56714 Солиқлар (фойда солиғидан ташқари) ва лицензиялар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг солиқлар ҳамда мулк солиғи, Пенсия ва Республика йўл фондига ажратмалар каби мажбурий тўловлар ва бошқа солиқларга (фойда солиғидан ташқари) харажатлари, шунингдек банкнинг лизензия олиш бўйича харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган солиқлар ва лицензиялар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек фискал йил охирида молиявий натижа сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ёпиладиган сумма акс эттирилади.
56718 Жарима ва пенялар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг амалдаги қонунчиликка ва қоидаларга асосан ўзига солинган пеня ва жарималар учун қилган харажатларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган жарима ва пеняларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган жарима ва пеняларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56722 Суд жараёни/активларни сотиб олиш билан боғлиқ бўлган харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг суд жараёни билан боғлиқ харажатлари, шунингдек банкнинг хусусийликни ўз номига ўзлаштиршп бўйича харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида суд жараёни, шунингдек активларни сотиб олиш учун қилган харажатларининг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварақда ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56795 Бошқа операцион харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркумларга мос тушмайдиган харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида юқорида таърифланган туркумларга мос тушмайдиган тўланган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |