Ҳужжатли аккредитив бўйича унификация қилинган таомиллар ва қоидалар (ucp-600) мтп n 600 ("ucp") Халқаро савдо палатаси нашри
-модда. Банк-эмитент мажбуриятлари
Download 0.75 Mb.
|
nasiba akkreditiv uz
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8-модда. Тасдиқловчи банк мажбуриятлари
7-модда. Банк-эмитент мажбуриятлари
a. Кўзда тутилган ҳужжат ижрочи банкка ёки банк-эмитентга тақдим этилгани ва улар тегишлича тақдим этилганини аниқлаб, банк-эмитент тўловни амалга ошириши лозим, агар аккредитив қуйидаги йўл билан ижро этилса: I. кўрсатувчига тўлаш, пулини бўлиб-бўлиб тўлаш ёки банк-эмитентнинг акцепт йўли билан тўлаш; II. ижрочи банкка кўрсатувчига тўлаш ва бу ижрочи банк тўламайди; III. пижрочи банкки пулини бўлиб-бўлиб тўлаш ва бу ижрочи банк пулини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти бўйича ўз мажбуриятларини бажармайди, ёки, пулини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти бўйича ўз мажбуриятларини бажаришда ўз муддатида тўламайди; IV. ижрочи банк томонидан акцепт ва бу ижрочи банк траттани акцептламайди ёки траттани акцептлайди, лекин ўз муддатида тўламайди; V. ижрочи банк томонидан негоциация ва бу ижрочи банк негоциацияни амалга оширмайди. b. Банк-эмитент аккредитив бериш вақтида тўловни чақириб олмайдиган тарзда бажариши шарт. c. Банк-эмитент тўловни ёки тақдим этилган ҳужжатлар негоциациясини амалга оширган ва банк-эмитентга ҳужжатлар юборган ижрочи банкка харажатларни қоплаши шарт. Аккредитив бўйича тақдим этилган ҳужжат суммаси бўйича қоплаш ижрочи банкнинг дастлабки тўловни амалга оширгани ёки муддат келгунга қадар сотувни амалга оширганидан қатъи назар, тўлов муддати келиши билан бўлиб-бўлиб тўлаш ёки акцепт йўли билан амалга оширилади. Банк-эмитентнинг ижрочи банк харажатларини қоплаш мажбурияти банк-эмитентнинг бенефициар олдидаги мажбуриятига боғлиқ эмас. 8-модда. Тасдиқловчи банк мажбуриятлари а. Кўзда тутилган ҳужжатлар тасдиқловчи банкка ёки бошқа ижрочи банкка тақдим этилиши ва улар тегишлича тақдим этилиши шартида тасдиқовчи банк қуйидагиларни амалга ошириши лозим: I. агар аккредитив қуйидагиларни кўзда тутадиган бўлса, тўловни амалга ошириш a. кўрсатувчига тўлаш, пулини бўлиб-бўлиб тўлаш ёки тасдиқовчи банк томонидан акцепт; b. бошқа ижрочи банк томонидан кўрсатувчига тўлаш ва бу ижрочи банк тўловни амалга оширмайди; c. бошқа ижрочи банкнинг пулини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан тўлови ва бу ижрочи банк пулини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти бўйича ўз мажбуриятини бажармайди ёки пулини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти бўйича ўз мажбуриятини бажаради, лекин тўловни ўз муддатида амалга оширмайди; d. бошқа ижрочи банк акцепти ва бу ижрочи банк унга тақдим этилган траттани акцептламайди ёки, тратта акцептини амалга оширган ҳолда, ўз муддатида тўламайди; e. бошқа ижрочи банк негоциацияси ва бу ижрочи банк негоциацияни амалга оширмайди; II. агар аккредитив тасдиқловчи банк томонидан негоциация йўли билан ижро этилса, айланмасиз негоциация қилиш. b. Тасдиқловчи банк аккредитивни тасдиқлаш учун қўшилган муддатда негоциация ёки тўловни чақириб олишсиз амалга ошириши шарт. c. Тасдиқловчи банк тўловни амалга оширган ёки тақдим этилган ҳужжатларни негоциация қилган ва ҳужжатларни тасдиқловчи банкка юборган бошқа ижрочи банк харажатларини қоплайди. Пулини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан ёки акцепт йўли билан ижро этиладиган аккредитив бўйича тегишлича тақдим этилган ҳужжатлар суммасини қоплаш, тўлов муддатидан олдин амалга оширилгани ёки ижрочи банк томонидан сотувдан қатъи назар, муддатида амалга оширилади. Тасдиқловчи банкнинг бошқа ижрочи банк харажатларини қполаш бўйича мажбурияти тасдиқловчи банкнинг бенефициар олдидаги мажбуриятларига боғлиқ эмас. d. Агар банк эмитент-банкнинг илтимосига ёки ваколатларга эга бўлса, бироқ буни қилишга тайёр бўлмаса, у бу ҳақида зудлик билан банк-эмитентга хабар қилиши лозим ва аккредитивни тасдиқламасдан авизо қилиши мумкин. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling