Учебное пособие подготовлено на государственном языке на основе образовательных стандартов и учебного плана предмета «Общая психология и педагогика»
Педагогик психологияда таълим ва тарбиянинг ижтимоий моҳияти
Download 455.35 Kb.
|
УП.ўқув қўлланма тайёри (1)
Педагогик психологияда таълим ва тарбиянинг ижтимоий моҳияти
Ҳозирги кунда мамлакатимизда ҳам ёш даврлар психологияси ва педагогик психология фанининг муҳим муаммоларига доир қатор илмий-амалий тадқиқотлар психолог олимлар томонидан олиб борилмоқда. Республикамиздаги етакчи олийгохларнинг кафедра ва лаборторияларида ёш даврлари ва таълим тарбиянинг психологик хусуситлари билан боғлиқ жараёнларни тадқиқ етиш юкори малакали мутахассислар томонидан махсус техникалар билан жихозланган шароитларда илмий тадқиқот ишлари самарали юлга қўйилган. Мазкур муаммоларнинг ечими ҳозирги замон фанининг методологик тамойиллари асосида, якин ва узоқ хорижий мамлакатларида бу борада олиб борилаётган илмий тадқиқотларнинг ютуқлари ва ғоялари ҳақидаги маълумотларга ега бўлган холда ўзининг муносиб ўрнини егаллаб бормокда. Бу борада Т.Кори Ниёзий, С.Ражабов, П.И.Иванов, М.Воҳидов, М.Г.Давлецҳин, Е.Ғозиев, Р.Гайнутдинов, Б.Қодиров, Р.И.Суннатова, A.Жабборов ва бошқаларнинг илмий тадқиқотларини еътироф етиш мумкин. Жумладан, ўқувчиларнинг техник қобилиятлари, ўқув мотивлари, замонавий ўқув маскани ўқувчисининг психологик киёфаси М.Г. Давлецҳин ва унинг издошлари A.Жабборов, Ф.И. Хайдаров, М.М.Мавлоновлар томонидан, тафаккур ва таълимни бошқариш муаммоси Е.Г.Ғозиевнинг ташаббусида, истеъдодли ўқувчилар ва касб танлаш муаммоси Б.Р.Кодиров раҳбарлигида, болаларнинг ақлий фаолият муаммоси Р.И.Суннатовалар томонидан самарали олиб борилмоқда. Фаннинг вужудга келиши ва ривожланиши жараёнида унга таъсир кўрсатиб келган барча назариялар, илмий ва амалий маълумотлар, ё`налишлар ҳозирги кунга қадар ўзининг аҳамиятини сақлаб келмокда ва фаннинг истиқболида муҳим илмий-назарий манба ҳисобланиб қолиши, табиийдир. Мамлакатимиздаги мавжуд барча ўқув юртлари таълим-тарбияни тўғри, илмий асосда ташкил етишлари учун бу жараённинг ўзига хос психологик қонуниятларини, унинг механизмларини, шунингдек, фаол, мустақил ҳамда ижодий тафаккур жараёнини замонавий билимлар асосида таркиб топтиришнинг самарали усулларини билиши лозим бўлади. Бу борада педагогик психология -ҳозирги замон психология фанининг ривожланган соҳаларидан бўлиб, бу ўринда муҳим ўрин егаллайди, зеро у инсон руҳий оламининг табиати ва унинг қонуниятларини ўрганувчи соҳадир. Педагогик психология – психология илмининг тармоги сифатида, таълим ва тарбиянинг шахсга самарали таъсир етувчи омиллари, қонуниятлари ва механизмларини ўрганувчи фандир. Таълим-тарбия муассасаларидаги фаолият ва ҳатти-ҳаракатларининг психологик қонуниятларини ўрганувчи педагогик психология икки фанни, яъни психология ва педагогика фанларининг туташган жойидан ўрин егаллагандир. Педагогик психологиянинг предмети ўқув муассасаларида билим, кўникма ва малакаларни егаллаш қонуниятларини, бу жараёнларда содир бўладиган индивидуал тафовутларни, ўқувчиларда фаол, мустақил ва ижодий тафаккурни таркиб топтириш қонуниятларини тадқиқ етишдир. Шунингдек, педагогик психология - таълим-тарбиянинг таъсири окибатида ўқувчилар психикасида содир бўладиган ўзгаришларни, ўқув материалларининг ўқувчиларнинг ёш даврларига мос келишини, турли таълим методларининг психологик жиҳатдан самарадорлигини, дарсликларининг тартибига нисбатан бўлган психологик талаблар каби муаммоларни ҳам ўрганади. Ҳозирги даврда педагогик психологиянинг муҳим вазифаларидан бири - ўқув масканидаги таълим жараёнини янада такомиллаштиришнинг психологик асосларини ишлаб чиқишдан иборат бўлиб, бу хил янги таълим дастурига ўтиш муносабати билан боғлиқдир. Педагогик психология шу билан бирга ўқувчилар шахсининг таркиб топиш жараёнини турли тарбиявий тадбирларнинг ўқувчиларга кўрсатадиган таъсирини ўрганади ҳамда ўқувчиларнинг ўз-ўзини тарбиялашнинг психологик асосларини тадқиқ етади. Шунингдек, «Педагогик психология» таълим ва тарбия жараёнининг ташкилотчиси бўлган - ўқитувчи шахсини, унинг педагогик фаолият хусусиятларини ҳам ўрганади. Бунда ўқитувчининг таълим–тарбия ишларидаги ютуқларни таъминловчи сифатларига ургу бериш билан бирга, унинг билим, кўникма, малака ва қобилиятларининг таркиб топиши ҳамда тараққиётининг психологик жараёнлари аниқланади. Педагогик психология фанини ўрганиш ҳам назарий, ҳам амалий аҳамиятга ега бўлиб, у бошқа фанлар сингари тараққиётнинг умумий тамойилларига: олий нерв фаолияти ва психофизиология қонунларига, бу соҳада тупланган илмий маълумотларга таяниб, инсон психикасининг кечиши, ривожланиши, ўзгариши юзасидан баҳс юритади. Download 455.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling