик уларни эслаш ёки хотирлаш жараёни
Сўз-мантиқий хотира - фикрлар, тушунчаларни эсда олиб қолиш, сақлаш ва эслаш
Оператив хотира - инсон томонидан бевосита амалга оширилаётган фаол тезкор ҳаракатлар, усуллар учун хизмат қилувчи жараённи англатувчи мнемик ҳолат
Хаёл - одамнинг онгида илгаридан бор бўлган вақтли алоқаларнинг қайтадан тикланиши ва бир-бири билан янгича қўшилиши орқали нарса ва ҳодисаларнинг янги образларини ҳосил қилиш
Агглютинация - «элимлаш» деган маънони билдириб, унда турли қисмларни битта қилиб янги образ яратилади«элимлаш» деган маънони билдириб, унда турли қисмларни битта қилиб янги образ яратилади
Гиперболизация - образларни катталаштириш ёки кичиклаштириш шунингдек, алоҳида қисмларни ўзгартиришдир
Урғу бериш - айрим белгиларни таъкидлаш орқали образлар яратиш
Тафаккур - нарса ва ҳодисалар ўртасидаги энг муҳим боғланишлар ва муносабатларнинг онгимизда акс эттирилиши
Анализ - нарса ва ҳодисаларни фикран ёки амалий жиҳатдан хусусиятларини таҳлил қилиш
Синтез - нарса ва ҳодисаларнинг анализда бўлинган, ажратилган айрим қисмларини, бўлакларини синтез ёрдами билан фикран ва амалий равишда бирлаштириб, бутун ҳолига келтириш
Абстракция - моддий дунёдаги нарса ва ҳодисаларнинг муҳим хусусиятларини фарқлаб олиб, ана шу хусусиятлардан нарса ва ҳодисаларнинг муҳим бўлмаган иккинчи даражали хусусиятларини фикран ажратиш
Интеллект тести - инсондаги ақлий қобилиятларни бошқаларнинг ақлий қобилияти билан солиштириш йўли орқали аниқланади
Ақлий ёш - Фанга Бине томонидан киритилиб, тест натижаларининг даражасига мос келувчи ёш
IQ коэффиценти - ақлий ёшни хронологик ёшга бўлиб, уни 100 кўпайтиришимиздан хосил бўлади. Асосан ўрта ёшли одамнниг Иқ коэффиценти 100 га тенг бўлиши керак
Классификация - теварак-атрофдаги оламни ўрганишда биргина нарса билан эмас, балки кўп ва хилма нарсалар билан иш кўришга тўғри келади, яъни нарсаларни ўрганиш мақсадида гуруҳларга, синфларга ажратишдир
Фаолият - одамга хос бўлган, онг томонидан бошқариладиган, эҳтиёжларни қондиришда юзага келадиган, ташқи олам ва инсонни билиш, шунингдек, уларни ўзгартиришга қаратилган фаоллик
Интериоризация - ташқи реал ишдан ички идеал ишга ўтиш жараёни
Экстериоризация - олдин ичида ўйлаб, сўнгра бевосита ташқи муносабатга ўтиш жараёни
Ҳаракат - мақсадни амалга оширишга йўналтирилган жараён
Эҳтиёж - тирик организмлар фаоллигининг бошланғич шакли
Мақсад - инсон фаолияти сўнгги натижасининг образи сифатида намоён бўлиб, эҳтиёжларни амалга оширилиши
Мотив - ҳаракатнинг нима сабабдан амалга оширилиши
Мулоқот - одамлар ўртасида ҳамкорлик фаолияти эҳтиёжидан юзага келадиган ва ахборот алмашинуви
Коммуникация - ўзаро ҳамфикрлиликка бошловчи, икки томонлама ахборот алмашинуви жараёни
Индивид - биологик турнинг умумий ирсий хоссаларини ташувчи биологик организм (ҳар бир одам индивид бўлиб туғилади)
Шахс - муайян жамиятда яшовчи фаолиятнинг бирор тури билан шуғулланувчи, кишилар билан нормал тил орқали муносабатга киришувчи онгли индивидга айтилади
Индивидуаллик - бу маълум инсоннинг, унинг ноёблиги, бетакрорлиги нуқтаи назаридан ўзига хос бўлган руҳий, физиологик ва ижтимоий хусусиятлар йиғиндиси
Темперамент - бу инсон фаолияти ва ҳулқ-атворининг динамик ва эмоционал ҳолатини характерловчи шахс индивидуал хусусиятларининг йиғинди
Холерик - тез, баъзида, ҳатто, жуда кескин, нутқда, мимика ва имо-ишораларда яққол ифодаланадиган кучли тезда алангаланадиган ҳисларга эга, жадал эмоционал таъсирланишга мойил одам
Сангвиник - тез, ҳаракатчан, барча таассуротларга эмоционал жавоб берувчи одам, унинг ҳислари бевосита ташқи хулқ-атворида ифодаланади, лекин улар кучли эмас, ва бир-бирини осон алмаштиради
Меланхолик - эмоционал кечинмалар хилма-хиллигининг унча катта эмаслиги, лекин катта кучга ва давомийликка эгалиги билан фарқ қилувчи инсон, у барчасига ҳам муносабат билдирмайди, агар билдиргудек бўлса ҳам чуқур ўйлайди, ўз ҳисларини у даражада намоён қилмайди
Флегматик - суст, мутаносиб ва хотиржам одам, унинг эмоционал таъсирланиши осон эмас, ва ўзидан чиқариш қийин, ҳислари ташқаридан деярли намоён бўлмайди
Характер - Психология фанида характерга турлича таъриф берилишига қарамай, унинг асосий белгилари таъкидланганлиги билан бир-бирига мувофиқ тушади. Масалан, шахс хулқининг типик усуллар билан боғлиқ фаолият муомала ва муносабатда намоён бўлувчи, мужассамланувчи унинг барқарор хусусиятлари мажмуаси характер дейилади. Шахснинг жамиятга нисбатан муносабатлари унинг асосий белгиси ҳисобланади
Қобилият - инсонни у ёки бу фаолиятнинг самарали бажарилиш имконияти билан таъминловчи лаёқатларнинг ўзига хос уйғунлигига айтилади

Download 455.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling