Ҳукмдор олий ҳазратлари лоренцо деи медичига — никколо макиавеллидан


XXII б о б  ҲУКМДОРНИНГ МАСЛАҲАТЧИЛАРИ ҲАҚИДА


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/26
Sana10.01.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1086653
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
nokolo makivelliy

XXII б о б 
ҲУКМДОРНИНГ МАСЛАҲАТЧИЛАРИ ҲАҚИДА 
Маслаҳатчиларни сайлаб олиш ҳукмдор учун муҳим масалалардан биридир. 
Уларнинг яхши ёки ёмонлиги эса тўлалигича ҳукмдорнинг донолигига боғлиқдир. 
Ҳукмдорнинг ақлига биринчи баҳо — қандай одамларни яқинлаштираётганига қараб 
берилади. Агар улар ишбилармон ва содиқ бўлишса, ҳукмдор ҳам доно бўлади. Чунки 
ақлли ва садоқатли одамларни топиб ёнида ушлаб қололгани бунга кафилдир. 
Маслаҳатчилари бунинг аксича нусхадаги одамлар чиқса, уларга берилган баҳо 
ҳукмдорга ҳам ўтади, ярамас маслаҳатчиларни танлаб биринчи хатога йўл қўйган 
бўлади. Сиенанинг ҳукмдори Пандольфо Петруччонанг ёрдамчиси мессер Антонио де 
Венарфони таниган кишилар Пандольфонинг ўзи ҳақида иккиланмай яхши фикр 
чиқаргандилар. Сабаби, Антонио де Венарфони маслаҳатчиликка танлаган одамнинг 
ўзи оқил бўлиш кераклиги аниқ эди. 
Инсон ақли уч тоифага бўлинади. Биринчиси, барча нарсанинг моҳиятига ўзи етиб 
боради. Иккинчиси, биринчиси етиб борган нарсани англайди. Учинчиси, на ўзи бирон 
нарсани тагига етади, на бошқалар етиб борган нарсани англайди. Биринчи хил ақл — 
буюк истеъдоддир. Иккинчи хили — катта ақлдир. Учинчиси — нобопдир. Бу 
тоифалашимиздан келиб чиқадиган бўлсак — Пандольфо жуда биринчиси бўлмаса-
да, иккинчи хил ақл эгаси бўлган. Чунки, атрофдаги одамларнинг иши ва сўзига қараб, 


яхши-ёмонни ажратиб оладиган, ўзи ўйлаб топарлар тоифасига кирмаса-да, 
маслаҳатчиларининг хатти-ҳаракатларидаги тўғрилик ва эгриликни фарқлайдиган, 
тўғриликни мукофотлаб эгриликни жазолайдиган киши бўлган. Бундан биз учун 
чиқадиган ибрат шуки, ҳукмдорнинг ақлли эканини сезган маслаҳатчи ва ёрдамчилари 
уни алдолмайди ва ҳалол ишлайди. 
Ёрдамчи ва маслаҳатчининг қандайлигини аниқлашнинг битта мезони: у масалаларни 
ҳал этишда, ишларни бажаришда ҳукмдорнинг фойдасини ўйлайдими ёки ўзи ҳақида 
кўпроқ қайғурадими, шу билинса бас. Агар ҳар бир ишда аввал ўз улушини 
ўйлайдиган бўлса, у ҳеч қачон яхши хизматкор бўлмайди ва ҳукмдор ҳеч қачон унга 
ўзини ишониб топшириши мумкин эмас. Зероки, қўлига давлат ишлари топширилган 
вазир, ўзи ҳақида эмас, ҳукмдор ҳақида ўйлашга, ҳукмдорни ҳукмдорга тегишли 
ишдан бўлак нарса билан безовта қилмасликка мажбурдир. Ўз навбатида ҳукмдор 
ҳам вазирнинг меҳнатларини мукофотлаб, бойлигига бойлик қўшиб, ундаги 
миннатдорлик туйғулари орқали ўзига боғланишни кучайтириб, хизмат вазифаларини 
ва шуҳрат меваларини бўлишиб, унинг садоқатини сақлаб қолишга интилиши керак. 
Шунда вазир ҳукмдорга керакли эканлигини, ҳукмдор унингсиз танг ҳолга тушиши 
мумкинлигини сезади, бойлиги ва шон-шуҳрати етарли бўлганидан яна янгиларига 
суқланмайди, ҳар хил мансаблар эгаси бўлганидан фитнаю тўнтарувлардан қўрқади, 
ҳайиқади. Ҳукмдор ила вазир шундай муносабатни ушласалар, бир-бирларига 
қўрқмай таянишлари мумкин. Агар ораларида ўзгача муносабат ҳукмрон бўлса, 
оқибати — ё у томон, ё бу томон учун ёмондир. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling