«Учинчи Ренессанс — Янги Ўзбекистон» ғоясининг мазмун-моҳияти


Download 14.5 Kb.
Sana14.10.2023
Hajmi14.5 Kb.
#1703755
Bog'liq
«Учинчи Ренессанс — Янги Ўзбекистон»Мақола


«Учинчи Ренессанс — Янги Ўзбекистон» ғоясининг мазмун-моҳияти

Халқимизнинг бунёдкорлик қудрати жўш урган ҳозирги замонда Учинчи Ренессанснинг илмий-маънавий пойдеворини мустаҳкамлаш, ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий-диний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, мамлакатнинг ислом цивилизациясини ривожлантириш борасидаги ролини янада ошириш ҳамда буюк алломаларнинг жаҳон тамаддунига қўшган ҳиссасини миллий ва халқаро миқёсда оммалаштириш мақсадида Давлатимиз раҳбари томонидан 16.07.2021 йилдаги ПҚ-5186-сонли қарори қабул қилинганди.


Ушбу қарорга биноан «Учинчи Ренессанс — Янги Ўзбекистон» ғоясини кенг тарғиб қилиш, мамлакатимиз тарихини янги юксалиш давридаги ютуқларини илмий асосда ўрганиш, уни кенг жамоатчиликка етказиб бериш, моддий маданий мерос намуналарини, ислом дини билан боғлиқ қадимий ва бой анъаналарни тарғиб қилувчи илмий-маърифий масканга айлантириш мақсади қўйилганди.
Шу муносабат билан муқаддас ислом дини билан боғлиқ бой меросни илмий тадқиқ этиш, унинг Марказий Осиё цивилизацияси ривожидаги ўрнини инновацион усуллар орқали тарғиб қилиш, жаҳон тамаддуни, диний ва дунёвий илмлар ривожига қўшган ҳиссасини энг замонавий усуллар ва воситалар орқали ёритиб бориш,ёшларимизни илм-маърифатга даъват этадиган, миллийлик ва динийлик ўртасидаги уйғунлик моҳиятини кенг тарғиб қилишга қаратилган медиа маҳсулотлар, илмий ишланма ва тавсияларни тайёрлаш илм-фаннинг жадал тараққиётини кўрсатиб берувчи сермазмун экспонатлар фонди, қўлёзма ва замонавий нашрлардан иборат бой кутубхоналар тизимини шакллантириш ҳамда уларнинг жаҳон музейлари ва кутубхоналари тармоғига уланишини таъминлаш каби қатор вазифалар белгиланган.
Жорий йилнинг 8-апрель куни Давлатимиз раҳбари Ислом цивилизацияси марказига ташрифлари асносида бир қатор муҳим масалаларга эътибор қаратдилар. Айниқса, мажмуани чиройли ва сифатли қилиб қуриш билан бирга мазмунига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги, Рамазон ойида, жума кунида бу ерга келишнинг аҳамияти, улуғ айём кунларида қилинган ниятлар амалга ошиши ва ушбу марказ халқимизнинг маънавий салоҳиятини кўрсатишига алоҳида урғу қаратилди.
Давлатимиз раҳбари ташрифи якунида мажмуани чиройли ва сифатли қилиб қуриш билан бирга мазмунига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.
- Бугун, муборак Рамазон ойида, жума кунида бу ерга келишимиз бежиз эмас. Бундай улуғ айём кунларида қилинган ниятлар амалга ошади. Охирги йилларда оғир-оғир синовлардан ўтдик. Лекин бу ерда иш тўхтагани йўқ. Нима учун буни қураяпмиз? Халқимизнинг дунёқарашини, ғурурини кўтариш, қандай буюк эл эканимизни ашёвий далиллар билан намоён этиш учун, - деди Шавкат Мирзиёев.
Навоий вилояти бош имом хатиби Т.Рузиев
Download 14.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling