Уйчи тумани Овчибулоқ


Download 16.83 Kb.
Sana13.05.2023
Hajmi16.83 Kb.
#1457218
Bog'liq
Уйчи тумани Овчибулоқ


Уйчи тумани Овчибулоқ


МФЙда яшовчи фуқаро
Р.Ахмаджановга
Сизнинг Кадастр агентлиги Уйчи тумани бўлимига Уйчи туман ҳокимининг 01.06.2019 йилдаги 3030-сон қарорига асосан иссиқхона ва гулчиликни ривожлантириш учун ажратилган ернинг чегарасини белгилаб ажратиб беришни сўраб ёзган мурожаатингиз ўрганиб чиқилди.
Тақдим этилган хужжатларга кўра, Уйчи тумани ҳокимининг 01.06.2019 йил “Ўнхаят шаҳарча, Овчибулоқ МФЙ худудида яшовчи фуқаро Ахмаджанов Рустамжонга гулчиликни ривожлантириш учун гул кўчатлари етиштиришга ҳамда иссиқхона қуриш учун ер майдони танлаш ва ажратиш тўғрисида”ги 3030-сон қарори қабул қилинганлиги, Қарорнинг 4-бандида Ўнхаят шаҳарча, Овчибулоқ МФЙ худудида яшовчи фуқаро Ахмаджанов Рустамжонга гулчиликни ривожлантириш учун гул кўчатлари етиштиришга қишлоқ хўжалиги харитасининг 438-контурининг бир қисмидан 0,50 гектар, иссиқхона қурилиши учун 0,50 гектар хаммаси 1,0 гектар экин ер майдони танлансин ва ажратиб берилсин деб, қарорнинг 7-бандида мазкур қарор вилоят ҳокимининг қарори билан тасдиқлангандан сўнг кучга киради деб белгиланганлиги маълум бўлди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 23-моддаси 5- хат бошида берилган (реализация қилинган) ер участкасининг чегаралари Давлат кадастрлари палатаси томонидан натурада (жойнинг ўзида) белгилангунига ҳамда ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган ҳужжатлар берилгунига қадар мазкур ер участкасига эгалик қилиш ва ундан фойдаланишга киришиш тақиқланади.
32-моддаси 3-хат бошида ер участкасининг планини ва тавсифини тузиш, жойнинг ўзида унинг чегараларини белгилаш ишлари Давлат кадастрлари палатаси бўлинмалари томонидан бажарилади ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади деб белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, Уйчи туман ҳокимининг 01.06.2019 йилдаги 3030-сон қарорини вилоят ҳокимининг қарори билан тасдиқланганлиги ҳақидаги қарор нусхасини илова қилган ҳолда Давлат кадастрлари палатаси туман филиалига мурожаат қилишингиз, мурожаатни ўрганишдан қониқиш хосил қилмаган тақдирда юқори турувчи органларга шикоят қилиш ҳуқуқи мавжудлигини тушунтирилади.
Download 16.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling