Уй хўжаликлари молиясининг аҳамиятини ошириш масалалари


Download 77.05 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana19.06.2023
Hajmi77.05 Kb.
#1604954
  1   2   3
Bog'liq
2461-Article Text-5048-1-10-20220129



Уй хўжаликлари молиясининг аҳамиятини ошириш 
масалалари 
 
Васила Шавкатовна Нуритдинова
vasilanuritdinova@gmail.com 
Тошкент молия институти 
 
Аннотация: Мақолада уй хўжаликларида вужудга келадиган молиявий 
муносабатларнинг 
бугунги 
кундаги 
ҳолати, 
мамлакатимизда 
аҳоли 
даромадларини ошириш, камбағалликни енгиш ва иқтисодий ўсишни 
таъминлаш 
масалалари 
таҳлиллар 
орқали 
ўрганилган. 
Шунингдек 
мамлакатимизда уй хўжаликлари молиявий барқарорлигини таъминлаш 
масалаларига эътибор қаратилган. 
Калит сўзлар: уй хўжаликлари, уй хўжаликлари молияси, аҳоли 
даромадлари, децил коэффициенти, Жини индекси, эҳтиёжманд аҳоли, 
иқтисодий ўсиш. 
 
Issues to increase the importance of household finance in the 
system of market relations 
 
Vasila Shavkatovna Nuritdinova
vasilanuritdinova@gmail.com
Tashkent Institute of Finance
 
Abstract: The article analyzes the current state of financial relations in 
households, issues of raising incomes, overcoming poverty and ensuring economic 
growth in the country. Attention is also paid to ensuring the financial stability of 
households in our country. 
Keywords: households, household finances, household income, decile 
coefficient, Gini index, low-income population, economic growth. 
КИРИШ 
Ҳар қандай иқтисодиётнинг бош масаласи инсон ва унинг эҳтиёжларини 
қондиришдан иборат. Бу албатта инсоннинг жамиятдаги ўрни, ишлаб 
чиқарилган моддий неъматларни тақсимлаш муносабатларига боғлиқ бўлади. 
Бозор иқтисодиёти шароитидаги тақсимот қонунига мувофиқ иқтисодиёт 
субъектларининг даромади уларга қарашли ресурсларнинг миқдори ва самарали 
ишлатилишига қараб белгиланади. Бунга биноан олинган даромадлар ишлаб 
"Science and Education" Scientific Journal / ISSN 2181-0842
January 2022 / Volume 3 Issue 1
www.openscience.uz
1148


чиқариш омиллари даромадлари ёки бозор даромадлари ҳисобланади ва ҳар бир 
омил ўз эгасига алоҳида даромад келтиради. Маълумки, ҳар қандай мамлакатда 
аҳолининг кам таъминланган қатлами мавжуд. Ўзбекистонда ҳам одамларнинг 
муайян қисми етарли даромад манбаига эга эмас. 
Камбағаллик юртимизда кўп йиллар “ёпиқ мавзу” бўлиб келди. Жорий йил 
24 январь куни Олий Мажлисга Мурожаатномада давлатимиз раҳбари бу ҳақда 
очиқ-ойдин гапирди ва тарихимизда биринчи марта камбағалликни қисқартириш 
устувор вазифа сифатида белгиланди. 
Шу 
ўринда 
уй 
хўжаликларида 
вужудга 
келадиган 
молиявий 
муносабатларни ўрганиш долзарблик касб этади. 
Таҳлил ва натижалар 
Уй хўжалиги ҳақида фикр юритарканмиз, унга шундай таъриф берамиз: уй 
хўжалиги - бир уйда бирга яшаётган, умумий фондга ўз даромадлари ва 
бойликларини тўлиқ ёки қисман ўтказаётган, айрим товар ва хизматларни 
биргаликда истеъмол қилаётган кишиларнинг катта бўлмаган гуруҳидир. Бир 
жойда бирга яшаш, бюджет умумийлиги, иқтисодий қарорларни биргаликда 
қабул қилиш - уй хўжалигининг мезонлари ҳисобланади. Уй хўжалиги молияси 
тушунчасига оид турли қарашлар мавжуд. 
Россиялик профессор Е.М.Петрикованинг фикрича - уй хўжаликларида 
истеъмол мақсадлари ва жамғариш учун пул маблағлари фондларини 
шакллантириш, уларни тақсимлаш ва фойдаланишга тегишли бўлган иқтисодий 
муносабатлар мажмуига уй хўжаликлари молияси дейилади. [1] 
Ўзбекистонлик профессорлар А.Ваҳобов, Т.Маликовларнинг фикрича - уй 
хўжаликларида истеъмол мақсадлари ва жамғариш учун пул маблағлари 
фондларини шакллантириш, уларни тақсимлаш ва фойдаланишга тегишли (оид) 
бўлган иқтисодий (молиявий) муносабатлар мажмуига уй хўжаликлари молияси 
дейилади 
Уй хўжаликлари ва уларнинг алоҳида аъзолари иштирокида мақсадли 
фондларни шакллантириш, тақсимлаш ва фойдаланиш жараёнида вужудга 
келадиган пул муносабати эса уй-хўжалик молияси дейилади. 
Aксарият иқтисодий адабиётларда уй-хўжалик молияси хонадон ёки оила 
атамалари билан алмаштирилади. Aммо уй-хўжалик атамаси оилага нисбатан 
чекланган характерга эга. Масалан, бир хонани ижарага олган талаба уй 
эгасининг уй-хўжалик таркибига киради, аммо унинг оиласи ҳисобланмайди. 
Бошқача айтганда, уй хўжалиги қариндош бўлмаганлар ёки бир кишидан иборат 
бўлиши ҳам мумкин. 
Бозор муносабатлари тизимида уй хўжаликларининг молиявий аҳамияти 
унинг иқтисодий жиҳатдан нимага мўлжалланганлиги билан белгиланади. 
Икки тушунча-оила ва уй хўжалиги тушунчаларни чегаралаш лозим. 
"Science and Education" Scientific Journal / ISSN 2181-0842
January 2022 / Volume 3 Issue 1
www.openscience.uz
1149


 Оила деганда, бир уйда яшаш, оила-қариндошчилик алоқаларининг 
мумийлиги билан бирлашган гуруҳ тушунилади. Уй хўжалигининг энг асосий 
белгиси ресурслар ва истеъмолнинг умумийлигидир. Ҳозирги дунёда ЯИМ нинг 
2/3 қисми уй хўжалиги истеъмолига келиб тушади. 
Aҳоли даромадлари - барча аҳолига тегишли пул ва натурал (маҳсулот 
шаклида) тушумлар ҳамда кўрсатилган бепул хизматлар суммаси, аҳолининг 
миллий даромаддаги ҳиссаси. [2] 
Юртимизда 10 фоиз таъминланган ва 10 фоиз етарлича таъминланмаган 
аҳоли даромадлари ўртасидаги тафовут, яъни “децил коэффициенти” деб 
аталувчи кўрсаткич 2020 йилда 6,9 фоизни ташкил этди. Халқаро эътироф 
этилган Жини индекси, яъни аҳолининг табақаланиши кўрсаткичи 0,280 ни 
ташкил этди ва бу кўпгина ривожланган ҳамда ривожланаётган 
давлатларникидан анча паст эди.
Мезонларга келадиган бўлсак, шуни тушуниш керакки, ўта камбағаллик 
кўрсаткичи (extreme poverty) бор. Кунига 3 доллар 20 центга яшайдиган аҳоли 
қашшоқ эмас, камбағал дейилади. Кунига 2 доллардан камроқ пул топадиган 
аҳоли сони қашшоқ ёки ўта камбағаллар қаторига киради. 
Камбағалликни енгиш ва иқтисодий ўсишни таъминлаш масаласига келсак, 
Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш Жаҳон банки кўрсаткичлари ва прогнозларига 
кўра ҳозирда 5,7 фоиз, келаси йили ва 2023 йилда 6 фоиз бўлади. [3]
Мамлакатларнинг вазифаси шундан иборатки, улар иқтисодий ўсиш эвазига 
камбағаллик даражаси камайишига эришишлари керак. Бунинг учун махсус 
дастурлар керак. 
Умуман олганда, Жаҳон банкининг ҳам, бошқа халқаро ташкилотларнинг 
Ўзбекистондаги иқтисодий ўсиш ва камбағаллар сонини камайтириш бўйича 
прогнозлари ижобий. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 
декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида аҳолининг муайян қатлами 
ўртасида камбағаллик мавжудлигини биринчи марта тан олиниб, мамлакатдаги 
камбағаллик даражаси 12-15 фоиз атрофида эканини маълум қилди ва уни 
қисқартириш бўйича кенг қамровли ишлар белгиланиб олинди.[4] 
Камбағалликдан чиқиб кетиш учун энг муҳим омил - бу инсоннинг 
интилиши, ўз кучига таянган ҳолда, аниқ мақсад сари ҳаракати бўлиши керак. 
Шу мақсадда келгуси йили маҳаллаларда аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш бўйича 
мингдан зиёд марказлар ташкил этилади. Бунда касб-ҳунарга ўқитилган ҳар бир 
шахс учун ўқув марказларига 1 миллион сўмгача субсидия берилиб, бунинг учун 
бюджетдан 100 миллиард сўм ажратилади. Ўқув курсларини тамомлаб, ўз 
бизнесини бошламоқчи бўлган фуқароларга асбоб-ускуна харид қилиш учун 7 
миллион сўмгача субсидиялар берилади. 
"Science and Education" Scientific Journal / ISSN 2181-0842
January 2022 / Volume 3 Issue 1
www.openscience.uz
1150


Шунингдек, ҳар бир туманнинг имконияти ва ривожланиш йўналишидан 
келиб чиқиб, деҳқончилик билан шуғулланадиган оилаларга 10 сотихдан 1 
гектаргача ер майдонлари ажратилади. 
Эҳтиёжманд аҳоли бандлигини таъминлашга Бандликка кўмаклашиш ҳамда 
Жамоат ишлари жамғармаларидан 500 миллиард сўм йўналтирилади. 
Пандемия шароитида ўз ишини йўқотган аҳолини камбағалликка тушиб 
қолишига йўл қўймаслигимиз керак. Шунинг учун келгуси йилдан бошлаб 
янгича тизим жорий этилади. Унга кўра, вақтинча ишсизлик нафақаси 3 баробар 
оширилади ва бунда 6 та ҳужжат талаб этиладиган эски бюрократик тартиб бекор 
қилинади”. [4] 
Ўзбекистон Республикасида кам таъминланган аҳоли улуши [5] 
 (уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан) 
2001 й. 
2010 й. 
2018 й. 
2019 й. 
2020 й. 
Kaм таъминланган аҳоли 
улуши 
27,5 
17,7 
11,4 
11,0 
11,5 
Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, Ўзбекистон Республикасида 
кам таъминланган аҳоли улуши 2001 йилдан бошлаб таҳлил қилиб ўрганилганда 
27,5 фоиздан 2019 йилга қадар камайиб борган ва 2020 йилда пандемия шароити 
сабабли 0,5 фоизга ошган. 
Жаҳон банки, БМТнинг Тараққиёт дастури ва бошқа халқаро ташкилотлар 
билан ҳамкорликда Камбағалликни камайтириш дастурини ишлаб чиқиш 
мўлжалланганБу дастурни ишлаб чиқишда ҳукумат ва халқаро ташкилотлар иш 
олиб боришади. 
Аҳоли даромадлари тўғрисида маълумот [3] 
№ Kўрсаткичлар номи 
2000 й. 
2010 й. 
2018 й. 
2019 й. 
2020 й. 
2021 йил 
январь-
сентябрь 
1. 
Aҳоли умумий 
даромадлари, 
млрд.сўм 
2377,4 
62631,6 
300842,7 
365735,6 
420338,3 371288,0 

Download 77.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling