Ҳудудларни комплекс-инновацион ривожлантиришнинг асосий йўналишлари
Download 1.54 Mb.
|
10.03.23 ДИССЕРТАЦИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- II - БОБ. НАМАНГАН ВИЛОЯТИНИ ИҚТИСОДИЙ САЛОҲИЯТИ ВА РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ
I-боб бўйича хулосалар
1. Минтақа саноатини ривожлантиришда узоқ ва ўрта муддатли ривожланиш стратегиясига бўлган талабни кескин ошганлигини таъкидлаб ўтиш лозим. Бунинг асосида макроиқтисодий барқарорликка эришилганлик, иқтисодиётни бошқаришда оператив усуллардан келажакни прогнозлаштиришга ўтиш учун шарт-шароитларни яратилганлиги ётади. 2. Минтақа иқтисодий тизими-бу мураккаб тизим турларидан бири ҳисобланувчи, маълум иқтисодий макон ўлчамларлирига эга тизимдир. Минтақа иқтисодий тизми структурасининг аниқ ўзига хос хусусиятлари иқтисодий тизим ости функциялари билан аниқланади, яъни уларнинг тури, меҳнат тақсимотидаги иштироки даражаси, ихтиослашуви, уларни атрофдаги табиий муҳитга таъсир этиши билан белгиланади. Минтақа иқтисодий тизими эволюцион жараёни интеграл субъекти сифатида ўз манфаатларини таъминлайди. Маҳсулот ишлаб чиқриш, алмашиш, ьақсимлаш ва истеъмол қилиш ҳамда ўз ривожланишни тартибга солиш қобилиятига эга. 3. Инновациялар бу янги билимлар,―технологияларни ўзлаштириш эса бу корхоналар учун янги натижадир. ИТТКИлар ва инновацион фаолият жараёнларини биргаликда амалга оширган ҳолда мотивация тизимини йўлга қўйиш ва синергия самараси асосида ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг энг афзал йўлидир. 4. Хориж тажрибасига кўра, давлат томонидан корхоналарга турли имтиёзлар, жумладан солиқ имтиёзлари берилиши инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун мамлакатга (минтақага) янги инвесторларни жалб этишга олиб келувчи энг самарали воситалардан биридир. 5. Кўпгина давлатларнинг тажрибаси ҳудудларнинг ижтимоий- иқтисодий ривожланишида саноат тармоғини алоҳида аҳамиятга эгалиги, шунингдек, бу тармоқни ривожланишида инновацияларнинг ўрни муҳимлигини кўрсатди. Саноат, таълим муассасалари ва давлат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик бу йўналишда муҳим эканлиги аниқланди ( Хитой, Франция, Япония, АҚШ , Германия ва ҳоказо). II-БОБ. НАМАНГАН ВИЛОЯТИНИ ИҚТИСОДИЙ САЛОҲИЯТИ ВА РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ2.1-§. Наманган вилояти иқтисодий салоҳиятининг таҳлили ва саноат ривожланишининг ҳуқуқий, институционал асослариМинтақа иқтисодиётини оптималлаштиришга ҳудуд нафақат маълум бир махсулотни ишлаб чиқаришга ихтисослашиши керак балки самарали ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва минтақа аҳолисининг фаровон ҳаёт тарзига етарли шарт-шароитлар яратиш учун барча тармоқларни ривожлантиришга эътибор қаратилиши лозим.. Минтақанинг мавжуд ишлаб чиқариш ихтисослашувини сақлаган ҳолда унинг хўжалигига қарашли алоҳида тармоқларни оптимал, самарали ва ихсослашувга мос ҳолда пропорционал ривожланишга минтақа иқтисодиётини ривожланишини билдиради. Минтақа иқтисодиётининг ихтисослашуви саноатс ривожланишини мамлакат иқтисодиётига ЯҲМнинг кўпайтириш ва минтақа аҳолиси эхтиёжларини самарал таъминлашшга қаратилган. Мамлакат ва унинг ҳудудларида саноат ишлаб чиқариш даражаси ва самарадорлиги ошишини таъминлаш мақсадида импорт ўрнини босувчи тармоқларни кенгайтириш, экспорт потенциалини ошириш, саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш, илмталаб тармоқлар ҳиссасини ошириш ишлари амалга оширилмоқда. Иқтисодиёт тармоғини етакчи тармоқлардан бирига айлантириш мураккаб ва узлуксиз жараён ҳисобланади. Дунёдаги кўпгина мамлакатларни маълум даражада саноатлашган дейиш мумкин. Бироқ бирор-бир мамлакатни саноатлашган‖ деб ҳисоблаш учун иқтисодиётда, хусусан, ялпи ишлаб чиқариш ва ялпи миллий маҳсулот таркибида саноат тармоғининг ҳиссаси юқори бўлиши, ишлаб чиқариш тармоқларига илғор технологияларни қўллаш имконияти юзага келиши лозим. 2.1 -жадвал Download 1.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling