«уй-дарахт-одам» расми тести


Download 18.57 Kb.
Sana02.02.2023
Hajmi18.57 Kb.
#1147822
Bog'liq
«УЙ-ДАРАХТ-ОДАМ» РАСМИ ТЕСТИ


«УЙ-ДАРАХТ-ОДАМ» РАСМИ ТЕСТИ
Кўрсатма: Уй, дарахт ва одам (бутун бўйича) расмини чизинг. Расмда қандайдир иш ҳаракатни тасвирлашга ҳаракат килинг. Одамнинг карикатурасини чизманг.
- Дарахт ҳаётий энергиянинг белгисидир, сизнинг ҳаётга бўлган
интилишингиз дарахт танаси ва шохларининг йўғонлиги билан
белгиланади.Агар расмда дарахт сезиларли жойни эгаллаган бўлса, бу катта энергиядан ва ҳаётга ижобий ёндашувдан далолат беради.
- Шамол туфайли дарахт у томонга энгашиб турибди, сиз хавфсизликка ва уй шароитидаги сокинликка интиласпз. Бу образ ўтмишга ўралашиб қолганликни ҳам ифодалаши мумкин.
- Шохлар пастга  йўналтирилган. Бундай расмни ҳал қилинмаган
муаммолари кўп булган одамлар чизади. Мажнунтол кўпинча депрессия ва ўтмишга ўралашиб қолганликни ифодалайди.
- Шохлар юқорига йўналтирилган. Агар дарахт ерда мустаҳкам турган бўлса, бундай расм олдинга интиладиган, етарлича муваффақиятли ҳаётга эришган, интилиши бор шахсни ифодалайди. Шохлар ҳар томонга қараган бўлса, ўзининг тан олинишини излаш. Агар шохлар ва дарахт танаси бир чизикда ясалган бўлса - одамнинг ҳаётдаги мавжуд нохушликлардан қочишга интилиши, нарсаларга реал қарашдан қочиш. Шохлар ташқарига йўналтирилган бўлса - одатда бошқаларга ёрдам беришни яхши кўрадиган одамлар шундай расм чизадилар.
- Шохларнинг ва кўкатнинг уйга қарама-қарши томонда кўп бўлиши. Бундай шахс энергияни ўзининг ривожланиши, ўсиши учун қўллайди, оиладаги ва уйдаги қийматларни инкор этади.
Агар дарахтнинг томири ясалган бўлса, сизга ер тагидаги яширишган нарсани кўриш хоҳиши хос. Агар нарса расми чизилган бўлса, сиз устунликка интилувчансиз, ҳокимиятга интиласиз, ташкилотчилик қобилиятларини, фаолликни намоён этасиз. Агар дарахт тепасида ковак ясалган бўлса, бу кечирилган психотравмалар (шикастлар), операциялар ёки жисмоний шикастланганлик белгисидир.
Download 18.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling