Учебное пособие подготовлено на государственном языке на основе образовательных стандартов и учебного плана предмета «Общая психология и педагогика»


Сезгининг нерв-физиалогик механизимлари


Download 455.35 Kb.
bet27/105
Sana08.05.2023
Hajmi455.35 Kb.
#1447281
TuriУчебное пособие
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   105
Bog'liq
УП.ўқув қўлланма тайёри (1)

Сезгининг нерв-физиалогик механизимлари

Сезги нерв системасининг у ёки бу кўзғатувчидан таъсирланувчи реактсиялари тарзида ҳосил бўлади ва ҳар қандай психик ҳодиса каби рефлекторлик хусусиятига эгадир. Қўзғатувчининг ўзига айнан ўхшайдиган анализаторга таъсири натижасида ҳосил бўладиган нерв жараёни сезгининг физиологик негизи ҳисобланади.


Анализатор уч қисмдан таркиб топади:
1) ташқи қувватни нерв жараёнига ўтказадиган махсус трансформатор ҳисобланган периферик бўлим (рецептор);
2) анализаторнинг периферик бўлимини марказий анализатор билан боғлайдиган йўлларни очадиган афферент (марказга интилувчи) ва эфферент (марказдан қочувчи) нервлар;
3) анализаторнинг периферик бўлимлардан келадиган нерв сигналларининг қайта ишланиши содир бўладиган қобиқ ости ва қобиқ (миянинг ўзи билан тугайдиган) бўлимлари.
Ҳар бир анализаторнинг қобиқ бўлимида рецептор хужайраларнинг асосий қисми жамланган ўзак, яъни марказий қисм ва қобиқнинг турли жойларида у ёки бу миқдорда ўрнашган тарқоқ ҳужайра қисмларидан таркиб топган ташқи қисми бўлади. Анализаторнинг ўзак қисми рецептордан марказга интилувчи нервлар жойлашган бош мия қобиғининг ўша жойида ўрнашган кўплаб хужайралардан иборатдир. Ушбу анализаторнинг тарқалиб кетган (периферик) қисмлари бошқа анализаторларининг ўзаклари билан ёнма-ён соҳаларга киради. Шу билан алоҳида сезги жараёнида бутун бош мия қобиғининг каттагина қисми иштирок этишига эришилади. Анализаторнинг ўзаги нафис анализ ва синтез қилиш функциясини бажаради, масалан, товушларни баландлигига қараб табақалаштиради. Тарқоқ қисмлар дағал анализ функциялари, масалан, мусиқий оҳанг ва товушларни фарқлаш билан боғлиқ бўлади.
Анализатор периферик бўлимларининг муайян ҳужайралари мия қобиғидаги ҳужайраларнинг айрим қисмларига мос бўлади. Жумладан, кўз тўрпардасининг турли нуқталари қобиқда ҳар хил нуқталарда ёйилганига мутаносиб тарзда гавдаланади. Бу бошқа сезги органларига ҳам тааллуқлидир.
Сунъий қўзғатиш методлари бўйича ўтказилган кўплаб тажрибалари ҳозирги пайтда у ёки бу сезги турларининг мия қобиғидаги маълум бир жойда чегараланиб қолишини этарлича аниқ қилиб белгилаш имконини беради. Жумладан, кўриш сезгилари жойлашган қисм, асосан бош мия қобиғининг энса қисмида жойлашгандир. Эшитиш сезгилари мия қобиғи тепа бурмасининг ўрта қисмига жойлашган. Туйиш-ҳаракат сезгилари мия қобиғи марказий бурмасининг орқа қисмига жойлашган ва ҳоказо.
Сезгининг ҳосил бўлиши учун ҳамма анализаторлар яхлит бир нарса сифатида ишлаши даркор. Қўзғатувчининг рецепторга таъсири қўзғалишнинг юз беришига олиб келади. Ана шу кўзғалишнинг бошланиши ташқи қувватнинг рецептор ёрдамида нерв жараёнига айланишидан иборатдир. Бу жараён рецептордан марказга интилувчи нерв орқали анализаторнинг ўзак қисмига қадар этиб боради. Қўзғалиш анализаторнинг қобиқдаги ҳужайраларига бориб этганда организмнинг кўзғатувчига жавоби ҳосил бўлади. Шундай қилиб, сезги ташқи кўзғалиш энергиясининг онг фактига айланиши демакдир.
Анализатор нерв жараёнларининг ёхуд рефлектор ёйининг бутун йўли манбаи ва энг мухим қисмини ташкил этади. Рефлектор ёйи рецептордан, таркиб топгандир. Рефлектор ёйи элементларининг ўзаро муносабати мураккаб организмнинг теварак-атрофдаги оламда тўғри мўлжал олишининг, организмнинг яшаш шароитларига мувофиқ тарздаги фаолиятининг негизини таъминлайди.
Сезгиларда фойдали ахборотнинг танланиши. Кўриш сезгиси жараёни фақат кўзда бошланиб қолмасдан, балки кўзда тугалланади ҳам. Бу бошқа анализаторларга ҳам хос хусусиятдир. Рецептор билан мия ўртасида фақат тўғри (марказга интилувчи) боғланиш эмас, балки тескари (марказдан қочувчи) алоқа ҳам мавжуддир. И.М.Сеченов томонидан кашф этилган тескари алоқа принтсипи сезги аъзосининг галма-галдан ҳам рецептор, ҳам эффектор бўлиб туришлигининг тан олинишини тақозо этади. Сезги фақат марказга интилувчи жараённинг натижаси эмас, унинг замирида ўзининг ҳосил бўлишида ва кечишида рефлектор фаолиятининг умумий қонунларига бўйсунадиган тўлақонли ва бунинг устига мураккаб рефлектор ҳодисаси намоён бўлади.
Сезгилар маълум бир кўзғатувчининг муайян рецепторларга таъсири натижасида ҳосил бўлгани учун ҳам сезгиларнинг таснифи уларни ҳосил қиладиган кўзғатувчиларнинг ва ана шу қўзғатувчилар таъсир қиладиган рецепторларнинг хусусиятларига асосланади. Акс этиш хусусиятига ва рецепторларнинг жойлашган ўрнига қараб сезгилар, одатда, уч гуруҳга ажратилади: 1) ташқи муҳитдаги нарсалар ва ҳодисаларнинг хусусиятларини акс эттирадиган ҳамда тананинг юзасидан рецепторлари бўлган экстеротсептив сезгилар; 2) тананинг ички аъзоларида ва тўқималарида жойлашган ҳамда ички аъзоларининг ҳолатини акс эттирадиган рецепторларга эга бўлган интеротсептив сезгилар; 3) рецепторлар мушакларда ва пайларда ўрнашган проприотсептив сезгилар; улар гавдамизнинг ҳаракати ва ҳолати ҳақида ахборот бериб туради. Ҳаракатни сезувчан проприотсептив сезги тури, шунингдек кинестезия деб, тегишли рецепторлар эса кинестезик ёки кинестетик деб аталади.
Екстротсепторларни иккита гуруҳга алоқа боғлайдиган контакт ва дистант рецепторларга ажратиш мумкин. Алоқа боғлайдиган рецепторлар уларга таъсир қиладиган объектлар билан бевосита алоқа боғланган пайтда қўзғатади; баданнинг тегиши орқали сезиш, таъм билиш рецепторлари шулар жумласидандир. Дистант рецепторлар узоқдаги объектдан келадиган қўзғатишдан таъсирланади: дистант рецепторларга кўриш, эшитиш, ҳид билиш рецепторлари киради.
Биз сезгиларнинг ҳали Арасту томонидан алоҳида ажратиб кўрсатилган турлари: кўриш, эшитиш, ҳид билиш, баданнинг тегиши орқали сезиш ва таъм билиш кабиларга мос келадиган бешта рецепторни тилга олдик.
Арасту икки минг йилдан зиёдроқ вақтдан буён амал қилиниб келаётган ушбу ҳис-туйғулар схемасини (оддий тажрибада «сезгилар» тушунчаси ўрнида кўпинча «ҳис-туйғу» сўзини ишлатишади) берган эди. Ҳақиқатда эса сезгиларнинг турлари анчагина кўпдир.
Пайпаслаб кўриш орқали сезиш таркибига тактил тери туюш сезгилар (терининг баданга бирон нарса тегишини туюши) билан бир қаторда сезгиларнинг тамомила мустақил тури – ҳарорат сезгиси ҳам киради. У алоҳида ҳарорат анализаторининг функцияси ҳисобланади. Ҳарорат сезгилари фақат бадан тегиши орқали сезишга кириб қолмасдан, балки мустақил ва бутун терморегулятсия жараёни учун ҳамда организм билан атроф-муҳит ўртасидаги иссиқлик алмашуви учун кўпроқ умумий аҳамиятига эгадир.
Тактил сезгилар билан эшитиш сезгилари ўртасида оралиқ ҳолатини вибратсия (тебраниш) эгаллайди. Кишининг атроф-муҳитда мўлжал олишидан иборат умумий жараёнда мувозанат сақлаш ва тезлашиш сезгилари катта рол ўйнайди. Бу сезгиларнинг мураккаб системали механизм вестибуляр аппарат (бош ва гавда мувозанатини идора қиладиган орган)ни, вестибуляр нервлар ва қобиқнинг, қобиқ остининг ва миячанинг турлари бўлимларини ўз ичига олади. Қўзғатувчининг вайрон этувчи кучи ҳақида ахборот берадиган оғриқ сезгилари ҳам турли анализаторлар учун умумий хусусиятга эгадир.
Ҳозирги замон фани маълумотлари нуқтаи назаридан қараганда, сезгиларни ташқи (екстеротсепторларга) ва ички (интеротсепторларга) сезгиларга бўлиш этарли эмас. Сезгиларнинг баъзи бир турларини ташқи-ички деб ҳисобласа ҳам бўлади. Уларга ҳарорат ва оғриқ, таъм билиш ва тебраниш, мушак-бўғим ва статик-ҳаракат сезгилари киради.
Сезгиларнинг умумий хусусиятлари. Сезгилар – айнан бир хил қўзғатувчиларнинг акс эттириш шаклларидан иборатдир. Жумладан, электр магнитлари нурланиши кўриш сезгисининг қўзғатувчиси ҳисобланади. Бу нурланиш тўлқини узунлиги 380 дан 770 миллимикрон доиасида бўлади ва кўриш анализаторида нерв жараёнига айланади. Ўз навбатида бу жараён кўриш сезгисини ҳосил қилади. Эшитиш сезгилари – рецепторларги тебраниш тезлиги 16 дан 20000 га қадар бўлган товуш тўлқинлари таъсирининг акс этиш натижасидир. Тактил сезгилар механик қўзғатувчининг тери юзасига таъсири остида ҳосил бўлади. Тебраниш сезгилари карлар учун алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, нарсаларнинг тебраниши натижасида юз беради. Бошқа хилдаги сезгилар (ҳарорат, хид ва таъмни билиш) нинг ҳам ўзига хос қўзғатувчилари мавжуд. Лекин сезгиларнинг ҳар хил турлари фақат ўзига хослиги билан эмас, балки улар учун умумий бўлган хусусиятлар билан ҳам ифодаланади. Сезгиларнинг сифати жадаллиги, узоқ давом этиши ва кўп жойларда юз бериши ана шундай хусусиятлар жумласига киради.
Сифат – мазкур сезгининг асосий хусусияти бўлиб, уни бошқа сезги турларидан фарқлайди ва айни шу сезги тури доирасида ўзгартириб туради. Жумладан, эшитиш сезгиси паст-баландлиги, майинлиги, зўрлиги билан, кўриш сезгиси бойлиги, рангларнинг туси билан фарқ қилади. Сезгининг жадаллиги унинг миқдорини ифода этадиган хусусияти бўлиб, таъсир қилаётган қўзғатувчининг кучи ва рецепторнинг функтсионал ҳолати билан белгиланади.
Сезгининг давомийлиги унинг вақтинчалик хусусияти ҳисобланади. У ҳам сезги аъзосининг функтсионал ҳолати билан, лекин асосан қўзғатувчининг таъсир қилиш вақти ва таъсирнинг жадаллиги билан белгиланади. Қўзғатувчи сезги аъзосига таъсир қилиши биланоқ сезги ҳосил бўлмайди, балки бир оз вақт ўтгач, ҳосил бўлади. Бу сезгининг латент (яширин) даври деб аталади. Таъм билиш сезгиси эса тилнинг устига кимёвий қўзғатувчи сурилгандан кейин 50 миллисекунд ўтгач, ҳосил бўлади.
Сезги қўзғатувчи таъсир қила бошлаши билан бир пайтда ҳосил бўлмаганидек қўзғатувчининг таъсири тўхташи биланоқ йўқолиб кетмайди. Сезгиларнинг бу хилдаги сустлиги оқибат аталмиш ҳодисада намоён бўлади.
Кўриш сезгиси бирмунча суст бўлиб, уни қўзғаган қўзғатувчи таъсир қилишни тўхтатиши биланоқ дарҳол йўқолиб кетмайди. Қўзғатишнинг асорати кетма-кет келувчи образлар деб аталадиган ҳодиса сифатида сақланиб қолади. Ижобий ва салбий кетма-кет келувчи образлар бўлади. Кетма-кет келувчи ижобий образ равшанлиги ва ранглилиги жиҳатидан илк қўзғатувчига монанд бўлади. Кинематограф принтсипи кўринишининг бир қанча муддат давомида сустлигига, кўриш таассуротининг кетма-кет келувчи ижобий образ шаклида сақланиб қолишига асослангандир. Кетма-кет келувчи образ вақт давомида ўзгариб туради, бунда ижобий образ салбий образ билан алмашади. Рангли нур манбалари мавжуд бўлган тақдирда кетма-кет келувчи образнинг қўшимча рангга кўчиши юз беради.
Кетма-кет келувчи образларнинг ҳосил бўлишини илмий жиҳатдан изоҳлаб бериш мумкин. Маълумки, кўз тўр пардасида уч хил тусдаги рангни сезувчи қисмлар мавжуд деб фараз қилинади. Қўзғатиш жараёнида улар чарчайди ва сезгирлиги анча камайиб қолади. Качонки, биз қизил рангга қараб турганимизда унга тегишли элемент бошқаларига нисбатан кўпроқ чарчаб қолади. Шу боисдан ҳам кўз тўр пардасининг ўша қисмига қизил рангдан сўнг оқ ранг таъсир этадиган бўлса, қолган иккита ранг қабул қилувчи элемент ортиқ сезгирликка эга бўлади ва кўз қарашимизда кўкиш зангори рангни кўрамиз.
Худди шундай ҳодиса бошқа анализаторларда ҳам учрайди. Масалан, ҳарорат, оғиқ ва таъм сезгилари ҳам қўзғатувчининг таъсиридан кейин анча вақтга қадар давом этади.
Сезувчанлик ва унинг ўлчови. Бизга теварак-атрофимизни қуршаб турган ташқи оламнинг ҳолати ҳақидаги маълумотларни этказиб берадиган ҳар хил сезги аъзолари ўзлари акс эттирадиган ҳодисаларни кўпроқ ё озроқ даражада сезувчан бўлиши мумкин, яъни бу ҳодисаларни кўпроқ ёки камроқ аниқлик билан акс эттириши мумкин. Сезги аъзоларининг сезувчанлиги муайян шароитларда сезгини ҳосил қилишга лаёқатли бўлган энг кучсиз қўзғатувчи ёрдамида аниқланади. Билинар-билинмас сезги ҳосил қиладиган қўзғатувчининг энг кам кучи сезувчанликнинг қуйи абсолют чегараси деб аталади.
Сезгиларнинг қуйи чегараси муайян анализаторнинг мутлоқ сезувчанлиги даражасини белгилайди. Мутлоқ сезувчанлик билан қуйи чегера ўлчами ўртасида тескари боғланиш мавжуд: қуйи чегара ўлчами қанчалик кичик бўлса, муайян анализаторнинг сезувчанлиги шунчалик юксак бўлади. Бу муносабатни қуйидаги формула билан ифодалаш мумкин:

Download 455.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling