Ҳудуд” информацион дастурининг


Download 39.51 Kb.
bet1/3
Sana18.06.2023
Hajmi39.51 Kb.
#1556238
  1   2   3
Bog'liq
ҲУДУД 23.02.2023


ҲУДУД” ИНФОРМАЦИОН ДАСТУРИНИНГ
23.02.2023 ЙИЛ СОНИ

ЖАМШИД: Ассалому алайкум, куннинг муҳим воқеа ҳодисалари тафсилоти билан эфирда “Ҳудуд” информацион дастури.
НАИМА: Студияда мен Наима Пўлатова ва Жамшид Хожиакбаров. Ассалому алайкум.

ЖАМШИД: Бугун Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти ва аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига борди.
НАИМА: Ташрифнинг биринчи манзили Қарши тумани бўлди. Жараёнларда қатнашаётган мухбиримиз Умида Олимова батафсил маълумот беради.
ЖАМШИД: Юртимизда кузатилаётган куннинг айрим мухим янгиликларидан Ҳудуд дайжестда хабардор бўласиз.

НАИМА: Адлия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон нотариал палатаси ҳамкорлигида “Ворислик ҳуқуқи” акцияси ўтказилмоқда.
ЖАМШИД: Акция - оилалардаги мерос билан боғлиқ низоларни олдини олиш мақсадида ташкил этилди. Шунингдек, фуқароларнинг мол-мулкка бўлган ҳуқуқини таъминлаш, уларнинг бу соҳадаги ҳуқуқий билимларини янада ошириш кўзланган.(ХИЛОЛА)
MEROS BILAN BOG’LIQ NIZOLAR QANDAY BARTARAF QILINADI?
НАИМА: Автоҳалокатлар асосан, ҳайдовчиларнинг йўл қоидаларига амал қилмасликлари оқибатида содир бўлади. Баъзида, пиёдаларнинг эҳтиётсизлиги туфайли ҳам йўлларда турли бахтсиз ҳодисаларнинг сони кўпаймоқда.
ЖАМШИД: Куни кеча Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳри ҳамда Олтиариқ туманларида ҳам бир куннинг ўзида 2 та автоҳалокат содир бўлди. Ҳар иккисида ҳам пиёдалар йўлнинг белгиланмаган ҳудудидан ўтаётганлиги сабаб бўлган. Афсуски, юқорида ҳолатларнинг, ҳар бири ўлим билан якун топган.
IKKI AVTOHALOKAT: IKKI PIYODA O‘LIMI BILAN YAKUNLANDI
Azizbek Nishonov Farg’ona shahar IIB YHXB boshlig’i

ЖАМШИД: Нукусда маст холатда бўлган эркак бошқа бировга тегишли автомашинани олиб қочди. Унинг бу қилмиши ортидан йулларда қоидабузарликлар хам кузатилган.
НАИМА: Oхир-оқибат мазкур холат, автомобильнинг Нукус шахрида жойлашган савдо комплекси қаршисидаги автобаза дарвозасига бориб урилиши билан якун топган. Мавзуни мухбиримиз Зухра Елмуратова давом эттиради (ЗУҲРА)

Download 39.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling