Ҳудуд” информацион дастурининг
Download 39.87 Kb.
|
ҲУДУД 12.02.2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- НАРГИЗА
- (УМИДА) ДИЛШОД
- .(УМИДА) ДИЛШОД
“ҲУДУД” ИНФОРМАЦИОН ДАСТУРИНИНГ 12.02.2023 ЙИЛ СОНИ ДИЛШОД: Ассалому алайкум, куннинг муҳим воқеа ҳодисалари тафсилоти билан эфирда “Ҳудуд” информацион дастури. НАРГИЗА: Студияда мен Наргиза Мамасолиева ва Дилшод Файз. Ассалому алайкум. ДИЛШОД: Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи билан танишиш мақсадида 10 февраль куни Жиззах вилоятига ташриф буюрди. Сафар дастуридаги биринчи манзил, Пахтакор туманидаги «Пахтакор элита уруғчилиги» фермер хўжалиги бўлди. НАРГИЗА: Айни манзилда Президентимиз фермер ва унинг оиласи билан суҳбатлашди. Мухбиримиз Умида Олимованинг дастлабки репортажи шу ҳақда. (УМИДА) НАРГИЗА: Авваллари Жиззах вилоятининг саноат кўрсаткичлари аҳоли жон бошига энг паст натижани қайд этган ҳудудлардан бири эди. Бугунги кунда ҳудуднинг ҳар бир туманига саноат кириб борди. “Жиззах” эркин иқтисодий зонаси бунга яққол мисол бўла олади. Унда 27 та лойиҳа амалга оширилиб, 5 минг 300 га яқин иш ўрни яратилган. ДИЛШОД: Таъкидлаш ўринли, охирги йилларда айни саноат зонанинг фаолияти такомиллаштирилиб, бизнес учун қулайликлар яратилган. Давлатимиз раҳбари ушбу саноат зонасида жойлашган корхоналарнинг иш жараёни билан танишди. (УМИДА) ДИЛШОД: Жиззах вилоятида янги саноат корхоналарини барпо этиш учун сўнгги олти йилда қарийб 5 миллиард доллар инвестиция жалб қилинган. Бунинг натижасида 2 мингга яқин янги тадбиркорлик субъектлари ташкил қилиниб, ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 2 бараварга ошди. НАРГИЗА: Давлатимиз раҳбари Жиззах вилоятида саноатни ривожлантириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Унда энергетика таъминотини яхшилаш масаласига ҳам эътибор қаратилди.(УМИДА) ДИЛШОД: Хабарингиз бор, жорий йилнинг 6-февраль куни Туркиянинг бир нечта вилоятларида кучли зилзилалар рўй берганди. Оқибатда жуда кўплаб бинолар жиддий талофат кўрди. Шунингдек шу кунга қадар 20 мингдан ортиқ инсон вафот этди. 90 мингга яқин одам жароҳатлангани маълум қилинди. Хозирги пайтда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. НАРГИЗА: Мана шундай вазиятда Ўзбекистон Туркияга мадад қўлини узатди. Табиий офатдан талофат кўрган ҳудудларга нафақат тезкор қутқарув отрядлари жўнатилмоқда балки, бошпанасиз қолган қардошларимиз учун инсонпарварлик ёрдами йўлга чиқишга тайёр. Ушбу хайрли ташаббус ишлари Ўзбекистон Журналистика ва Оммавий Коммуникациялари университети томонидан ҳам амалга ошириляпти. Хозир шу хақда. (МУРОД) Download 39.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling