Ҳукмдор олий ҳазратлари лоренцо деи медичига — никколо макиавеллидан
XV б о б ОДАМЛАРНИ, АЙНИҚСА ҲУКМДОРЛАРНИ НЕГА МАҚТАЙДИЛАР-У, НЕГА
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
nokolo makivelliy
XV б о б
ОДАМЛАРНИ, АЙНИҚСА ҲУКМДОРЛАРНИ НЕГА МАҚТАЙДИЛАР-У, НЕГА ЁМОНЛАЙДИЛАР Энди ҳукмдорнинг ўз мулозимлари ва иттифоқчиларига қандай муносабатда бўлишини кўриб чиқиш қолди. Бу ҳақда жуда кўп ёзилганини билганимдан, шу мавзуга бу ҳам қўл урибди-ю, бироқ фикрлари барчаникидан кескин фарқ қилади деб, мени димоғдорликда айблашларидан хавфсирайман. Бироқ, тушунадиган одамлар учун фойдали нарса ёзишга киришарканман, ҳаётда кўрилмаган, хаёлий республика ва давлатларни тасвирлаганларидан фарқли ўлароқ, ҳаётий ҳақиқатга эргашишни маъқул топдим. Одамлар қандай яшашлари керак деган тушунча билан аслида қандай яшаётганлари ўртасида фарқ шунчалик катта-ки, ҳақиқий ҳаётни инкор этиб, қандай бўлиши керак, деган хаёлий тушунчага таянаётганлар, фойда кўраман деб ўзларига зиён етказишлари аён. Яхшиликка ҳар бир соҳада эътиқод ва амал қиламан деган одам — яхшилик мутлақо ёт одамларга дуч келавериб албатта ҳалокатга учрайди. Бундан чиқадиган хулоса шуки, ҳокимиятни сақлаб қоламан деган ҳукмдор — яхшилик қилишдан ўзини обқочиш маҳоратини эгаллаши ва зарур бўлганда бу маҳоратини ишлатиши керак. Агар инсоннинг, айниқса улардан юқорида турувчи ҳукмдорларнинг тўқиб чиқарилган, хаёлий эмас чин хислатлари ҳақида гапирилса, авваламбор яхшилаш ёки ёмонлаш мумкин бўлган хислатлар кўзга ташланади. Яъни: у сахий ёки у қурумсоқ дейишади. Тоскан шевасида суқ сўзи бировникига кўз олайтирувчи, қурумсоқ эса ўзида борига маҳкам ёпишувчи деган маънони бергани учун шу сўзни ишлатдик. Давом этамиз: у пулини совуради, бу очкўз; у бераҳм, бу раҳмдил, у ҳалол, бу ғирром; у нозик ва юмшоқ кўнгил, бу қаттиқ кўнгил ва жасоратли; у кўнгилчан ва муросасоз, бу манман ва такаббур; у бузуқ ва ишратпараст, бу покиза; у қув, бу тўппа-тўғри; у ўжар ва гож, бу гапга кўнадиган; у енгилтабиат, бу оғиркарвон; у художўй, бу бенамоз ва ҳоказо. Албатта, қани энди ҳукмдор барча яхши хислатларни ўзида жамлаган бўлса?! Бироқ инсон ўз табиатига кўра нуқул яхши хислатлар эгаси бўлиши, ҳамда нуқул уларга риоя этиши мумкин эмаслигидан, ақлли ҳукмдор аввало тахтни қўлдан чиқаришга хизмат этувчи хислатларга берилмаслиги лозим. Қолганларидан эса қурби етганча ўзини жиловласа бас. Ҳукмдор ўзи ҳақида ёмон овоза орттирса-да, тахтда ўтиришини мустаҳкамлайдиган хислатлардан қўрқмасин. Диққат бериб ўйласак, бир қарашда яхши ном келтирувчи хислат, аслида ҳукмдорни тахтдан ажратади. Ва аксинча, ёмон овоза олиб келувчи хислат — тахтни ва ҳукмдорнинг хавфсизлигини мустаҳкамлайди. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling