Дебет 4410 « Бюджетга ҚҚС бўйича тўланган ҚҚС» – 100 000 000;
Кредит 8710 «Ҳисобот давр тақсимланмаган фойдаси» - 100 000 000.
2019 йилнинг 1 январидан бошлаб омбордаги импорт товарларнинг ҚҚС
билан сотилишига қараб, ҳисобот даврлари охирида (ой охирида) 2019 йил 1
январь ҳолатига камайтиришга олиб борилган ҚҚСнинг сотилган қисми
ҳисоб-қилиниши ва,
мос равишда, бюджетга тўланадиган ҚҚС
суммасини
топишда эътиборга олиниши лозим.
Мисол учун, айтайлик 2019 йил январь
ойида «А» товарнинг 500 донаси, ҳар бир 110 000 сўмдан (таннархи 100 000
сўм, устама 10% ѐки 10 000 сўм) жами 55 000 000 сўмга, 20 %лик ҚҚС билан
(11 000 000 сўм), жами 66 000 000 сўмга сотилган дейлик. Бу ҳолда сотилган
импорт товарлар бўйича ҚҚС ҳисоб-китоби январь ойида қуйидагича
тузилади (2-жадвалга қаранг).
2-жадвал
2019 йилнинг январь ойида сотилган импорт товарлар бўйича ҚҚС
кўрсаткичлари ҳисоб-китоби
№
Кўрсаткичлар
Сумма
Изоҳ
1
Сотишдан олинган ҚҚС
11 000 000
500*110 000*20%
2
Камайтиришга олиб борилган ҚҚС
10 000 000
20000000/1000*500
3
Бюджетга тўланадиган ҚҚС
1 000 000
11 000 000 -10 000 000
2019 йил январь ойида импорт товарларнинг сотилиши, унга доир ҚҚС
кўрсаткичлари қуйидаги ѐзувлар билан ҳисобда акс эттирилади.
*
сотишдан олинган соф тушум суммасига:
Do'stlaringiz bilan baham: