Улашиш Фото: Tereshchenko Dmitry/Shutterstock Ҳарбий пенсионер, подполковник Шокир Долимов короновирус пандемияси дунёда кўп саволларни юзага келтираётганлиги


Download 91.77 Kb.
bet7/7
Sana06.10.2023
Hajmi91.77 Kb.
#1694245
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Биологик курол

БАКТЕРИОЛОГИК ҚУРОЛ


БАКТЕРИОЛОГИК ҚУРОЛ, биологик қурол — одамлар, ҳайвонлар ва ўсимликларда касалликлар қўзғатувчи, сунъий кўпайтирилган микроорганизмлар, ҳашаротлардан иборат оммавий қирғин воситаси. Бактериологик қурол асосан касаллик тарқатувчи микроорганизмлар (бактерия, вирус, замбуруғ ва б.) юқтирилган пашша, чивин, кемирувчи ҳайвонлардан ёки суспензия ва кукунлардан иборат. Чет эл ҳарбий мутахассислари одамларга шикаст етказадиган бактериал воситаларга тоун, чин чечак, куйдирги, туляремия, манқа, сариқ, иситма, бруцеллёз, вабо ва б. касаллик қўзғатувчиларини; ҳайвонларга шикаст етказувчи бактериал воситаларга оқсил касаллиги, ўлат, чўчқаларнинг африка чумаси касаллиги, бруцеллёз ва б. нинг қўзғатувчиларини; ўсимликларни зарарлантирувчи бактериал воситаларга буғдой занг касаллиги, картошка фитофтораси, шоли пирикуляриози ва б. касаллик қўзғатувчиларини киритади.
Бактериологик қурол микроблари авиабомба, ракета, снаряд ва б. қуроллар орқали тарқатилади. Бактериологик қурол ларнинг бир гуруҳи одамларда, баъзилари эса ҳайвонларда юқумли касалликлар тарқатади, ўсимликларни заҳарлаб қуритади. Одамларда касаллик тарқатишда вабо, чечак, куйдирги микроблари, ҳайвонларда эса манқа мелиоидоз касаллигини тарқатувчи микроблар ва уларнинг заҳарли моддалари қўлланилади. Бу микроблар қуёш нурларига, кимёвий моддалар таъсирига чидамли бўлиб, одамлар ва ҳайвонлар орасида қисқа вақт ичида касаллик тарқатади. Тезда қарши чора кўрилмаса, эпидемия бошланиб, аҳоли ва ҳайвонларни нобуд қилиши мумкин. Замонавий тиббиёт Б. қ. лар қўзғатадиган касалликларнинг олдини олишга қодир. Ҳар қандай юқумли касалликнинг хусусиятларини ўрганиб, уларга қарши доридармонлар тайёрланади. Организмда юқумли касалликларга қарши иммунитет ҳосил қилиш учун бутун аҳоли ичида, ҳарбий қисмларда ҳар йили эмлаш тадбирлари ўтказилади. Юқумли касалликларни даволаш учун антибиотиклар ҳам ишлатилади.
Германия 1-жаҳон уруши (1914 — 18) да рус, француз фронтларида ҳар хил касаллик микробларини тарқатган эди. Хабаровскдаги суд (1949)дан маълум бўлишича, Япония Б. қ. ни Хитой ва Монголия халқлари орасида синаб кўрган. Америка ҳам Вьетнамдаги уруши(1966 — 68)да Бактериологик Қуролнинг айрим турларини (мас, шолини қуритиш учун) ишлатган. Бактериологик қурол 1925 й. Женева протоколи ва 1972 й. БМТ Конвенцияси билан таъқиқланган.
Download 91.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling