Ҳукмдор олий ҳазратлари лоренцо деи медичига — никколо макиавеллидан


XVI б о б  САХИЙЛИК ВА ТЕЖАМКОРЛИК ҲАҚИДА


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/26
Sana10.01.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1086653
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   26
Bog'liq
nokolo makivelliy

XVI б о б 
САХИЙЛИК ВА ТЕЖАМКОРЛИК ҲАҚИДА 
Сарлавҳадаги икки хислатнинг биринчисидан бошлаб, сахий ҳукмдор номини қозониш 
албатта яхши деб таъкидлайман. Бироқ, билиб қўйиш лозим-ки, шундай номни 
қозониш учун сахийлик қилиш зарардир. Чунки, ақл билан керакли ерда қилинган 
сахийликни ҳеч ким сезмагани учун сени зиқна деб атайверишади. Шу сабабдан сен 
ҳар турли дабдабаларнинг кетидан қувишга киришиб охирида хазинани совурасан. 
Сўнг эса, яна сахий отингдан ажралишни истамай элни меъёридан ортиқ солиқларга 
ботирасан ва пул топишнинг ножўя йўлларига ўтасан-да, аъёнларингнинг ғазабини 
қўзитасан. Қашшоқлашгач эса нафратга учрайсан. Сахийлигинг билан жуда оз 
кишининг кўнглини олиб, лекин кўпчиликни қашшоқлаштирганингдан кейин пайдо 
бўладиган биринчи қийинчилик сенга бало келтиради, биринчи хавфли вазият эса — 
ҳалокат. Мабодо буни вақтида сезиб, вазиятни тузатишга киришсанг, бари бир, зиқна 
деган ном оласан. 
Шунинг учун, модомики ҳукмдор, ўзига зарар келтирмасдан сахийлик қилолмас экан, 
зиқна деган ном билан яшайвериш оқиллик бўлмасмикин? Орадан вақт ўтгач, 
ҳукмдорнинг тежамкорлик орқасида ўз шахсий даромади ҳисобига яшаётгани 
кўрингач, ҳарб ишларини ортиқча солиқларсиз, халқни эзмасдан олиб бораётгани 
сезилгач, сахий номи ростмана насиб этмасмикин? Дарҳақиқат шундай бўлади. Чунки 
у сахийлик қиламан деб кучаниб, жуда кўпчиликнинг мол-мулкини тортиб олмаган, 
жуда озчиликни эса бойитмаган бўлиб чиқади. Папа Юлий тахтга ўтиргунга қадар 
сахий номини қозониш учун роса уринди, тахтни эгаллаб, урушларга тайёргарлик кўра 
бошлагач эса, сахийликни мутлақо ўйламай ҳам қўйди. Франциянинг ҳозирги қироли 
фавқулодда солиқлар солмай кўп урушлар қилди. Чунки, қўшимча харажатларни 
аввалдан кўра билгани учун ўта тежамкорлик билан яшади. Испаниянинг ҳозирги 


қироли ҳам сахий номини қозониш кетидан қувганда кўп урушлар қилиб барида ғолиб 
чиққан бўлмасди. 
Шундай қилиб, ўз раиятини шилмаслик, мудофаага маблағ сақлаш, 
камбағаллашмаслик, назари беписандга учрамаслик, ўз хоҳишидан ташқари очкўзга 
айланмаслик учун — ҳукмдор сахийлик шуҳратини қувишдан воз кечиши керак. Зиқна 
деган ном — ҳукмдор сифатида сақланиб қолишда асос берадиган иллатлардан 
биридир. Ахир Цезар ўта сахийлик билан ўзига йўл очган, бошқа яна қанча-қанча 
одам сахий деган шуҳрати бўлгани учун олий мансабларга етишган деб эътироз 
билдиришса, мен: сен ҳукмдорликка етишдингми, ёки ҳали йўлдамисан, деб 
сўрардим. Етишган бўлсанг — сахийлик зарар, йўлда бўлсанг — зарур. Цезар Рим 
устидан мутлоқ ҳокимиятга интилаётган эди, шунинг учун сахийлиги зарар 
келтиролмасди. Бироқ, ҳукмдор бўлганидан кейин мабодо узоқроқ яшаб, харажатини 
камайтирмаганда ҳокимлиги поёнига етарди. Яна, кўплар тахт эгаси бўла туриб, 
ўзлари қўшин тортиб буюк ишлар қилганлар ва шу баробарида, ўта сахий деган ном 
қолдирганлар деб эътироз билдирсалар, мен: сарф қилганлари ўзлариникимиди ёки 
бировникими, деб аниқлаштирардим. Агар бировники бўлса, яъни ғаниматники бўлса 
— сахийлик фойда, агар ўзлариники бўлса — сахийлик зарар, деб жавоб 
беравераман. 
Агар сен ғанимат ўлжа, талон-торож, шилиш, тортиб олиш билан кун кўрадиган 
қўшинни бошқариб кетаётган бўлсанг, сахийликка мажбурсан, акс ҳолда солдат 
сенинг ортингдан бормайди. Сенга ёки боёнларингга тегишли бўлмаган мол-мулкни — 
Кир, Цезар, Искандарлардек қўлиочиқлик билан тарқатаверишинг мумкин, чунки 
ўзгаларнинг мол-мулкини тарқатиб ўзингга шуҳрат орттирасан, ўзингникини 
тарқатсанг — фақат зарар кўрасан. Сахийликдек силлангни қуритадиган хислат йўқ: 
сахийлик кўргазаркансан, авваламбор, уни кўргазиш имконини йўқотасан, сенга 
назари беписандликни туғдирувчи камбағалликка учрайсан, камбағалликдан 
қутуламан деб раият, боёнларингни талайсан, натижада, уларнинг ғазабини 
қўзғатасан. Ваҳоланки, ҳукмдор учун энг эҳтиётланиши керак бўлган нарса — ўз 
одамларининг беписандлиги ва ғазабини қўзғатишдир. Булар эса сахийлик оқибатида 
туғилади. Шунинг учун сахийлик шуҳратини қувиб, охирида қашшоқлашиб, раиятнинг 
ғазаб, нафрат, беписандлигига учраб, тахтдан ажрагандан кўра, ёлғиз — зиқна 
номини орттириш яхшироқдир. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling